16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:13
Сиёсат 👁 3,098

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ – ЭЛ-ЮРТИМИЗ ФАРОВОН КЕЛАЖАГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ – ЭЛ-ЮРТИМИЗ ФАРОВОН КЕЛАЖАГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Шу йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз тарихида ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеадир. Зеро, мамлакатимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши сайловнинг барча иштирокчиларининг фаоллиги, сиёсий етуклиги ва пировард натижада сайловчилар қабул қиладиган қарорга боғлиқ.

Шу муносабат билан сайловга энг юксак ташкилий-ҳуқуқий ва моддий-техник даражада тайёргарлик кўриш, уни миллий сайлов қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган демократик принципларга тўлиқ мувофиқ ҳолда очиқ-ошкора ва адолатли тарзда ўтказиш катта аҳамият касб этади. Шу мақсадда туманимизда ҳам қатор ишлар амалга оширилди.

Аввало, айтиш керакки, туманимизда 182311 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 117772 нафари овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролардир.

Сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси қарори билан туман ҳудудида жами 58 та сайлов участкалари тузилди. Сайлов участкаларининг 47 таси умумтаълим мактаблари, 8 таси касб-ҳунар коллежлари, 3 таси ташкилотлар биноларида жойлашган.

Сайлов участкаларини ташкилий ва техник жиҳатдан сайловга тайёрлаш бўйича ҳам барча зарур ишлар ўз вақтида амалга оширилди. Жумладан, ҳар бир участка биносига борадиган йўлларга кўрсаткичлар, бино пештоқига сайлов участкаси рақами ёзилган пешлавҳалар ўрнатилди. Участка сайлов комиссиялари аъзолари учун хоналар ажратилиб, хоналар мебель, темир сейф, телефон, факс, компьютер, принтер, телевизорлар билан таъминланди. Ҳар бир участка давлат байроқлари ва герблари, сайловчилар сонига қараб икки, уч, тўрт хонали яширин овоз бериш кабиналари, бюллетень ташлаш учун стационар

ва кўчма қутилар билан таъминланди.

Шунингдек, сайлов участкаларида "Она ва бола хоналари” ҳамда "Тиббиёт хоналари” тўлиқ жиҳозланди. Бундан ташқари, участка сайлов комиссияси сайловга оид адабиётлар, миллий сайлов қонунчилиги тўпламлари билан таъминланди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар танланиб, 1-Қорақалпоғистон округ сайлов

комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилди ва округ сайлов комиссиясининг қарори билан участка сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди.

Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ҳуқуқий билим савиясини янада ошириш мақсадида бир неча марта ўқув-семинарлари ўтказилди.

Сайловнинг очиқ ва ошкора даражада амалга оширилишини таъминлаш мақсадида овул ва маҳаллалар ҳудудларига, сайлов участкаларига, корхона, ташкилот ва муассасалар биноларига ҳамда марказий кўчаларга чақирув плакатлари, баннерлар осиб қўйилди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда овоз бериш куни барча сайлов участкаларида хавфсизликни сақлаш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, иссиқлик, электр энергияси ва ичимлик суви билан таъминлаш, сайловчиларнинг рўйхатини олишда участка сайлов комиссияларига тегишли маълумотларни бериш юзасидан тегишли муассаса, корхона ва ташкилотларга зарур топшириқлар берилди.

Белгиланган муддатларда барча сайлов участкаларида сайловчилар рўйхатлари махсус стендга илинди, ҳамда сайловчиларга таклифномалар тарқатилди. Шунингдек, муддатидан олдин овоз бериш бўйича сайлов варақалари тарқатилиб, сайлов куни истиқомат жойида бўлиш имконига эга бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бердилар.

Бир сўз билан айтганда, туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун тайёргарлик ишлари белгиланган муддатларда ниҳоясига етказилди ва сайлов участкалари сайловга тўлиқ шай ҳолга келтирилди.

Шу ўринда юртдошларимизни ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда бўлажак сайловларда фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб билган номзодларга овоз беришга чақирамиз.

Қадрли ватандошлар!

Унутманг,

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Сизнинг овозингиз муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, келинг, юрт истиқболи ва халқимизнинг ёруғ келажагига ўзимизни дахлдор ҳис қилиб, 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этайлик!

Баҳодир БОЛТАБОЕВ,

туман ҳокимлиги

ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019