16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:05
Жамият 👁 3,907

КЎР-КЎРОНА ТАҚЛИД – МАЪНАВИЯТСИЗЛИКДИР

КЎР-КЎРОНА ТАҚЛИД – МАЪНАВИЯТСИЗЛИКДИР

Соч эмас бу, шаршара бу, шаршара,

Шаршарангда қўшилишиб оқайин...

Беназир ҳофиз Шерали Жўраев маромига етказиб, дил торларимизни чертиб ижро этган бу қўшиқни тингламаган, тинглаш баробарида тим қора сочлари ўрими белига тушган одобли, ҳаё-иболи, сарвқомат қизлар кўз ўнгида намоён бўлмаган одам бормикан?

Ҳа, узун сочлар қизлар жилвасига жилва, ҳуснига ҳусн қўшади. Хоҳ турмакланган, хоҳ ўрилган бўлсин, узун ва чиройли сочларга ҳавас билан боқамиз, завқимиз келади.

Сочлар... унинг таърифига буюк адибларимиз, замондош шоирларимиз ҳам қанча-қанча ашъорлар битишмаган, ҳофизлар қўшиқ қилиб куйлашмаган.

Буларни эслашимга яқиндагина ўзим шоҳиди бўлганим ва хаёлимдан кетмай қолган бир воқеа сабаб бўлди. Бир йиғинда ўртача катталикдаги хонада ўн-ўн беш нафарча турли ёшдаги аёллар ўтиришарди. Ҳамма гурунг билан овора, ёниқ турган телевизорга ҳеч ким эътибор бераётгани йўқ эди. Менинг ёнгинамда ўтирган 70 ёшлардан  ўтган, бошига оқ ипак рўмол ташлаб олган онахоннинг кўзи телеэкранга тушиб қолди-ю, ҳай, қаранглар, бу аёл ким экан, - деди қизиқиб. Шунда бирови гапираётган аёлнинг исм фамилиясини ўқиди ва нуроний экан, деб қўшиб қўйди.

Қизиққан онахон унинг эркакларникидай калта турмакланган сочига, тор кўйлагига қараб ҳайратлангандай:

- Ё тавба! Авваллари айб иш қилган аёлларни "илоё сочинг кесилсин”, дея қарғашарди. Ҳозир соч кесиш ёшлар-ку ёшлар, нуронийларга ҳам урф бўлиб кетдими? – деди зарда билан.

Хоҳ тим қора, хоҳ малларанг бўлсин, хотин-қизларнинг рангига мутаносиб равишдаги сочлари албатта барча ёшдагиларга ҳам ўзига ярашиб туриши ҳаммага равшан. Бироқ ўзга юрт вакилларига ҳавас қилибми, ё хориж кинофильмлари қаҳрамонларига ўхшашга интилиш оқибатидами, сочларни  турли фасонда кесишлар "мода”га айланиб кетди. Ҳатто уларни орқасидан кўрсангиз, эркак ё аёллигини билиш қийин бўлиб қолди.

Олдинлари сочига оқ оралай бошлаган аёллар буни яшириш учун қора рангга бўяб юришарди. Энди кейинги тўрт-беш йиллардан бери аёл-қизлар ҳуснига ҳусн қўшиб турган тим қора сочларини сариқ рангга бўяйдиган одат чиқаришди. Табиатан одамнинг ўз рангига мос сочининг рангини устини сарғиш, тагини қорам-тир тусга бўяшдан нима маъно бор? Шундай қилсам, гўзал бўларман, деган хаёлга борган қиз аввало атрофидаги сочини шу усулда бўяганларга яхшилаб бир назар солса-ку, албатта, фикридан қайтар, сочларининг табиий ранги ўзига ярашиб турганини англар эди. Афсуски, ҳаётда кўрганларига кўр-кўрона тақлид қилиш, эргашиш кучайиб бораяпти.

Бундан икки йилча аввал ҳамкасбларимиз билан Хива шаҳрига саёҳатга бордик. Қадимий обидаларни кўздан кечириб юрсак, олдимиздан оқ кофта, қора костюм-юбка кийган, афтидан ўқувчи бўлса керак, ўн етти-ўн саккиз ёшлар атрофидаги елкасига сумкасини илиб, қўлига аллақандай китоб ушлаб олган қиз ўтиб қолди. Унинг майда қилиб ўрилган сочлари ҳатто костюмининг этагидан ҳам узун эди. Унга ҳавасланиб қараган бир мен эмас эканман, қиз олдимиздан ўтиб ўн қадамча юрган эди. Уч-тўрт нафар хорижлик сайёҳлар қизга ўз тилида нималардир дейишди. Қиз тўхтади. Шунда улардан бири чаққонлик билан олдинга ўтиб суратга олди. Қанийди, шу лаҳзаларни гўзал сочларини кестиришга ё алламбало рангларга ўзгартиришга аҳд қилган қизларнинг ҳаммаси ҳам кўрса, дея ўйладим.

Бу мулоҳазаларим билан мен бировнинг устидан кулиш фикридан жуда йироқман. Демоқчиманки, ҳақиқий гўзаллик – табиийликда ва қалб олами маънан бойлигида. Маънавий қашшоқ одамгина бировга кўр-кўрона эргашади, тақлид қилади. Шундай эмасми?

Ойгул РАЖАБОВА.

(http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019