16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:31
Жамият 👁 2,830

АКА-УКА ЖАНГЧИЛАР ЁДИ

АКА-УКА ЖАНГЧИЛАР ЁДИ

Хитой қишлоғида истиқомат қилаётган Олламберган Дўсмановлар хонадонида икки ака-ука Собир ва Норбой Олламбергановлар ўсиб-улғайиб, вояга етаётган кунларнинг бирида, аниқроқ қилиб айтганда 1942 йил июнь ойининг иккинчи ярмида, айни ўрик ва буғдой пишиқчилиги бошланган кунларда тўнғич ўғил Собир Олламберганов номига Қипчоқ район ҳарбий комиссариатидан жангга отланиш тўғрисидаги чақирув қоғози келади. Собир бу пайтда эндигина йигирма бир ёшга кирган навқирон йигит эди. Шу кундан эътиборан Собир ва унинг овулдаги тенгқур дўстлари ҳамда бутун Қипчоқ районидан йиғилган уч юздан ортиқ йигитлар Қипчоқ пристанидаги пароход баржасига миниб, Амударё орқали Орол денгизи томон йўл олдилар. Орол денгизидан ҳам ошиб ўтиб, Гурьев портига туташган темир йўл орқали поезд эшелонидаги бир неча минглаб бўлғуси жангчилар билан ҳафта-ўн кун давомида уч ярим минг километр йўлни босиб ўтиб, Смоленскка етиб келдилар ва қўлларига қурол олиб, жангга кирдилар.

Бу пайтда душман Ленинградни ниҳоятда кучли ва кенг қўламда қамал қилиб турган эди. Ҳарбий буйруқ бўйича мана шу душманнинг мустаҳкам қамал халқасини ёриб ўтиш керак эди. Беаёв ва беомон жанглар кеча-ю кундуз, ойлар давомида олиб борилди. Шиддатли жангларнинг бирида ёш жангчи оғир ярадор бўлади. Ҳарбий дала госпиталида анча вақт даволангач, Собир Олламбергановнинг жанг майдонларига кириш имконияти пастлигини эътиборга олиб, ҳарбий аскарликдан бўшатилади ва ўзи туғилиб ўсган Хитой қишлоғига қайтарилади. У ярадор бўлган пайтда чап кўзидан айрилган эди. 1944 йил бошидан бошлаб у Хитой участка алоқа бўлимини то умрининг охиригача 1974 йилгача 30 йил давомида бошқарди. У гарчанд 53 йил умр кўрса-да, Ватан ҳимояси йўлида ва тинчлик йилларида халққа почта ҳамда алоқа хизмати кўрсатиш йўлида ўзининг бор куч-ғайратини аямай меҳнат қилди.

Ҳаётдаги фаоллик, ҳалоллик ва фидойилик қаҳрамонимиз Собир Олламбергановдан унинг укаси Норбой Олламберганов ҳаётига тўла-тўкис ўтган эди. У ўн тўққиз ёшида, яъни 1943 йил июнь ойида элдош тенгқурлари билан биргаликда немис-фашист босқинчиларига қарши жангга отланди.

Улар 3-Болтиқбўйи фронти таркибидаги ўқчилар дивизиясида ҳеч қандай ҳарбий тактика тайёргарликларисиз тўғридан тўғри жангмайдонига кириб кетдилар. Чунки, душманга қарши бошланган ялпи шиддатли жангларнинг ҳар бир дақиқаси ё ҳаёт, ё момот дегани эди. 1943 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бир неча минглаб километрга чўзилган барча фронт линияларидаги жанг майдонларида немис-фашист босқинчиларига қарши ялпи юриш бошланган бўлиб, улар босиб олган ҳудудлардан шиддат билан сиқиб чиқаришга киришилган ва бирин-кетин озод қилинган шаҳарлар ва қишлоқлар сони кўпаяётган эди. Энди навбат Болтиқбўйи Республикаларини – Латвия, Литва ва Эстонияни озод қилишдек ҳарбий-тарихий мажбурият ва бурчни бажариш жангчиларимиз зиммасига юклатилган эди. Аввало Кёнигсберг (Калининград)ни озод қилиш керак бўлди. Бу ерда душман жуда мустаҳкам истеҳком ўрнатган бўлиб, ҳар бир қарич ерни эгаллаш учун жуда кўп қурбонлар беришга тўғри келди. Жон олиб, жон берилаётган бу қаттиқ жангларда фашистлардан ҳам анчаси қирғин қилинди.

