16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:23
Жамият 👁 4,458

МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАР АВЛОДЛАР БАРКАМОЛЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАР  АВЛОДЛАР БАРКАМОЛЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ўлкамизда баҳор. Оллоҳнинг назари тушган бизнинг диёримиз баҳор фаслида айниқса жуда бетакрор манзараларни ўзида мужассам этади. Баҳор келиши билан нафақат борлиқдаги жонзотлар жонланади балки, инсонларнинг руҳияти ҳам уйғонади, гўё. Чор-атрофни безаб турган яшилликни кўриб кўнгиллардаги мудроқлик унут бўлади. Баҳорда болалар варрак учиришади, турли ўйинлар ўйнаб, ўзларининг шўх-шодон қийқириқлари билан катталарга бетакрор болалигини эсга туширишади. Айниқса, асрлар мобайнида ўйналиб келинаётган миллий ўйинларимиз ҳисобланмиш беш тош, арқон тортиш, оқ теракми, кўк терак, арғамчида сакраш каби ўйинлар Наврўз байрами тантаналарига ўзгача кўрк бағишлаб келмоқда. Бу ўйинларнинг ичида "Оқ теракми, кўк терак” ўйини айниқса оммалашган бўлиб, уни 2 та жамоа ўйнайди. Улар рақиб жамоага оқ теракми, кўк терак, биздан сизга ким керак, дейишади. Шунда нариги жамоа рақиб томондагилардан энг нимжонроғи кераклигини айтишади. У бола ҳам келиб иложи борича тез югура олмайдиган боланинг қўлига уриб қочади. Агарда уни тутиб олса, ўзининг жамоасига ўтказади, акс ҳолда, унинг жамоасига ўтади. Ўйин охирида қайси жамоада бола сони кўп бўлса, шу жамоа ғолиб ҳисобланади. Бу ўйинни яна бошқачароқ тарзда ҳам ўйнашади. Яъни қўлга урмасдан, чақирилган бола рақиб жамоанинг қўл ушлашиб турган занжирини югуриб бориб узиб ўтиши керак. Ушбу ўйин болани чаққонликка, кучлиликка, онгли бўлишга чорлайди. Биласизми, яна бу ўйиннинг тарбиявий аҳамияти ҳам бор. Қандай дейсизми? Қаранг, ўйинда албатта кимдир ғолиб, кимдир мағлуб бўлиши керак. Ана шу мағлуб бўлган бола мағлубиятидан уялиб, келаси сафар яхшироқ ҳаракат қилса, демак у келажакда кўп нарсаларга эришади.

Халқ ўйинларини кимдир яратмайди. Уни халқ яратиб, оммалаштириб бугунги кундаги кўринишига олиб келишган. Халқ ўйинларида ҳам миллий руҳ акс этади. Бу ўйинларни ёшлигида ўйнамай ўсган болалар бўлмаса керак орамизда. Мен ҳам бошланғич синфда ўқиб юрган кезларимда синфдошларим билан, дугоналарим билан бу ўйинларни мактабда, ҳовлимизда кўп бора ўйнаганмиз. Ҳалигача эсимда, ўша пайтларда тез югураман, деб йиқилганман ҳам. Охири тез югуришга ҳаракат қила бошладим, ҳаттоки менга ҳеч ким етолмайдиган бўлган.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, халқ ўйинларимиз ҳали узоқ йиллар халқимизга хизмат қилиб, оммалашиб, келгуси авлодларга ҳам етиб боради ва болаларнинг абжир, чаққон ва жисмоний бақувват бўлиб ўсишига хизмат қилаверади. Аждодларимиз бизга маънавий мерос қилиб қолдирган миллий ўйинларимизда миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз яққол акс этади.

Севара ИБРОҲИМОВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

(Фото - http://kamolot.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019