16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:53
Жамият 👁 2,256

БУГУНГИ ЎЗБЕК АЁЛИ ҲАР ЖИҲАТДАН ФАОЛ

БУГУНГИ ЎЗБЕК АЁЛИ ҲАР ЖИҲАТДАН ФАОЛ

Ўзбекистонда хотин-қизларга бўлган муносабат, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Президентимиз И.Каримов ўзининг турли чиқишларида бу масалага доимий равишда эътибор қаратиб келмоқда.

1998 йил 5 декабрда Конституция қабул қилинганлигининг олти йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали мажлисда сўзлаган нутқида 1999 йилни "Аёллар йили” деб эълон қилар экан, Юртбошимиз шундай деган эдилар:

-"Инсоният тарихи гувоҳлик берадики, минг йиллар жараёнида ҳар жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаёти уларнинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланган. Бизга бу қадрият янада қимматлидир, чунки биз аёлларга шарқона ҳурмат билан муносабатда бўламиз”.

Мамлакатимизда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик тизими шаклланган.

Конституциямизнинг 18-моддасига кўра, "Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгилаб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат тамойилларига мос бўлиши шарт”. 46-моддада эса янада аниқ ва равшан қилиб: "Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидир”,-деб гендер тенглиги тамойили мустаҳкамлаб қўйилган.

Жамиятда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида турли хил ижтимоий-ҳуқуқий ва жамоат тузилмалари ташкил этилган. Хусусан, "Ҳуқуқий таълим марказлари”, "Аёллар марказлари”, "Саломатлик марказлари” каби ижтимоий тузилмалар аёлларнинг жамиятда ўз ўрнини топишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мен ҳар тонг фарзандларимни ўқишга, умр йўлдошимни юмушга кузатиб, улар қатори шодон кайфиятда ўзим меҳнат қиладиган 55-сонли мактаб томон йўл оламан. Кун бўйи севимли касбимда фаолият юритиб, ишдан сўнг оилам бағрига хуш кайфиятда қайтаман. Қандай яхши замонлар-а, дейман қувониб. Умр йўлдошим билан баб-баравар ҳуқуқ ва имкониятларим бор. Ишлаш, жамоатга фаол аралашиш – аёл кишига қанчалик ҳузур бағишлашини билсангиз эди!

Ахир дунёнинг турли бурчакларида менга ўхшаган аёлларнинг кўпчилиги тўрт девор ичида, ҳаёт гўзалликларидан мосуво, ҳижобга бурканиб яшашяпти-ку! Биз ўзбек аёллари эса оила ташвишларига ўралиб қолаётганимиз йўқ. Ўз фикримизни эмин-эркин ифода этиб, бўш вақтимизни оиламиз бағрида кўнгилли ўтказамиз. Саломатлигимизни мустаҳкамлаш учун сиҳатгоҳларда дам олиб, яна меҳнат бағрига қайтамиз, ўзимиз қизиққан тадбиркорлик турлари билан шуғулланамиз. Бундай шарт-шароит ва имкониятларнинг барчаси Бош Қомусимиз орқали кафолатланган.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакат ишлаб чиқаришининг барча соҳаларида, ҳатто мамлакатни бошқарув органларида, иқтисод ва сиёсатда, илм-фанда аёлларнинг тутган ўрни беқиёс каттадир. Бугунги ўзбек аёли ҳар жиҳатдан етук шаклланган фаол шахсга айланган.

Зуҳра Аҳмедова,

55-сонли мактабнинг кутубхона мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019