16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:48
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,766

УЛКАН FАЛАБАГА МУНОСИБ ҲИССА

УЛКАН FАЛАБАГА МУНОСИБ ҲИССА

Ҳар йили пахта йиғим-теримига сафарбарлик бошланганида "Амударёга”, деганхитобдан талаба ёшлар севиниб кетишади. Улар олийгоҳимизда ўқиш жараёнида пахта-йиғим теримида амударёлик деҳқонларга ҳашарга келиб, уларнинг ўз фарзандларидай кутиб олишларидан, уйининг тўридан жой бериб, ғамхўрлик қилишидан кўнгиллари шу эл одамлари билан боғланиб кетган.

Халқимизда асрлар оша яшаб келаётган шундай анъана бор: қийин-қистовли кунда бир-бировга ёрдам беради, ташвишларига елкадош бўлади. Уни оддийгина қилиб ҳашар, деб атаймиз.

Бутун мамлакатимизда деҳқонларимизнинг йил - ўн икки ой даладаги заҳматли меҳнатларининг самараси - етиштирилган мўл пахта ҳосили йиғим-терими тобора авж олаётган шу кунларда умрбоқий анъанамиз юрагида Ватан меҳри, билагида кучи бор барчани пахтазорларга чорламоқда. Боиси, пахта деҳқоннинг меҳнати маҳсули бўлса-да, уни барвақт йиғиб-териб олиб, юқори навларга сотишдан барчамиз манфаатдормиз. Негаки, пахта мамлакатимизнинг асосий қишлоқ хўжалик экини, миллий бойлиги.

Бизнинг Нукус Давлат педагогика институтимиз талаба ёшлари ҳам ҳар йили амударёлик пахтакорларга йиғим-теримда кўмакчи бўладилар.

Олийгоҳимизда таҳсил олаётган 5200 нафар талабалардан 3800 нафари Амударё туманида, 800 нафари эса Шўманай туманида пахта теримида қатнашмоқдалар. Туманда 162 та отряд таркибида пахтакорлар билан ёнма-ён эр-тадан кечгача ҳосил тераётган талабаларимизнинг ғайрат-шижоати таҳсинга лойиқ бўлаётир. Улар кунига ўртача 70-75 килограммдан пахта теришиб, шу кунгача уйган хирмони 3400 тоннадан ошиб кетди.

Айниқса, педагогика, бошланғич таълим, табиатшунослик факультетлари талабалари мавсумда бошқа факультетлар талабаларига намуна бўлишмоқда.

Мана 15 йилдирки институтимиз ёшларининг Амударё туманида худди ўзларининг оиласидагидек илиқ, меҳрли масканларда яшаётганлиги, меҳнатлари муносиб рағбатлантирилиб борилаётганлиги уларга янада куч-ғайрат бағишламоқда.

Шу ойнинг 27-санасида "Оқ олтин" овулидаги "Олламберган Ҳожи бобо" фермер хўжалигида ҳар бир факультетнинг энг илғор теримчиларидан иборат 30 нафар талабалар орасида мусобақа ташкил қилинди.

Йиғим-теримнинг боришини туман раҳбарияти вакиллари, фермер хўжалиги раиси, отряд раҳбари - ҳаммамиз ҳаяжон билан кузатдик. Ҳамманинг кўнглида шу савол: ким ғолиб бўларкан, қанча тераркан?

Далада бири-биридан қолишмасликка интилиб пахта тераётган йигит-қизларни кузатиб, уларнинг шижоатига қойил қолади одам. Ниҳоят, кечқурун барчанинг меҳнати маҳсули тарозига тортилганида, педагогика факультети 2-курс талабаси Бибимарям Жиямуродова 320 кг. пахта териб, мусобақа ғолиби бўлди.

Шу куни 30 нафар талаба томонидан 6659 кг. пахта терилиб, ҳар бир талабага ўртача 222 кг.дан тўғри келди.

28 сентябрь куни энг илғор 8 нафар талабалар орасидаги беллашувда эса бошланғич таълим факультети талабаси Қамарой Ҳабибуллаева 377 кг. пахта териб, пешқадам бўлди.

Мусобақада қатнашганларнинг барчаси туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими томонидан юксак баҳоланди ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Бундай эътибор, рағбатдан руҳланган талабаларимиз бугун янада ўзгача куч-ғайрат билан ишга киришдилар.

Хўжаликнинг мусобақа ўтказилган 1,8 гектарлик даласида биринчи теримнинг ўзидаёқ 37 центнердан ҳосил етиштирган деҳқонларига, уларга раҳбарлик қилаётган фидойи инсонларга чин қалбимдан таъзим қиламан.

Пахта терими! Эҳтимол бу пахта даласига кириб кўрмаган одам учун оғир ишдай туюлар? Бироқ ҳаёт йўли, кўнгли мамлакатимизнинг асосий даромад манбаи бўлган пахтачилик билан боғланган одам учун жуда мароқли, завқли жараён. Чунки териб олаётган оппоқ пахтангнинг ҳар мисқоли юртимиз қудратига қудрат қўшиши кўнглингни қувончга тўлдиради. Ва шу баробарида чаноқлардан тошиб чиқиб турган оқ момиқ деҳқонларимизнинг йил бошидан бери далада қишнинг изғиринида, ёзнинг жазирама офтоби тиғида қийинчиликларни писанд этмай, қилган меҳнатлари маҳсули эканлигини ҳис этганинг сайин ҳосилини тезроқ, кўпроқ тергинг келаверади.

"Ҳайт, деган туяга мадор”, дейишади. Ҳа, бутун эл оғзибирчиликда эзгу ниятлар сари бирлашиб интилса, албатта самараси қувонарли бўлади. Бизнинг олийгоҳимиз талабалари ҳам пахтакорлар, турли касб эгалари, уюшмаган аҳолидан тузилган гуруҳлар билан ёнма-ён туриб, амударёликларнинг юксак пахта хирмони бунёд этилишига муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Шунинг учун ҳам бутун туманда ҳамма пахтачиликда эришилган улкан ютуқ хабаридан шодумон бўлаётган ушбу дамларда талаба ёшларимизнинг, биз ўқитувчиларнинг ҳам қувончимиз чексиз.

Энг муҳими, далаларда ҳали ҳам ҳосил оппоқ бўлиб чамандай очилиб турибди. Ҳатто ҳосили энди илк бор терилаётган далалар ҳам бор. Биз куннинг илиқ кунларидан фойдаланиб, қолган ҳосилни йиғиштириб олишга ҳам ўзларимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, юксак "оқ олтин" хирмонини бунёд этган бутун Амударёнинг оқ кўнгил инсонларини, туман раҳбариятини, барча қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларини эришилган улкан ғалаба билан табриклайман! Хирмонлар янада юксалаверсин!

Туманда пахта топшириш йиллик режасининг адо этилиши қувончи ҳукмрон бўлаётган шу лаҳзаларда барча ўқитувчилар ва мураббийларни 1 октябрь - касб байралари билан ҳам қутлайман. Ёш авлодга таълим-тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишдек эзгу ишларига муваффақиятлар тилайман.

Қувондиқ ҚОДИРОВ,

Ажиниёз номидаги НДПИ проректори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019