16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:48
Спорт 👁 283

“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!” ШИОРИ ОСТИДА МУСОБАҚАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША!” ШИОРИ ОСТИДА МУСОБАҚАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратилмоқда, спорт мусобақаларини  ташкил этиш орқали уларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш имкони яратилмоқда. Натижада ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш, уларнинг бўш вақтлари мақсадли ва мазмунли ўтказилишига эришилаяпти.

“Спортни сев, спорт билан яша!” - бу шиор айни кунда нафақат ёшларнинг,  балки, бутун халқимизнинг ҳаётий шиорига айланмоқда, жисмоний тарбия ва спорт ҳаёт тарзимиздан чуқур ўрин эгалламоқда.

Яқинда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланиб, Амударё тумани Ички ишлар бўлими ва туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган дзюдо кураши мусобақаси ҳам туманимиз ёш полвонлари учун байрам туҳфаси бўлди. Мусобақада 2007-2009 йилларда туғилган ўсмирлар 32, 35, 38, 42, 50, 60 ва 66 килограмм вазн тоифаларида ўзаро беллашдилар.

Мусобақа олдидан ўтказилган сафланишда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродов ёш полвонларни, барчани 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва миллий армиямиз ташкил этилган кун билан қизғин табриклади. Бугунгидай осуда  ҳаётимизни Ватанимизга чексиз садоқати, фарзандлик бурчи ва кучи, йигитлик шижоати билан ишончли қўриқлаб турган ҳарбийларга ўз миннатдорчилигини  билдириб, ёш спортчиларни уларга муносиб ўринбосарлар бўлишга чақирди. Туман Ички ишлар бўлими  соврини учун ўтказилаётган мусобақада барчани ўз иқтидорини намоён этишга чақирди.

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилган дзюдо бўйича спорт мактаб очиқ биринчилик мусобақасини 32 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар бошлаб бердилар. Мактабнинг тажрибали мураббийи Камоладдин Норимов бош ҳакамлик қилган очиқ биринчилик мусобақасида Ислом Адамбоев, Хушнуд Султонов, Камрон Олланиёзов, Жасур Болтабоев, Шоҳруҳ Султонов, Умиджон Камолов, Дилшодбек Ражабовлар ўзларининг барча рақибларидан устун келиб, ғолибликни  қўлга  киритдилар. Шоҳруҳ Шомуродов, Аброр Шомуродов, Зокиржон Саъдуллаев, Диёрбек Турсунбоев, Жавоҳир Қодиров, Самир Янгибоев, Раҳматжон Исмоиловлар эса иккинчи ўринларни енгиб олишди.

Шунингдек, Самандар Озодов, Ҳидоят Қурбонбоев, Халил Озодов, Жавоҳир Бозорбоев, Зафарбек Болтабоев, Камронбек Боймуродов, Самандар Омонбоев, Қувонч Дузелбоев, Ҳакимбой Сафарбоев, Омон Назирбоев, Акбар Жобборберганов, Акбарали Чоршамов, Бобуржон Эгамберганов, Жўрабек Муродовлар эса фахрли учинчи ўринни эгалладилар.

Мусобақа ғолибларига туман Ички ишлар бўлимининг соврини ва эсдалик совғалари топширилди.

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида бўлиб ўтган спорт мактаб очиқ биринчилиги мусобақалари ёш спортчиларни дзюдо билан сидқидилдан, қунт билан шуғулланиб, янги-янги марраларни эгаллашга руҳлантирди, ёш спортчиларнинг ўзларига бўлган масъулиятини янада оширди, кучлилар мусобақаларда аниқланишини яна бир бор исботлади.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019