16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:09
Фан ва таълим 👁 2,932

ЎҚИТУВЧИ МЕҲНАТИ НАТИЖАСИ ЎҚУВЧИЛАР КАМОЛИДА КЎРИНАДИ

ЎҚИТУВЧИ МЕҲНАТИ НАТИЖАСИ ЎҚУВЧИЛАР КАМОЛИДА КЎРИНАДИ

Мана, мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасидамиз. Мустақиллик – халқимизнинг асрий орзуси бўлиб, бизга жуда кўп имкониятлар олиб келди. Ўқувчилар узлуксиз таълим билан ҳунарни бирга олиш имкониятига эга бўлди. Олдинлари касб-ҳунар ўрганиш учун олис шаҳарларга бориш зарур бўлса, энди оилада, ота-она бағридан узоқ кетмаган ҳолда истаган касб эгаси бўлиш имкониятига эга бўлди.

Мана шундай шиддат билан ривожланиб бораётган даврда айниқса биз – ўқитувчилар олдига қўйилаётган талаб жуда муҳим. Ўқитувчи давр талабига монанд қадам ташлаши зарур. Талабалик давримда устозимнинг шу гаплари менинг учун ҳамон шиордек янграйди: Қобилиятсиз шифокор бир одамнинг ҳаётини заҳарлаб қўйса, хатолашган ўқитувчи бир пайтда бутун бир синф ўқувчиларининг онгини заҳарлаб қўйиши мумкин.

Ўқувчилар ҳар доим ўз устозларига тақлид қилишни яхши кўришади. Шунинг учун ўқитувчи нафақат мактабда, оилада, жамоат жойларида, фарзанд тарбиясида ҳам намуна бўлиши зарур.

Ўз ҳаётий тажрибамдан хулоса қилсам, 2003 йилдан бошлаб деярли ҳар йили ўқувчиларим фан олимпиадаси, кейинчалик билимлар беллашуви туман босқичида ғолибликни қўлга киритиб, 3-босқич Республика танловида қатнашиб келмоқда. Бир қанча ўқувчиларим олий ўқув юртларига давлат гранти асосида кириш бахтига муяссар бўлди. 2013-2014 ўқув йилида бирданига уч нафар ўқувчим туманда билимлар беллашуви ғолиби бўлди. Айниқса, 2014-2015 ўқув йили мен учун яна ҳам қувончли бўлди. Ўқувчим Ойзода Ҳайтанова 3-босқич - Республика фанлар олимпиадасида яхши қатнашиб қайтди. Сундетова Феруза ва Ҳайтанова Гулзодалар туманда билимлар беллашуви ғолиби сифатида 3-босқич Республика босқичига йўлланма олди. Ҳайтанова Гулзода 3-босқич ғолиби бўлиб, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 4-босқичга йўлланма олиши мен учун жуда катта фахр ва қувонч бўлди.

Бундан 4 йил аввал 11-синф ўқувчим Усенбоева Зарина олимпиада ғолиби сифатида Тошкент шаҳрида ўтказилган 4-босқич фан олимпиадасида қатнашган эди. Иккинчи бор бу қувонч мени ўз оғушига олди.

Мен ўзим дарс бераётган синфларда синф кутубхонаси ташкил қиламан. Масалан, синфда 30 ўқувчи бўлса, ҳар бири имконига лойиқ бир ёки иккита бадиий китоб олиб келиб, синф кутубхонасига аъзо бўлади. Қарабсизки, бир бадиий китоб олган ўқувчи 30 та бадиий китоб ўқиш имконига эга бўлади. Дарсдан ташқари  пайтларда "Мен севган бадиий қаҳрамон”, "Менинг севимли китобим”, "Мен ёқтирган шоир”,  ёки "Ҳуснихат - ҳусн”, "Кимнинг хати чиройли” мавзуларида ўзаро мусобақалар ўтказилса ва бунга барча ўқувчилар жалб қилинса, албатта яхши натижа беради. Ўқувчининг фикрлаш қобилияти ўсади, сўз бойлиги ортиб боради, ўқувчидан ортиқча нарсалар билан машғул бўлиш фикри чекинади. Ўқувчиларнинг ўз меҳнатларининг самарасини кўриши албатта қувончли ҳол.

Давлатимиз ҳар бир ишни эътибордан четда қолдирмайди, 4-босқич билимлар беллашувида қатнашган ўқувчим Гулзоданинг интеллектуал билимдонлар оромгоҳида дам олиши, ўқувчимнинг олисдан туриб телефонда ҳаяжон билан ўз қувончлари, яхши дам олаётгани, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан борган ўқувчи-ғолиблар билан дўстлашгани ҳақида тўлқинланиб гапириши мени жуда қувонтирди. Янги зафарлар сари чорлади. Чунки камтарин, захматкаш, оддий оиладан чиққан ўқувчининг бундай жойларда дам олиши орқали мен ўз меҳнатимнинг самарасини кўрдим.

Давлатимиз бизга юртимизнинг келажаги бўлган ёш авлод тарбиясидек масъулиятли ва шарафли ишни ишониб топширган экан, уни оқлашимиз, ёш авлодни Ўзбекистон аталмиш буюк мустақил юртга лойиқ фарзандлар қилиб тарбиялашимиз шарт.

Чунки биз асрлар давомида тиббиёт, илму-фан, буюк истеъдодлар макони бўлиб дунёни лол қолдириб келаётган юрт фарзандларини тарбияламоқдамиз. Аждодларга муносиб авлод тайёрлашда сиз ҳамкасбларимга янги ўқиш йилида омад, куч-ғайрат тилайман.

Жумагул ҚЎШЧАНОВА,

45-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси.
(Фото - uza.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019