16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:33
Қишлоқ хўжалиги 👁 351

“Амударё-Агросервис” МТП МЧЖ техникалари меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим ўрин тутмоқда

“Амударё-Агросервис” МТП МЧЖ техникалари меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим ўрин тутмоқда

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг тезкор ривожланиши ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Pеспубликада қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сервис хизмати кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация хизматлари кўрсатишнинг ягона ўзаро боғланган тизимининг яратилиши қишлоқ хўжалиги корхоналари, “Ўзагросервис” AЖ ташкилотларининг сервис корхоналари ва машина-трактор паркларини қайта жиҳозлашни таъминлаш имконини бермоқда.

Бугунги кунда туманимизда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатаётган “Aмударё-Aгросервис” МТП МЧЖ самарали фаолият олиб бормоқда.

Мазкур хизмат кўрсатиш ташкилотига 2018 йилда туман “Aгробанк” туман филиали томонидан янги қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун 5 фоизли имтиёзли кредит маблағи ажратилиб, корхона қайта шакллантирилди. Туман фермер хўжаликларига механизация ва сервис хизматини кўрсатиш – корхонанинг асосий иш фаолияти бўлиб ҳисобланади.

Шунингдек, ташкилот тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ерларини ҳайдаш, чизеллаш, чел олиш, ерларни текислаш, ғалла ўриш, пахта экиш, культивация қилиш, қолаверса, МТП устахонасида чилангарлик ҳамда ишдан чиққан қишлоқ хўжалик техникаларига техник хизмат кўрсатиш каби фаолиятлар билан шуғулланади.

Ҳозирда “Aмударё-Aгросервис” МТП МЧЖда Жумабой Хўжамуродовнинг раҳбарлигидаги бош ҳисобчи, кадрлар бўлими мутахассиси, токарлар, пайвандчилар, чилангарлар, трактор ва комбайн операторлари, қоровуллар жами 25 нафар ишчи ходимлар хизмат қилишмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур хизмат кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш ва республика минтақаларида уларга сервис хизмати кўрсатиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ушбу хизмат кўрсатиш тизимининг янада такомиллашишида муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ушбу қонун ҳужжатлари қишлоқ хўжалиги техникасини бир маромда ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини замонавий усулларини қўллаган ҳолда сотишни ташкил этишни яхшилаш, сифатли сервис хизмати кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, шу асосда маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш мақсадига хизмат қилмоқда.

Яратилаётган шарт-шароит ҳамда имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда фаолият олиб бораётган Aмударё Aгросервис МТП МЧЖга 2019 йилда “Узагролизинг” ташкилотидан юқори унумли Кейс-4088 русумли ғалла ўриш комбайни лизингга олиб келинди. Ҳозирда операторлар Шуҳрат Йўлдошев ва Ўктам Хўжамуродовлар бошқарувидаги мазкур комбайн туман фермер хўжаликлари далаларида ғалла йиғим-теримида фаол қатнашмоқда.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019