16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:25
Жамият 👁 2,571

БУГУН БИЗ КИМ БЎЛДИК – ОЗОД, ҲУР ДАВЛАТ!

БУГУН БИЗ КИМ БЎЛДИК – ОЗОД, ҲУР ДАВЛАТ!

Бозор тўкин – эл бадавлат

"Бозори ободнинг эли обод”, - дейдилар. Халқимиз тилидаги "бозор тўлмаса, халқ тўймайди”, - деган ибора ҳам бекорга айтилмаган. Чунки бозорларимиз – аввало халқимизнинг ҳам маънавий, ҳам иқтисодий қиёфаси ҳисобланади.

Ривоят

Шикорда чарчаган бир шоҳ яқин ўртадаги бозорга кириб, кўнглини ёзмоқчи бўлади. Кирсаки, бозор молга тўла. Мулозимларига кўнглига келган нарсани келтиришни буюради. Мулозимлар шоҳнинг амрини адо этаман, деб толиқиб қолишади. Шунда шоҳ:

- Бу бозор аҳлининг барчаси мендан ҳам бадавлат экан, - деган хулосага келади.

- Нечук? – ҳайратланишади мулозимлар. – Биз ахир бу бозорда Сиз ҳазрат каби бадавлат одамларни учратмадик, уларнинг барчаси сотувчи ва олувчи (харидор)лар эдилар, - дейишади.

- Сотувчининг молини олувчи қанча кўп бўлса, эл-юрт фаровон бўлади, бозори обод элнинг турмуши ҳам ободонда, - дейди шоҳ сиполик билан.

Ҳақиқат

Ана энди, азизлар, бизнинг Манғит бозоримизга бир боқинг-да, амударёликларнинг бугунги ҳаётига баҳо бераверинг.

- Манғит бозорларида жонингга не керак – ҳаммаси бор, - дейишади республикамизнинг турли ҳудудларидан туманимизга келиб-кетгувчи меҳмонлар.

Бозоримиз – маънавиятимиз ойнаси. Сабабки, бунда отнинг тақасидан тортиб, ихтирочи-тадбиркорлар томонидан яратилган кичик мотоблок ер ҳайдаш агрегати-ю, болалар машинасигача, туманимиз боғларининг тароватини ўзида жам этган қуруқ мевалардан тортиб ҳар донаси нақ ярим кило тош босгудай, шираси жонга дармон шафтоли-ю чанқовбосди аноргача бор. Келинг, мазасини тотиб кўринг! Ва боғини сўранг!

- Қиличбой, - дейдилар энг аввал.

- "Оқ олтин”, Қангли, "Чойкўл”, Хитой, "Чорбоғ”... Эҳ-ҳе, Сиз сўрайверасиз, юзлаб боғ-роғлар таърифини эшитасиз.

- Олмасангиз ҳам Қиличбойнинг гурвагидан тотиб кетинг, - дея марҳамат қилган деҳқоннинг олдидаги турфа навли қовун-тарвузларнинг ширасидан тотган тилларингиздан ҳам шарбат тўкилади-ёв!

- Ҳафтанинг сешанба, пайшанба, шанба кунлари ҳам худди катта бозор кунидагидай савдо қиламиз, - дейди қиличбойлик тадбиркор деҳқон Турсунбой Йўлдошев. – Чунки айнан ана шу кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой, Бўзатов, Нукус, Шўманой, Тахтакўпир, Қораўзак туманларидан, ҳатто Қўнғирот ва Мўйноқ туманларидан кўплаб юртдошларимиз Манғит деҳқон бозорига келишиб, кўплаб мева-чева харид қилиб кетишади. Уларнинг келиши бозоримизга ҳам, бизнинг савдомизга ҳам барака киритади.

- Бошқа туманлардан келганлар мева-чеванинг энг сараларини олиб кетишса, бозоримизда нарх-наво ошиб кетмайдими?

- Аксинча, - ўйлашиб олишгандай жавоб беришади сотувчи-деҳқонлар. – Олиб келган маҳсулотларимиз тез сотилган сари биз томорқамизда янги етилган маҳсулотларимизни бозорга олиб чиқаверамиз. Биринчидан, молимиз исроф бўлмайди, иккинчидан, дарагиям мўлда, опа!

Ана, кўрдингизми! Манғит Деҳқон бозорини сарҳил маҳсулотлар билан тўлдириб, ҳатто туманимиз халқи эҳтиёжидан орттириб, қўшни туманлар халқини ҳам мева-чева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлашнинг уддасидан чиқаётир бугунги томорқа соҳиблари. Бозорларимиздаги бу тўкинчилик элимиз ҳаётини зийнатлаганини айтмайсизми?! Бугун халқимиз бозорга шунчаки харид учун кирмайди: олма-анорнинг энг сархилини олади, нашвати-ю гилосни, анжир-у шафтолини бир тотиб кўрмасдан тарозига босдирмайди. Чунки – бозор тўлиб-тошган, расталарда энг сархил маҳсулотлар терилган. Танлашга, савдолашиб харид қилишга имконият бор.

- Бундай тўкин-сочинликни, тўғриси, халқимиз ҳеч қачон кўрмаган, деҳқонларимизга раҳмат!

Бу харидорнинг эътирофи, балки шукронаси, мустақиллик туфайли халқимиз ҳаётига кириб келган ижтимоий-иқтисодий юксалиш, яхшилик, эзгулик томон эврилиш – Истиқлол ҳақиқатлари!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019