16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:01
Иқтисодиёт 👁 3,365

БУНЁДКОРЛИК ЙЎЛИДАН

БУНЁДКОРЛИК ЙЎЛИДАН

Мамлакатимизда шаҳар ва қишлоқларимизни янада обод қилиш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан туманимиз маркази Манғит шаҳри ва қишлоқларида ҳам жуда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилаяпти.

Амударё тумани ҳокимлигининг бевосита амалий ёрдами натижасида 1993 йилда бино ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича ташкил қилинган меъмор Шербой Бекмуратовнинг "Шукуржон” шахсий ижодий устахонаси ходимлари ҳам ана шу бунёдкорлик ишларига маълум маънода ҳисса қўшиб келмоқдалар. Мазкур муассасада туманимиздан етишиб чиққан истеъдодли архитектор ва муҳандислар ижодий фаолиятларини олиб боришмоқда.

Корхона томонидан мустақилликнинг дастлабки йилларида туман маркази ва қишлоқ ҳудудларида барпо этилаётган кичик бизнес ва савдо, маиший хизмат объектлари, Манғит Деҳқон бозори, туманимизга Хоразм томондан ва Нукус-Тўрткўл йўли томонидан кириб келадиган жойлардаги рамзий дарвозалар, туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биноси, Хитой овули ҳудудидаги 630 ўқувчи ўринли 21-сонли умумтаълим мактаби биноси ва бошқа бир қанча ижтимоий соҳа объектлари ижодий устахонамиз лойиҳалари асосида қуриб битказилиб, туман маркази ва ҳудудларига ўзига хос кўрк бағишлаб турибди.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги 321-сонли "2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2004-2009 йиллар давомида корхона томонидан тумандаги умумтаълим мактабларини янгидан қуриш, капитал реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш лойиҳаларини ишлаб чиқишда кенг кўламда ишлар амалга оширилди.

Кейинги йилларда ёшлар учун бир қанча спорт иншоотлари, жумладан, Ўрта қалъа овули ҳудудидаги 1-типдаги болалар спорт мажмуаси, тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари реконструкция қилинди, 4 та мактабга 12х24 метр ўлчамдаги ва 5 та мактабга 9х18 метр ўлчамдаги спорт зали биноси лойиҳалари ишланиб, қурилди ва мазкур спорт иншоотлари ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши учун хизмат қилмоқда.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш тўғрисидаги Давлат дастурига мувофиқянгидан қурилган 540 ўқувчи ўринли Манғит иқтисодиёт коллежи, 360 ўринли Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

Шунингдек Манғит шаҳрида Нукус Давлат педагогика институти қошидаги 495 ўринли 3-сонли Амударё академик лицейи қурилиши лойиҳа – смета ҳужжатлари тайёрланди. Лицей қошида олдин бўш турган бино реконструкция қилиниб, 100 ўринли ётоқхона ташкил этилди.

Қиличбой овулида дастур бўйича 360 ўқувчи ўринли касб-ҳунар коллежи реконструкция лойиҳаси тайёрланиб, қўшимча 12х24 метр ўлчамли спорт зали ва лаборатория биноси қурилди. 2014 йилда шу коллежга янги типдаги устахона қурилди.

Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносининг лойиҳаси тайёрланиб, мазкур коллеж биноси капитал таъмирланди.

Корхона томонидан соғликни сақлаш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ҳам қатор лойиҳа ишлари амалга оширилди. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилиш, Амир Темур, Бобур номли овуллар ва Қизилчоли маҳалласидаги ҳар бири 50 қатновга мўлжалланган қишлоқ врачлик пунктлари ижодий устахонамиз лойиҳалари асосида қуриб битказилиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1167сонли қарорига мувофиқ, 2010-2015 йиллар мобайнида корхонамиз томонидан туманимизда намунавий уй-жойлар массивларининг қурилиши лойиҳалари тайёрланиб, муаллифлик назоратлари амалга оширилди.

Ушбу соҳада 2010 йилда Қипчоқ овулидаги "Бештом” турар жой массивида 2 та, Амир Темур номли овулнинг "Тақир қалъа” турар жой массивида 58 та,жами 60 та 3 ва 4 хонали замонавий турар жойлар лойиҳалари, 2011 йилда "Тўлқин” овулидаги "Бағанали” турар жой массивида 8 та, Қиличбой овулининг "Олмазор” турар жой массивида 17 та, Амир Темур овулининг "Тақир-қалъа” турар жой массивида 25 та, жами 50 та замонавий турар жойлар лойиҳалари тайёрланиб буюртмачиларга топширилди.

2012 йилда тумандаги "Ўрта қалъа” овулининг "Вахум”, Амир Темур номли овулнинг "Тақир қалъа”турар жой массивларида жами 50 та , 2013 йилда "Ўрта қала” овулининг "Вахум”, Амир Темур номли овулнинг "Тақир қалъа”, Чойкўл овулининг "Босув” турар жой массивларида жами 50 та 4 хонали замонавий турар жойлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. 2014 йилда туманимиздаги 3 та турар жой массивларида жами 70 та, 2015 йилда 3 та турар жой массивларида жами 75 та замонавий турар жойлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, буюртмачиларга топширилди.

2014 йилнинг июнь ойида Манғит шаҳрининг "Гулзор” маҳалласи ҳудудида ёшлар учун мўлжалланган янги 4 вақатли, 48 хонадонли "Камолот” уйлари биносини лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилди. Мазкур объект яқин кунлар ичида қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилади.

Ижодий устахона жамоаси ҳозирги кунда Амударё, Беруний ва Тўрткўл туманларида 2016 йилда қурилиши, капитал реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда.

Корхона ўз лойиҳа фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган барча замонавий компьютерва ташкилий техникалар билан таъминланган. Лойиҳалар замонавий дастурий таъминот асосида ишланмоқда.

Ҳозирги кунда хусусий корхонада 16 нафар малакали муҳандис ва архитекторлар меҳнат қилмоқда. Кейинги икки йил ичида жамоага олий ўқув юртларини битирган тўрт нафар архитектор ва муҳандис ёшлар келиб қўшилди. Уларга тажрибали архитектор вамуҳандислар мураббий қилиббириктирилган.

Бир сўз биланайтганда, меҳнат жамоамизнинг асосий мақсадиАмударё тумани вақўшни туманларда амалгаоширилаётган кенг кўламлиқурилиш ва бунёдкорлик ишлариучун замонавий кўринишдаги лойиҳаларни ишлабчиқиш орқали юртимизчиройига чирой қўшишданиборат.

Холмурод ЎРОЗОҚОВ,"Шукуржон” шахсий ижодий устахонаси лойиҳалар бўйича бош муҳандиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019