16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 23:15
Жамият 👁 2,942

ҚИСҚА САТРЛАРДА

ҚИСҚА САТРЛАРДА

ХАЛҚАРО ТЕАТР КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

Шу йилнинг 25 март куни Нукус туманида 27 март – Халқаро театр кунига бағишланиб Республикамизда фаолият кўрсатаётган драма жамоалари ва қўғирчоқ театрларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган драма тўгараги аъзолари ҳам қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни эгалладилар.

Нодирбек Қодиров саҳналаштирган "Сеҳрли курси” деб номланган кўринишни ижро этган тўгарак аъзолари Аброр Бозорбоев, Нодирбек Қурбонбоев, Аббос Абдураҳимов, Фарруҳ Габдулхабиров, Шаҳноза Аминбоева, Қундузой Эшчановаларнинг актёрлик маҳоратини ҳакамлар ҳайъати юқори баҳоладилар ва келгусида тўгарак фаолиятини янада янги босқичга кўтаришларига ишонч билдирдилар.

 

"МАЪНАВИЯТ КУНЛАРИ” ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

"Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан "Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” лойиҳаси доирасида 16-25 март кунлари туманимиздаги 40-сонли, 64-сонли умумтаълим  мактабларида, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежларида "Маънавият кунлари” тадбирлари ўтказилди.

Тадбирларда "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталари махсус мухбири,  Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошева миллий истиқлол ғояси тарғиботи ҳамда маънавий-маърифий  тарбия мавзусида маъруза қилди.

Ташкилотчилар "Оммавий маданият”, миссионерлик ҳаракатлари, ҳар хил бузғунчи оқимлар, интернет тармоқлари орқали ёшлар онгини заҳарлашга хизмат қилувчи мафкуравий хуружлар ва уларнинг ёшлар маънавиятига салбий таъсирлари хусусида гапириб, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.

Тадбирларда "Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан "Кўчма кутубхона” ташкил этилиб, ёшлар билан "Китоб сайиллари”, "Китобхонлик-маънавият калити” тадбирлари ўтказилди. Ўқувчи-ёшлар "Ўзбекистон”, "Шарқ”, "Ғафур Ғулом”, "Муҳаррир” ва "Янги аср авлоди” нашриётларида чоп этилган энг сара китобларни ўқиш учун танлаб олдилар.

 

 "ОИЛА ТИНЧЛИГИ – ЮРТ ОБОДЛИГИ”

Шу йилнинг 30 март куни туман Маданият ва спорт ишлари бўлимида Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг "Аёллар қаноти” томонидан "Оналар саодати – мустақиллик самараси” лойиҳаси доирасида "Оила тинчлиги – юрт ободлиги” деб номланган кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танлов иштирокчилари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ғолиб чиққан оила кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

ДАВРА СУҲБАТИ

Шу йилнинг 1 апрелида 3-сонли Амударё академик лицейида "Юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашга ҳар биримиз масъулмиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни ЎзХДП туман Кенгаши  раиси М.Саъдуллаев очди ва олиб борди. Сўзга чиққанлар юртимизда ёшларни ўз она Ватанига  муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга  алоҳида эътибор берилаётганини таъкидладилар. Ёшларни юртимизнинг янада гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшишга чақирдилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026