16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:30
Жамият 👁 3,603

ОНА ЕР, ОНА ТАБИАТ – БИЗ УЧУН МУҚАДДАС

ОНА ЕР, ОНА ТАБИАТ – БИЗ УЧУН МУҚАДДАС

Она Ер, она табиат биз инсонлар учун ҳамиша муқаддас ҳисобланади. Чунки она Ватанимиз бизни кўксида тутиб турган Ердан бошланади.

Туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар харитаси тузилган бўлиб, булар ичида табиий сув манбаларидан оқилона фойдаланиш, уларнинг муҳофаза ҳудудларини тоза сақлаш ҳамда ободонлаштириш алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, назоратдаги ҳудудларнинг атмосфера ҳавоси, ер ости ва ер усти табиий бойликлар заҳираларидан унумли фойдаланишга эришиш мақсадида йил давомида қилинадиган ишлар режаси тузилиб, зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Унга кўра, 2015 йил бошидан Амударёнинг чап ва ўнг қирғоғидаги 500 метрлик муҳофаза ҳудудларига яқин жойда жойлашган фермер хўжаликлари раҳбарларига Табиатни муҳофаза қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, қонунда кўрсатилган йўл-йўриқлар асосида иш олиб бориш топширилди.

Айниқса, Амударёнинг муҳофаза ҳудудида табиий равишда ҳосил бўлган тўқайзорларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, таъқиқланган ҳавзаларда балиқ овланишига чек қўйиш, браконьерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қонуний чора кўришга эришилаётгани назоратдаги ҳудудларда биохилмахилликни сақлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бундан ташқари, Манғит-Назархон ирригация тизими, туман Мелиорация бўлими, туман ва шаҳар сув тармоқлари идоралари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳам яхши самара бермоқда. Яъни, барча йирик сув йўллари ҳамда сув олиш нуқталарининг техник паспортлари тайёрлангани боис, бу борадаги ечимини кутаётган муаммолар тўлиқ ҳал этилди.

Бизнинг фаолиятимизда назоратдаги ҳудудларда махсус режали текширувлар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 10 дан ортиқ объектда режали текширувлар ўтказилиб, атроф-муҳит тозалиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атмосфера мусаффолиги, ер ва тупроқ экологияси ҳамда ичимлик, оқар сув манбалари билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди. Туман ДСЭНМ, ветеринария бўлими, ОФЙ ва МФЙлар ҳузуридаги масъул комиссиялар ҳамкорлигида ўтказилган текширишлар ўзининг ижобий натижасини берди ҳамда назоратга олинган ҳудудларнинг ифлосланишига, табиат бой-ликларининг беҳуда исроф бўлишига йўл қўйган масъул мутахассислар жарима жазоси билан жазоланди. Биргина мисол, туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари томонидан 36 та корхона ва ташкилотларга 8,3 миллион сўмликдан ортиқ компенсация тўловлари ҳисобланиб, ушбу тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилди. Ер, сув исрофгарчилиги, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, ҳар хил маиший чиқиндилар билан атроф-муҳитга етказган зарарлари учун 64 та ҳолат бўйича айбдорлардан туман прокуратураси билан ҳамкорликда жарималар ундириб олинди.

Назоратдаги ҳудудларда флора ва фаунанинг дахлсизлигини таъминлаш, ер, сув, табиий тўқайзорлар, улардаги ҳайвонот дунёсини янада бойитиш мақсадида Қорақалпоғистон Рес-публикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг туман бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар ниҳоятда кенг қамровли бўлиб, узоқ келажакни кўзлаб олиб борилаётган барча тадбирларимизда ўрмон хўжалиги, туман тиббиёт бирлашмаси, туман халқ таълими тизимидаги ўқув масканлари, академик лицей,  коллежлар ҳамда овул ва маҳаллалар аҳли фаол иштирок этишаётгани қувонарлидир. Фақат Манғит – Назархон ирригация тизими бошқармаси билан ҳамкорликда баҳорги кўчат экиш мавсумида 46100 туп япон сафораси, 300 туп каштан, 364200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, салкам 80 минг туп тез ўсувчи терак, 6,4 минг туп тут кўчатлари, фермер хўжаликлари томонидан эса 798 700 та терак ва қоратол қаламчалари экилгани халқимиз она табиатни асраш ва уни бойитиш учун қанчалар жонкуяр эканликларидан далолатдир.

Шуни унутмаслигимиз керакки, табиатни муҳофаза қилиш нафақат соҳа ходимларининг, балки ҳар биримизнинг бурчимиздир. Зотан, буюк меҳр-муҳаббат тимсоли – Она табиатга биз ҳам меҳр-муҳаббат кўрсатар эканмиз, бу эътиборимиз бизга янада чексиз меҳр, бойлик ва бахт-иқбол бўлиб қайтмоғини асло унутмайлик!

 

Шуҳрат БОЛТАБОЕВ,

туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими нозири.
(Фото - http://navoiypress.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019