16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:39
Саломатлик 👁 202

"ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ" ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН ХАЙРИЯ МАБЛАҒЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

"ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ" ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН ХАЙРИЯ МАБЛАҒЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти кўнгилли, инсонпарварлик ташкилоти бўлиб, айни пайтда 15 та минтақавий, 206 та туман, шаҳар ва 1500 дан ортиқ бошланғич ташкилоти, 200 мингдан ортиқ фаол аъзо ва 40 мингдан ортиқ волонтёрлари ёрдамида жамоатчилик асосида фаолият юритади. Жамиятда “Меҳр-шафқат” хизмати ташкил қилинган ва ёлғиз кексалар, ногиронлар, сурункали касаллиги бор беморлар, кўп фарзандли, кам таъминланган оилаларга доимий ғамхўрлик қилиб, ҳар йили юз минглаб кишиларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиб келмоқда.

18 декабрь куни Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти туман бўлимига «ЮСАИД» ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан хайрия мақсадлари учун жўнатилган санитария-гигеник тўпламлари ва кир ювиш кукунларини тарқатиш акцияси ўтказилди.

Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамиятининг мамлакатда инфекцион касалликлар жумладан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни қўллаш мақсадидаги ушбу беғараз ёрдами тумандаги бўлим ҳисобида турувчи фуқароларга тарқатиб берилди.

Хайрия тадбири давомида ташкилотнинг Амударё туман бўлими ижрочи директори Ибодулла Нуримбетов, тиббий биродар Чоршам Эрназаров, туман Тиббиёт бирлашмаси эпидемиолог шифокори Ҳожибой Собиров, волонтёрлар Ойбек Холмуродов, Равшаной Холмуродовалар «ЮСАИД» томонидан молиялаштирилган «COVID-19» лойиҳаси асосида ажратилган санитар-гигеник тўпламни 7 нафар фуқарога, лойиҳа ҳамкорлари томонидан беғараз ҳомийлик ёрдами сифатида ажратилган кир ювиш кукуни ва ювиш воситаларини 60 нафар фуқароларга тарқатдилар.

Ушбу оилаларга Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти томонидан тайёрланган коронавирус касаллигидан сақланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги буклетлар ҳам улашилди. Хайрия маблағларини тарқатишда иштирок этган тиббиёт ходимлари фуқароларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, шахсий гигена қоидаларига риоя қилиб, ҳовли-жойини озода сақлаш ва турли касалликлардан ҳимояланиш юзасидан суҳбатлар ўтказдилар.

Хайрия маблағлари етказиб берилган хонадонлар эгалари инсонпарварлик ёрдами учун чуқур миннатдорчилик билдирди.

Коронавирус пандемияси туфайли халқимиз жорий йилда жиддий синовларни бошидан ўтказди. Бироқ ҳар қандай  мураккаб шароитда ҳам ҳеч бир инсон ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди, ижтимоий ҳимояга олинади.

Халқимиз пандемияни мустаҳкам ҳамжиҳатликда, қўлни қўлга бериб, енгиб ўтмоқда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019