17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 03:58
Фан ва таълим 👁 2,533

КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ КАМОЛ ТОПАЁТГАН МАСКАН

КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ КАМОЛ ТОПАЁТГАН МАСКАН

Бизнинг 43-сонли мактабгача тарбия муассасамизда илк гуруҳда 40 нафар, ўрта гуруҳда 25 нафар, катта гуруҳда 40 нафар, тайёрлов гуруҳида эса 25 нафар, жами 130 нафар кичкинтойларга бугунги кун талаблари даражасида таълим-тарбия берилмоқда.

Малакали тарбиячиларимиз болажонларнинг муассасадаги ўтган ҳар бир дақиқаси мазмунли, таассуротларга бой ва эсда қоларли бўлишига интиладилар, ҳар бир дақиқадан уларга ўзаро дўстлик, юксак одоб-ахлоқ, бир-бирига меҳр-оқибат туйғуларини сингдиришда унумли фойдаланадилар.

Айтайлик кундалик спорт машқларини бажаришда, югуриш ё сакрашда мўлжални аниқ ололмай қолган болакай йиқилса, тарбиячи албатта бошқа болалар билан унга ёрдамга шошади. Демак бу билан болалар қалбида бир-бировга биродарлик, меҳр-оқибат туйғулари шакллантирилади. Оддийгина болаларнинг овқатланиш онларини олсангиз, столда тўғри ўтириб, овқатини тўкмай еган болани яхши сўзлар билан рағбатлантириш орқали уларда овқатланиш одобини тарбиялаш мумкин.

Кейинги йилларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига янги пед технологияларнинг жорий этилаётгани, иқтидорли болалардан инглиз тилини ўрганувчи махсус гуруҳлар тузилиб, илк сабоқларни бериш амалга оширилаётгани кичкинтойларнинг шиддаткор замонамизга мос бўлиб улғайишига замин яратмоқда.

Бу вазифаларни адо этиш учун ходимларимиз тинмай ўқиб-ўрганиб, ўз устларида изланмоқдалар.

Айни кунда муассасамизда асосий тарбиявий соатлардан ташқари болажонларнинг иқтидорларини тарбиялаб бориш мақсадида бадиий гимнастика, рақс, кураш тўгараклари мунтазам ишлаб турибди.

Болаларга йилнинг барча фаслларида ҳам эмин-эркин тарбияланишларига шароит яратиш мақсадида бу йил муассасамизда 36 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Яқинда кузги-қишки мавсумга ва янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича муассасамизда туман бўйича кўргазма ўтказилди. Бизнинг амалга оширган ишларимиз туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларига намуна қилиб кўрсатилди.

Шуниси қувончлики, муассасамизда тарбияланаётган болажонларимиз орасида иқтидорлилари кўпчиликни ташкил этади. Бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари туман миқёсида ўтказиладиган барча тадбирларда ўзларининг чи-қишлари билан кўпчиликнинг ҳурматини қозонмоқда.

Болажонлар билан ишлаш, уларни ўз болангдай асраб-авайлаб тарбиялаш – машаққатли иш. Бироқ уларнинг ақлли, одоб-ли ва иқтидорли бўлиб вояга етаётганини кўриш – улкан бахт. Бу туйғулар бизни доимо сид-қидилдан меҳнат қилишга чорлаб туради.

Манзура ЖУМАНИЯЗОВА,

43-сонли мактабгача тарбия муассасаси мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026