16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:23
Сиёсат 👁 3,123

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2017 йил 1 апрель куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар раҳбарлари, туман Кенгашининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада назоратни самарали амалга ошириш бўйича комиссияси аъзолари, қишлоқ врачлик пунктлари ва дорихоналар мудирлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Шунингдек, сессия мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбай Абдижамилов, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Даметкен Бекбоева иштирок этди.

Сессия котиблигига 23-Бобур сайлов округидан туман Кенгаши депутати Равшан Халмуратов сайланди.

Сессия кун тартибига "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг 2017 йил 18 мартдаги 196-Б-сонли "А.Я.Юлдашевни Амударё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги фармойиши ҳақида”ги ва "Туманда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалалар киритилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 31 январдаги 36-сонли қарори қабул қилиниб, туман ҳокимлиги аппарати структурасига ўзгаришлар киритилиб, тасдиқланган эди.

Шу муносабат билан, Алишер Юлдашевни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг фармойиши қабул қилинган эди. Сессияда мазкур фармойиш депутатлар томонидан тасдиқланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала муҳокамасида туман Кенгашининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ этишга кўмаклашиш, шунингдек бу соҳада назоратни самарали амалга ошириш бўйича комиссияси раиси Ширин Янгибаева туманда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида  ахборот берди.

Ахборотда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва дори воситалари таъминотининг бугунги ҳолати бўйича, шунингдек, мазкур масалалардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда тиббий хизмат сифатини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш мақсадида туманда ўрганишлар олиб борилгани қайд қилиниб, ўрганишлар натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилганлигини ва баъзи камчиликлар мавжудлигини қайд этиб ўтилди.

Сессияда мазкур Комиссиянинг туман аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини оптималлаштириш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдим қилинган таклиф асосидаги хулосаси баён этилди. Қишлоқ врачлик пунктлари сонини 19 тадан 12 тагача қисқартириш, шундан 8 та қишлоқ врачлик пунктлари негизида кундузги стационари мавжуд бўлган қишлоқ оилавий поликлиникаларини ташкил этиш, 4 та қишлоқ врачлик пунктини шу шаклда сақлаб қолиш, ташкил этиладиган қишлоқ оилавий поликлиникаларининг ҳудудларида аҳоли учун арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар сотувини йўлга қўядиган "Дори-дармон” акциядорлик жамияти тизимининг дорихоналарини жойлаштириш, 2 та қишлоқ поликлиникаси ва 1 та қишлоқ врачлик пункти негизида янгидан 3 та тез тиббий ёрдам шоҳобчалари ташкил этиш орқали қишлоқ жойлардаги тез тиббий ёрдам тармоғини кенгайтириш, фаолияти тугатилаётган 6 та қишлоқ врачлик пунктлари биноларини қишлоқ врачлик пункти ва поликлиника шифокорлари учун хизмат уй-жойи сифатида вақтинча фойдаланишга топшириш ҳамда қишлоқ врачлик пунктларининг юридик шахс мақомини тугатиб,  уларга молиявий-бухгалтерлик хизмати кўрсатишни туман тиббиёт бирлашмаси зиммасига юклаш таклифлари депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Музокараларда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Хидирбай Тажимов, туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси Ғуломжан Ешниёзов, "Гулноз” хусусий дорихонаси раҳбари Кукланбай Куденов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жолдасбай Абдижамиловлар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала бўйича ўз фикрларини баён қилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан тайёрланган туман Кенгаши қарори лойиҳаси ўқиб эшиттирилди ва депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019