17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 15:20
Фан ва таълим 👁 2,858

ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМГА САЗОВОР ИНСОН

ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМГА САЗОВОР ИНСОН

Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,

Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар.

(А.Жомий)

Ўқитувчи ва устоз жамият маънавиятининг чароғбони, илм-фан гулшанининг боғбонидир.

Ўз касби орқали юрт муҳаббатига сазовор бўлиш, шогирдлар камолини кўриш унинг учун бебаҳо бахтдир!

50-сонли мактабнинг собиқ директори, эл оқсоқоли деган шарафли номга эга бўлган устозимиз Римбой Ўрозбоев ана шундай бахтга мушарраф бўлган инсонлардан бири.

У ёшликдан ўқитувчи бўлишни орзу қилганди. Бу орзу уни 1973 йилда Тошкент Давлат чет тиллар институти (ҳозирги Жаҳон тиллари университети)га ўқишга етаклади.

Римбой акага қўшалоқ бахт кулиб боқди: ҳам талаба бўлди, ҳамда бўлажак турмуш ўртоғи Янгилжон Қозоқова билан танишди. Улар бирга ўқиб, 1978 йилда олийгоҳни бирга тугатиб, турмуш қуришди, янги турмуш ва педагоглик ҳаётини бирга бошлашди.

1978 йилдан бошлаб 41-сонли мактабда, 1990 йилдан эса 50-сонли мактабда ўқувчиларга француз тилидан сабоқ берди.

Римбой ака бутун қалб қўрини, куч-қуввати ва билимини ўзи ихлос қўйган соҳага, яъни ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашга сарфлади. Унинг қобилиятини кўра билган туман ХТМФМТТЭ бўлими раҳбарияти 2003 йилда 50-сонли мактабнинг директори лавозимига тайинлади.

Устоз директорлик фаолиятининг дастлабки кунларидан мактабда таълим-тарбия сифатини ошириш билан бирга ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам улкан эътибор қаратди. Мактаб олдининг катта боғ, теварак-атрофининг гулзорга айланишига бош-қош бўлди.

У директор бўлиб ишлаган ўн йил давомида мактабда таълим-тарбия даражаси, ўқувчиларнинг туман, республика фан олимпиадалари ва турли танловларда қатнашиш кўрсаткичи анча ошди. Бунга 2010 йилда мактаб ўқувчиларининг Ўзбекистон миқёсида  ўтказилган "Қадриятлар масканисан, маҳаллам!” танловида биринчи ўринни эгаллаганини мисол қилиб келтириш мумкин. 2013 йилда унинг номзоди "Оқ олтин” овул фуқаролар йиғини оқсоқоллигига кўрсатилди ва якдиллик билан сайланди. У оқсоқоллик фаолияти давомида ҳам ўзининг ишчан, фидойилиги билан эл ҳурматини қозонди.

Римбой ака мактабда фидойи устоз, масъулиятли раҳбар, эл орасида ишчан эл оқсоқоли  бўлса, оиласида меҳрибон ота ҳамдир. Уларнинг оиласида 5 нафар фарзанд ўқимишли, оқил, эл корига ярайдиган, фидойи бўлиб вояга етишди. Римбой ака ва Янгилжон опа ҳозирги кунда ҳам невараларига донишманд бобо, буви бўлиб, фарзандларининг роҳатини кўриб келишмоқда! Биз шогирдларга Римбой аканинг ҳаёт йўли доимо ибрат мактаби бўлиб қолади. Биз – 50-сонли мактаб ўқитувчилари азиз устозимиз, ҳурматга лойиқ инсон Римбой ака Ўрозбоевни 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни билан қизғин қутлаб, бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг, деймиз.

Гулойим АСҚАРОВА,

50-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026