Бу юзма-юз беаёв олишув ниҳоят душманнинг таслим бўлиши билан якун топди ва ниҳоятда мустаҳкам истеҳком шаҳри бўлган Кёнегесберг шаҳри немис-фашист босқинчиларидан озод қилинди. Кейин бирин-кетин Таллин, Вильнюс ва Рига шаҳарлари душмандан озод қилиниб, немис-фашист босқинчилари ғарбга – Германия томон шошилинч равишда чекина бошладилар.

Аммо қаҳрамонимиз Норбой Олламберганов икки кун олдин чап оёқ тиззасидан қаттиқ ярадор бўлган эди. Шунга қарамай, тиззасини дори дармон қилиб бинт билан боғлаган ҳолда жангларда қатнашди ва қатор жасорат намуналарини кўрсатди. Лекин оғриқ зўрайгандан зўрайиб, охири дала госпиталида даволанишга мажбур бўлди. Ҳарбий врач чап оёқ тиззасида гангрена пайдо бўлишининг олдини олиш учун барча чораларни кўрди. Беш ой давом этган даволаш муолажа ишлари ўзининг ижобий натижасини кўрсатди. Аммо тиззани букиш-ёзиш ҳаракатлари жуда қийинлашди ва чап оёқ ўнг оёққа нисбатан беш-олти сантиметрга калта бўлиб қолди. Буни инобатга олган госпиталнинг бош ҳарбий врачи Норбой Олламбергановнинг уруш ҳаракатларида қатнашиш имконияти пастлиги бўйича двизия қўмондонига таҳлил-ҳисобот берди. Шунга асосан двизия қўмондони Норбой Олламбергановнинг уруш ҳаракатларига яроқсизлиги бўйича буйруқ берди. 1944 йил ёзида у жонажон Хитой қишлоғидаги ота-онаси ва акаси Собир Олламберганов бағрига омон-эсон қайтиб келди.

Орадан кўп ўтмай 2-Қипчоқ МТСига ҳисобчи бўлиб ишга кирди. Бунда унинг ҳисоб-китоб ишларида билимдонлиги жуда қўл келди. Сўнгги йилларда мазкур корхона бош ҳисобчиси ўринбосари, бош ҳисобчи бўлиб ишлади. Кейин 1-Манғит МТС бош ҳисобчиси бўлиб хизмат қилди. Манғит шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш корхонасида бош ҳисобчи ва муҳандис иқтисодчи вазифаларида меҳнат қилиб, ҳисоб-китоб ишларининг устаси сифатида танилди.

Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасоратлари учун қатор медаль ва фахрий ёрлиқлар билан мукофотланди.

Бу ғоят меҳнатсевар ва фавқулодда ғайрат-шижоатли инсон оилапарвар ҳам эди. У севимли рафиқаси Тозагул Жабборберган қизи билан умргузаронлик қилиб, тўққиз нафар солиҳ фарзандларни дунёга келтиришди ва улардан юз нафардан зиёд невара, чевара ва эвара кўришди. Бу солиҳ фарзандлар марҳум Норбой Олламберганов ва марҳума Тозагул Жабборберган қизининг авлодлари бардавомлигидан ҳамда бу янги авлодлар вакилларининг келажаги порлоқ, бахту саодатли эканлигидан дарак беради. Улар ўзларининг жасоратли, матонатли ота-боболари хотирасини ҳеч қачон унутмайдилар ва уларнинг руҳи покларига ҳамиша дуо қилиб турадилар. Шу боис ота-боболар хотираси ҳеч қачон ўчмайди.

Қобул ШОМУРОДОВ.

