16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:26
Сиёсат 👁 3,758

Сайловга тайёргарлик юзасидан семинар ўтказилди

Сайловга тайёргарлик юзасидан семинар ўтказилди

Халқимиз ҳаётида муҳим аҳамияга эга сиёсий жараён –Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунига жуда қисқа вақт қолди. Жойларда сайлов кампаниясини жипслик билан, юксак савияда, адолат тамойиллари, Марказий сайлов комиссияси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Консититуцияси ҳамда сайлов тўғрисидаги қонуний меъёрлар асосида ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишлари авж паллага кирди. Туманимизда ҳам бу муҳим сиёсий жараённи уюшқоқлик билан ўтказиш, барча сайлов участкалари ишини намунали ташкил этишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Шу мақсадда 2016 йил 19 октябрь куни туманимиздаги Амударё агробизнес  касб-ҳунар коллежи биносида сайловга тайёргарлик кўриш ва кўтаринки руҳда ўтказиш, сайловолди тарғибот ва ташвиқот ишларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Кўргазмали  семинар ишида туман ҳокимининг ўринбосарлари, соҳалар бўйича етакчи мутахассислар, участка сайлов комиссиялари раислари ва котиблари, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари директорлари, туманимиз ҳудудида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кўргазмали семинар иштирокчилари дастлаб Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган 130-сайлов участкаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, мазкур сайлов участкасининг безатилиши, зарур жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси, сайловга тайёргарлик  кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишлар, белгиланган чора-тадбирлар бўйича махсус тайёрланган жадваллар, деворий газеталар, давлатимиз рамзларининг жойлаштирилиши, сайлов кунининг яқинлашаётганини аниқ кўрсатиб турувчи тақвим,  сайлов участкаси ҳудудидаги жами сайловчилар ва биринчи марта сайловда иштирок этаётган ёшлар ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишдилар.

 Туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат груҳи раҳбари Баҳодир Болтабоев кўргазмали семинар кенгаш иштирокчиларига ҳар бир сайлов участкасида сайловчиларнинг эмин-эркин ўз фуқаролик бурчларини адо этишларини таъминлаш мақсадида участка сайлов комиссияларининг масъуллари зиммасидаги вазифалар юзасидан зарур тушунчалар берди.

Шундан сўнг кўргазмали семинар иштирокчилари 130-сайлов участкасида сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Намунали жиҳозланган оналар ва болалар хонаси, барча қулайликларга эга тиббиёт хонаси, маънавият ва маърифат хоналарини бориб кўрдилар. Айниқса, маънавият ва маърифат хонасидан замонавий ахборот технологиялари, расмий ҳужжатлар, адабиётлар ҳамда мамлакатимизда ва туманимизда чоп этиладиган ижтимоий-сиёсий нашрлар жой олганлигига алоҳида аҳамият бердилар.

Иштирокчилар мазкур сайлов участкаси фаолияти билан яқиндан танишганларидан сўнг  Агробизнес касб-ҳунар коллежининг мажлислар хонасида туманда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунига тайёргарлик кўриш ва бу муҳим сиёсий жараённи муваффақиятли ўтказишга бағишланган кўргазсали семинар кенгаши ўз ишини давом эттирди.

Семинарда сайлов участкаларини ҳуқуқий ва моддий-техник даражада тайёр ҳолга келтириш, ушбу муҳим сиёсий жараённи миллий сайлов қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган тенглик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида юқори савияда ўтказишни таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

Кўргазмали семинар кенгашда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019