16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:30
Саломатлик 👁 251

АҲОЛИ ТИББИЙ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

АҲОЛИ ТИББИЙ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тиббиётнинг тасдиқлашича, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик, таркибида  ёғ, туз миқдори кўп бўлган таомларни  кўп ейиш – аҳолининг  юрак-қон томир, эндокрин, хавфли ўсма каби касалликларга чалинишига, ёшларнинг ақлий ўсишдан ортда  қолишига сабаб бўлар экан.

Эндиликда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича Президентимизнинг тегишли Қарорига  мувофиқ 2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб, 6-23 ойлик болалар уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микро нутриент кукуни, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “А” витамини, 2-10 ёшдаги болалар гельментоз профилактикаси бўйича препаратлар билан бепул таъминланади. Шунингдек, тиббиёт ходимлари аҳоли  орасида соғлом  турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаолликнинг инсон саломатлиги учун зарурлигини кенг тарғиб этишади.

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 январга  қадар маҳаллалар кесимида юқумли  бўлмаган касалликлар бўйича “аҳолининг саломатлик профили” шакллантирилади, яъни тиббий хатлов ўтказилади. Бунда аҳолининг овқатланиш харакатери, тана вазни индекси, спиртли ичимлик ва тамакига қарамлиликнинг мавжудлиги, артериал босим, қондаги қанд миқдори ва холестерин даражаси каби кўрсаткичларнинг қамраб олиниши назарда тутилган. Бу ишларни амалга оширишга бирламчи тиббий бўғинларда умумий  амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва тажрибали ҳамширалардан иборат тиббий бригадалар тузилди.

Бу вазифаларнинг бажарилишида қишлоқ оилавий поликлиникалари  зиммасига масъулиятли вазифалар юкланган. Айни кунда бу борада туманимизда ҳам амалий ҳаракатлар бошлаб юборилди.

21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни  сақлаш вазири ўринбосари Шоҳруҳ Шараҳмедов, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов ва бир гуруҳ масъуллар Амударё туманидаги 1-сонли оилавий  поликлиникада бўлишиб, юқоридаги масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар, оилавий шифокорлар иштирокида тузилган тиббий бригадалар фаолияти, хатлов жараёни билан танишдилар.

Шунингдек, масъуллар ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига бориб, ҳолидан хабар олишди.

Ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов туман Тиббиёт бирлашмасига мураккаб жарроҳлик амалиётини амалга  оширишда фойдаланиладиган замонавий лапароскоп ускунасини топширди.

Тиббиёт соҳаси масъуллари туманимизга ташрифи давомида янги амалиёт – аҳолини тиббиёт хатловдан ўтказиш борасида муҳим йўл-йўриқ ва маслаҳатлар бердилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019