Уруш қаҳрамони эл ардоғида

Ҳар бир давр, ҳар бир замон ёшлар ҳаёти олдига ўз талаблари, вазифалари, бурч ва мажбуриятларини қўяди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари ўша давр ёшлари зиммасига немис-фашист босқинчиларидан Ватанни ҳимоя қилиш ва улар босиб олган мамлакат ҳудудларидан бу ёвуз ғанимларни бутунлай қувиб чиқаришдек тарихий миссияни амалга ошириш вазифаси ва мажбурияти юклатилган эди. Уруш йиллари ёшлари ўз олдларига қўйилган бу буюк тарихий вазифа ва мажбуриятларини керак бўлса ўзларининг азиз жонларини - ҳаётларини тикиб, ҳайратланарли даражада тўла-тўкис бажардилар ва уруш давриниг чинакам қаҳрамонларига айландилар.

Манғитлик Собир ота Нуруллаев мана шундай уруш даври қаҳрамонларидан биридир. У айни кунда Манғит шаҳридаги Навоий номли маҳаллада етти нафар фарзандлари, юз нафарга яқин невара, чевара ва эваралари даврасида тўқсон иккинчи баҳорнинг фарахбахш кунларида бахт-у саодатли ҳаёт кечирмоқда.

Собир ота Нуруллаев 18 ёшида, 1942 йилнинг 28 сентябрида гитлерчи босқинчиларга қарши жангга отланди. Урушга кириш олдидан у Омск шаҳридаги танкчилар ҳарбий билим юртида таҳсил олиб, танкни бошқариш ва манёврлар қилиш тактикасини пухта эгаллаган эди. Жанг қизигандан қизиб, бутун фронт бўйлаб душманга қарши ялпи юриш бошланди. Лекин душман ҳам осонликча чекинмасди. Жон-жаҳди билан қаршилик кўрсатиб, қанчадан-қанча ҳарбий техникаларга жиддий талофат етказди. Минглаб ватанпарвар жангчилар ҳаётига зомин бўлди. Негаки, гитлерчи босқинчилар ўша даврдаги энг сўнгги ҳарбий техника воситалари билан тиш-тирноғигача қуролланган эдилар-да. Барибир душман ҳар қанча ҳарбий қудрат билан қаршилик кўрсатса-да, фронт бўйлаб давом этаётган ялпи юриш шиддати ва жангчиларимизнинг мислсиз жасоратлари-ю матонатларидан устун келолмади.

1944 йил давомида бутун Украинадан ёғийлар ҳайдаб чиқарилиб, ғалаба байроғи тикилди. Кейинчалик Руминия, Польша ва Чехословакия ерларида жойлашиб олган душманнинг жуда катта кучларига кетма-кет бетўхтов қақшатқич зарбалар бериб, уруш оловини ёққан гитлерчиларни беаёв сиқиб бориб, душманни ўз маконида бутунлай ва узил-кесил ҳалокатга учратишдек вазифа ҳам тез орада, яъни 1945 йилнинг дастлабки тўрт ойи ичидаёқ шараф билан адо этилди.

Собир ота Нуруллаевнинг кўксини безаб турган жанговар орден ва медаллар уруш йилларидаги жасоратга тўла шавкатли жанг майдонларини эслатувчи хотирот нишоналари бўлиб қолди.

- Уруш ва урушдан кейинги йилларда қатор медаллар билан, яқинда эса "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотландим, - дейди Собир ота Нуруллаев фахру ифтихор билан бизга юзланган ҳолда. Албатта бу давлат мукофотлари нишоналари ва рамзлари Собир ота Нуруллаевнинг ҳаётдаги фаоллигига, уруш ва меҳнатдаги жасоратлари ҳамда матонатларига берилган муносиб эътибор ва баҳодир.

Бугунги дориломон кунларда Собир ота ҳар тонгда мустақиллигимиз абадий бўлишини, доимо юртимизда тинчлик ва ободлик ҳукм суришини Яратгандан сўраб, дуолар қилишдан асло чарчамайди.

Қобул ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019