16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:28
Қишлоқ хўжалиги 👁 270

КУЗГИ БУҒДОЙ СИФАТЛИ ПАРВАРИШ ҚИЛИНМОҚДА

КУЗГИ БУҒДОЙ СИФАТЛИ ПАРВАРИШ ҚИЛИНМОҚДА

Мамлакатимизда бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини оширишда агротехнологиянинг илғор усулларини қўллаш билан бир қаторда ғалла етиштирувчиларни рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли дон маҳсулотлари етиштириш ҳажми йил сайин оширилишига эришилмоқда. Бунда ерларнинг экишга сифатли тайёрланиши, уруғликнинг белгиланган муддатларда экилиши, минерал ўғитларнинг меъёрида сарфланиши ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Қаратилаётган эътибор, ғалла экилган майдонларда юқори  ҳосил етиштирган фермер хўжаликларига давлат хариди учун етказиб берилган дон харид нархига 25 фоизгача устама нарх қўлланилаётганлиги туфайли ғаллачилик юқори даромадли соҳага айланмоқда. Натижада туманимиз  фермер хўжаликлари ижарачилари ҳам бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштиришга интилмоқдалар.

Ўрта қалъа овулидаги кўптармоқли Гулмурод Бобониёзов раҳбарлик қилаётган “Ергулобод” фермер хўжалигининг пахтачилик, балиқчилик, чорвачиликдан ташқари 13 гектар ғалла майдони ҳам мавжуд. Ҳозир ушбу майдонларга экилган буғдой уруғлари бир текис униб чиқиб, яшил гилам тусига кирган. Экиш баробарида ҳар гектар ҳисобига 200 килограммдан фосфор минерал ўғити берилганлиги туфайли буғдой ниҳоллари яхши ривожланаяпти.

2020 йил ҳосили учун экилган 12 гектар ғалла майдонидан ўтган мавсумда давлат хариди учун 36 тонна “қирмизи” дон топширилган, жами ҳосилдорлик 45 центнердан ошишига  эришилган эди. Ғаллачиликдан келган даромад туфайли хўжалик ишчиларининг ҳам, хўжаликнинг ҳам иқтисоди юксалди.

Туманимизда халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган ғалла етиштиришга масъулият билан ёндошиб, экин майдонларидан самарали фойдаланаётган фермер хўжаликлари кўп. Қиличбой овулида фаолият юритаётган Отахон Қурбониёзов раҳбарлигидаги “Амирхон” фермер хўжалиги шуларнинг бири ҳисобланади. Ўтган йили ғаллачиликдан мўл даромад олинган ушбу хўжаликда жорий йилда 118 гектар пахта майдонидан пахта топшириш йиллик контрактация шартномаси ортиғи билан адо этилди. Туманда биринчилар қаторида пахта топшириш йиллик режасини бажарган азаматлар 11 гектар ерга 2021 йил ҳосили  учун ғалла экиб, текис ниҳол олишга ҳам эришдилар. Ҳозир ушбу  майдонларда буғдой майсалари ям-яшил бўлиб, кўзни қувонтириб турибди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ шу йилдан бошлаб, давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиётининг босқичма-босқич бекор қилинаётганлиги, ғалла харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш назарда тутилаётганлиги, деҳқонларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш ва манфаатдорлигини таъминлашга эътибор қаратилаётганлиги ғаллачиликни даромадли соҳага айлантиришга асос бўлаётир.

Натижада – ҳозирги кунда туманимизнинг  барча фермер хўжаликларида ҳам ғалла экилган майдонларда текис ниҳол олишга эришилиб, парваришлаш агротехника қоидалари асосида олиб борилаяпти. Амалга оширилаётган бу каби самарали чора-тадбирлар 2021 йилда ғалла майдонлари ҳосилдорлиги юқори бўлишига замин яратади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019