16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 19:29
Сиёсат 👁 230

“Янги ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

“Янги ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий жиҳатдан ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизга ташриф буюрган тарғибот гуруҳи томонидан барча ҳудудларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Ундан ташқари, тадбирларни ўтказишдан ёшларни адабиёт, санъат, спорт, ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини янада ошириш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш кабилар ҳам кўзланди. Туман аҳолиси томонидан ушбу тадбирларнинг барчаси катта қизиқиш билан қарши олинди.

17 ноябрь куни адабиёт, санъат, таълим вакилларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбирлар чекка ҳудудлардаги Қангли овулида жойлашган 29-сонли мактабда, Назархон овулидаги 3-сонли мактабда ҳамда Қипчоқ шаҳарчасидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Тарғиботчилар, аввало, мактаблар ҳаёти билан яқиндан танишдилар, ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишлари учун мактабларда яратилган шарт-шароитларни катта қизиқиш билан ўргандилар. Бўлиб ўтган тадбирларда мактабларнинг ижодкор, изланувчан ўқувчиларининг ижод намуналари, қўл меҳнатлари маҳсуллари меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди. Маданий-маърифий тадбирларда китоб ўқиш, адабиёт ва санъатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигидаги ўрни, ахборот технологияларининг ҳаётимизга жадаллик билан кириб келаётгани, уларни ўрганиш замон талаби эканлиги, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, адабиёт ва санъат  инсон ҳаётини мазмунли қилади, маънавий жиҳатдан бойитади. Улар инсоннинг гўзалликка бўлган эҳтиёжларини қондириши баробарида, унинг ҳис-туйғуларини уйғотади, ижодий қобилиятини ривожлантиради, эзгулик сари етаклайди. Бу билан инсоннинг маънавий ўсишига шароит яратади, ижтимоий ва шахсий ҳаётида энг мураккаб муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради, ҳар бир киши ҳаётда ўз ўрнини топишига ҳам кўмаклашади. Бунинг учун, энг аввало, адабиёт ва санъатни тушуниш, у билан ошно бўлиш лозим. Тадбирларда ижро этилган адабиёт ва санъат намуналари, нафис шеърлар, гўзал куй-қўшиқлар юртдошларимизда кўтаринки кайфият уйғотди.

Маънавий-маърифий тадбирлар куннинг иккинчи ярмида Қум ёп маҳалласидаги 39-сонли мактабда, Беш том маҳалласидаги 24-сонли мактабларда давом эттирилди. Юқори кайфиятда ўтказилган тадбирларда юртдошларимиз мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан таништирилди. Тарғибот тадбирларини ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсадларга эришилди.

“Янги ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбири кўп сонли аҳоли қалбига қувонч улашди. Тарғибот гуруҳи аъзолари ҳам ўз навбатида маънавий-маърифий тадбирларнинг савияли, кўтаринки руҳда ўтишида амалий ёрдам кўрсатган мактаблар жамоаларига ва бошқа ташкилотлар масъулларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019