16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:48
Фан ва таълим 👁 3,389

КАСБ МАСЪУЛИЯТИНИ ЧУҚУР АНГЛАБ

КАСБ МАСЪУЛИЯТИНИ ЧУҚУР АНГЛАБ

Мустақиллик йилларида таълим-тарбия соҳасига қаратилган улкан эътибор туфайли ёш авлодга билим асосларини пухта ўргатиш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга эришилмоқда. Таълим-тарбия жараёнига кўплаб ўзгартиришлар, янгича ёндошувлар татбиқ этилмоқда.

Педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириб боришини таъминлашда  "Устоз-шогирд” анъанаси жуда аҳамиятлидир. Мазкур усулда ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар, илғор тажрибалар ўрганилиши, энг билимдон шогирд тайёрлаган устозлар тажрибаларини алмашиш, ўрганиш таълим сифатининг ошишига хизмат қилмоқда.

Бизнинг мактабимизда ҳам яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчиларимиз талайгина. Муассасамиз таълим сифати параметр кўрсаткичлари бўйича рейтингда туманда бешинчи ўринни эгаллади. Бу ютуқда француз тили ўқитувчиларининг ҳиссаси айниқса улкан.

Айни кунда нафақада, кексалик гаштини суриб яшаётган, мактабимизнинг собиқ француз тили ўқитувчиси Қурол ака Сафарбоев маҳорат билан дарс бериб, уларнинг кўнглида ўз касбига ихлос уйғота олган уч нафар ўқувчиси ҳозир  устоз ишини қунт билан давом эттиришмоқда. Жамила Ҳайтакова – шуларнинг бири. Унинг мактабимиздаги ўқитувчилик фаолияти 1996 йилда бошланган.

Ўқитувчи маҳорати ўқувчиларининг фанни ўзлаштиришида, эришган ютуқларида акс этади. Жамила Ҳайтакованинг ўқувчилари 2012-2013 ўқув йилида Билимлар беллашувининг Ўзбекистон босқичи ғолиби, 2013-2014 ўқув йилида фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон босқичи ғолиби бўлганлиги унинг ўз фанига шогирдларини қанчалик қизиқтира олганини ва ўзлаштиришларига эришганини кўрсатади.

Қурол Сафарбоевдан дарс бериш усулларини, болалар кўнглига йўл топиш сирларини чуқур ўрганган муносиб издошлар француз тили фани ўқитувчилари Роза Йўлдошева ва Мунаввар Холмуродовалардир.

Улардан таълим-тарбия олаётган ўқувчилар ҳам Билимлар беллашуви, фанлар олимпиадаси ва бошқа турли кўрик-танловларда ўзларининг салоҳияти ва фан асосларини чуқур ўзлаштирганликлари туфайли доимо ғолиблар сафида бўлишмоқда.

Мамлакатимизда ҳеч бир эзгу иш эътибордан четда қолмайди. Жамила Ҳайтакова 2014 йилда "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги бунинг исботидир.

Мен ишонч билан айта оламанки, дунёнинг ҳеч бир бурчагида бизнинг мамлакатимиздагидек ўқитувчи, мураббийлик касби улуғланган мамлакат йўқ. 1996 йилдан бошлаб, ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида нишонланиши йўлга қўйилганлиги ҳам фикримизнинг далилидир.

Биз бундан фахрланамиз ва ана шундай юксак эътиборга лойиқ меҳнат қилишга интиламиз.

 

Бекмурод

ШОМУРОДОВ,

22-сонли мактаб директори.

(Фото: http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019