16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:47
Жамият 👁 872

90 НАФАР ҚИЗЛАРГА ЎҚИШГА ТАВСИЯНОМА БЕРИЛДИ

90 НАФАР ҚИЗЛАРГА ЎҚИШГА ТАВСИЯНОМА БЕРИЛДИ

Жорий йилнинг 23 июнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти  асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок  этиш учун тавсиянома бериш ва уларни  ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган эди.

Мамлакатимизда кам таъминланган ҳамда ота-онасининг иккиси ҳам ишсиз оилаларда, шунингдек тўлиқсиз, оилаларда тарбияланаётган қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг олий таълим олишига, ўзи истаган мутахассислигини  эгаллаб, ҳаётда ўз ўринни топишига катта эътибор қаратилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, тавсиянома кам таъминланган оиладан чиққан, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, 14 ёшгача бўлган икки ёки ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган оилалар қизлари, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл ёки эркакларнинг қизлари, шахсий уй-жойига эга бўлмаган ижарада яшаётган оилалар, ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар оилалари қизлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар ушбу тавсияномани олишлари мумкин.

Ҳар йили хотин-қизларга бунингдек тавсияномаларни бериш бўйича Ишчи гуруҳ тузилади. Туман ёки шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига, вилоятлар бошқармаларига тақдим этади.

Ишчи гуруҳ томонидан туманларда саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок  этишга  тавсия этилган хотин-қизларнинг  рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар шакллантирилиб, Давлат тест марказига тақдим этилади.

Амударё туманида ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев раҳбарлигида Ишчи гуруҳи тузилди. Унинг таркибига туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, молия, Адлия бўлимлари бошлиқлари, Тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими ва Мактабгача таълим, Ички ишлар бўлимлари раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари гуруҳ аъзолигига киритилди.

Ишчи гуруҳига жорий йилнинг 24 июнь – 10 июль кунлари туман бўйича тавсиянома олишни сўраб 184 нафар хотин-қизлар мурожаат этишди. Улардан Низом талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар қабул қилиб олинди.

Ишчи гуруҳи томонидан хотин-қизлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда бирма-бир батафсил ўрганилди, белгиланган мезонларга мос келиши таҳлил этилди, олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома олишга ҳужжат топширган номзодларнинг ҳужжатлари батафсил ўрганилди. Натижада жорий йилнинг 15 июль куни 90 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев, бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худайберганов, туман Халқ таълими бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Рахматилла Матқурбанов, туман Молия бўлими ходими Абдулла Раҳимов, туман Мактабгача таълим бўлими ходими Ибрагим Ражаповлар иштирок этишди. Тавсиянома олган қизлар ўзларига олий таълим олишлари учун яратилаётган бу имкониятдан жуда мамнун эканликларини изҳор этишди.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019