17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 07:03
Сиёсат 👁 4,393

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2016 18 январь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга туман Кенгаши Регламентининг 16-моддасига мувофиқ туман ҳокими топшириғига биноан депутат Р.Ўрозбоев раислик қилди.

Сессияга туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқтартибот органлари ва бўлимлар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинди.

Сессия котиблигига 5-Беруний сайлов округидан депутат С.Хўжамуротова сайланди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар ҳавола қилинди:

1. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2016 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

2. Халқ депутатлари туман Кенгаши, Кенгаш доимий комиссиялари ва Кенгаш депутатларининг 2015 йилдаги фаолияти натижалари тўғрисида.

3. Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2015 йилги ижроси тўғрисида.

4. 2015 йил 12 ойи давомида жиноятчилик ва қонунийликнинг аҳволи ҳамда бу борада туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан туман прокурорининг ахбороти ҳақида.

Депутатлар дастлаб туман Кенгаши ва Кенгаш доимий комиссияларининг 2016 йилга мўлжалланган иш режалари лойиҳасини кўриб чиқдилар ва муҳокама қилиб, тасдиқладилар.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Рўзметов ахборот берди.

Ахборотда таъкидланганидек, халқ депутатлари туман Кенгаши, туман Кенгаши доимий комиссиялари ва депутатлари ўтган йил мобайнида "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда "Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг Регламенти”га, "Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом”га мувофиқ кенг турда фаолият олиб бордилар. Ахборотда  халқ депутатлари туман Кенгаши, Кенгаш доимий комиссиялари ва Кенгаш депутатларининг 2015 йилдаги фаолияти бўйича батафсил маълумот берилди.

Кун тартибидаги учинчи масала – Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2015 йилги ижроси юзасидан туман молия бўлими мудири А.Абдижалиев ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2015 йил давомида туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми режаси 27 млрд. 891 млн. 663 минг сўмга белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 27 млрд. 991 млн 663 минг сўмга, яъни 100,4 фоизга бажарилди.

Маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми режаси эса 100 млрд. 851 млн. 388 минг сўмга белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 100 млрд. 846 млн. 915 минг сўм сарф қилинди. Бу харажатлар асосан ижтимоий-маданий ва аҳолини қўллаб-қувватлаш харажатларига, иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар талабларини амалга ошириш тадбирларига қаратилди. Ҳисоботда туман маҳаллий бюджетининг 2015 йилдаги ижроси тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Кун тартибидаги сўнгги масала бўйича туман прокурори Ф.Алламбергеновнинг 2015 йил давомида туман ҳудудида қонунийликнинг ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича музокараларда депутатлар, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилиб, муҳокама қилинаётган масалаларга ўз муносабатларини билдирдилар.

Сессияда кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026