16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:25
Қишлоқ хўжалиги 👁 247

ПАХТАЧИЛИК КЛАСТЕРИ – МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМИНИ ОШИРИБ, иқтисодий ривожланишни таъминлайди

ПАХТАЧИЛИК КЛАСТЕРИ –  МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМИНИ  ОШИРИБ, иқтисодий ривожланишни таъминлайди

Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолисининг энг кўп қисми машғул бўлган қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларига инновацион технологиялар кенг жорий этилиб, маҳсулот етиштириш ҳажми ва сифати ортмоқда. Ислоҳотларнинг оғишмай амалга оширилиши, айниқса, пахтачиликни даромадли соҳага айлантирмоқда. Қилинган меҳнатга яраша натижа олинаяпти. Бунда пахтачилик кластерлари ташкил этилганлиги муҳим ўрин тутади.

Хўш, туманимизда 2019 йилдан фаолият бошлаган пахтачилик кластерининг афзаллиги нимада? Янги иш услубида ишлаш натижаси қандай?

Бу саволларга масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Аmudaryotex” хорижий корхонаси директори Бозорбой Сафарбоев батафсил жавоб берди:

– Аввало сўзимизни пахтачилик кластери нима, деган саволни ойдинлаштиришдан бошласак. Пахтачилик кластери – пахта хомашёсини етиштириш, уни қайта ишлашдан тортиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ўз ичига қамраб олган янги тузилма. Ташкиллаштириш шакли жиҳатидан кластер вертикал равишда интеграцияланган тузилма, дейиш мумкин. Бу бир-бири билан боғлиқ корхоналари мавжуд ҳудудлар учун катта аҳамиятга эга. Чунки кластер ҳудудларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашда катта роль ўйнайди.

Энди бевосита туманимизда ташкил этилган пахтачилик  кластери ҳақида. Бу борада илк қадам қўйилган йили, яъни 2018 йил 28 сентябрдаги туман ҳокимининг 598-сонли қарорига асосан 2019 йил ҳосили учун 7146 гектар пахта экиладиган ердан 14905 тонна пахта ҳосили етиштириб бериш юзасидан 185 та фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузилди.

Йил якуни бўйича эса режалар ортиғи билан адо этилиб, ҳосил Хитой, Қипчоқ, Назархон тайёрлов масканларида қабул қилиниб, “Аmudaryotex” хорижий корхонамизда қайта ишланди ва толадан ип калава олиниб, экспорт қилинди. 2019 йилда корхонамиз кластерда етиштирилган пахтадан 5 млн. 500 минг долларлик маҳсулот экспорт қилишга эришди. Туманимизда етиштирилган хомашё тайёр калава – ип ҳолига келтирилгунча бўлган босқичлар шу ернинг ўзида, туманимизда бажарилганининг натижаси бу.

Жорий йилда тумандаги жами 362 та фермер хўжаликларининг 15250 гектар пахта майдонлари кластерга қамраб олинди. Фермерлар билан корхонамиз 34900 тонна хомашё етиштириш юзасидан контрактация шартномаси тузган. Айни кунда “Завод ёни”, “Пахтакор”, Қиличбой, Хитой, Қипчоқ ҳамда Назархон тайёрлов масканларида фермер хўжаликларида етиштирилган пахта ҳосили қабул қилиб олинмоқда. Бунинг учун кластер корхонасида иш ўринлари кенгайтирилиб, кўпгина фуқаролар иш билан таъминланди.

Шунингдек, ўтган йилги даромадлар ҳисобига пахта – тўқимачилик ишлаб-чиқаришни жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш мақсадида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Аmudaryotex” хорижий корхонасига 7 та сурим тарктори, 4 та тиркама, 4 та культиватор, 3 та айланма омоч, 3 та лазер ер текислагичлар олиб келиниб, фермер хўжаликлари далаларига агротехник хизмат кўрсатилмоқда.

Жорий йилги мавсумда йиғиб-териб олинган 22461 тонна пахтага 1000 сўмдан, 12 139 тонна пахтага 1400 сўмдан, жами 40 млрд. сўмга яқин маблағ терим пули сифатида берилди ва пахта теримида алоҳида намуна бўлаётган теримчилар рағбатлантириб борилмоқда. Шунингдек, 5 млн. 550 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Келгусида олинадиган даромадни янада ошириш ва туманимизнинг ишга яроқли ишсиз аҳолисини иш билан таъминлаш, пахта-саноат занжирини узайтириш мақсадида  корхонамизда лойиҳа қиймати 4300 минг доллар бўлган ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш технологияси ўрнатилади ва йилига 54000 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Натижада 80 та янги иш ўрин яратилади.

Ушбу лойиҳа 2021 йил 1 майдан ишга туширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, пневматик калава ип ишлаб чиқариш бўйича қиймати 2 млн. 150 минг долларга тенг бўлган лойиҳа ишлаб чиқилган. Лойиҳа ишга туширилгач, яна 80 та янги иш ўрни яратилади ва корхона фаолияти яна бир жараён – пневматик калава ип ишлаб чиқаришни ўз ичига қамраб олади. Бундан хулоса шуки, пахтачиликнинг саноат билан бир тизимда фаолият юритиши натижасида олдинлари “Ўзпахтасаноат”га топширилган туманимиз пахтакорлари етиштирган пахта хом ашёси эндиликда туманимизнинг ўзида тола, толадан калава ип, калава ипдан пневматик калава ип  тайёрлаш жараёнларини босиб ўтади ва қимматли экспортбоп маҳсулотга айланади. Бу фермерларнинг ҳам, “Аmudaryotex” хорижий корхонасининг ҳам иқтисоди юксалиб, янги-янги лойиҳаларнинг ишга туширилишига замин яратади. Чунки пахтадан олинадиган маҳсулотлар тури кўп. Мамлакатимиз иқтисодиётидаги янги тузилма – пахтачилик саноат кластери истиқболи умидли.

Туманимиз деҳқонларини пахта етиштириш режасини адо этганликлари билан қизғин қутлайман ва машаққатли меҳнатлари роҳатини кўришини тилаб қоламан.

Ойгул РАЖАБОВА ёзиб олди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019