17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 17:39
Жамият 👁 2,816

МАЪНАВИЯТ ФИДОЙИСИ

Инсон ҳаёти бебаҳо. Унинг бебаҳолигини англаб қадрига етиб, муносиб, гўзал ва ибратли ҳаёт кечираётган инсонлар орамизда жуда кўп. Ҳа, бундай инсонлар нафақат ўз умрини мазмунли яшайди, балки атрофдагиларнинг ҳам юрагига зиё бўлиб кириб, ҳаёт йўлларини ёритади.

Ҳаётини ёш авлодга билим беришга бағишлаган зиёли ва камтарин, фидойи инсон Аҳмад ака Машариповни туманда деярли ҳамма танийди. Чунки, Аҳмад ака Машарипов таълим соҳасида кўп йиллар фидокорона меҳнат қилиб, юзлаб шогирдлар етиштирди ва оилада фарзандларини ҳам эл корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказди.

Аҳмад Машарипов олий ўқув юртини 1969 йилда тугатди ва собиқ Стрелков номидаги ўрта мактабга физика фани ўқитувчиси бўлиб ишга келди. Сўнгра тумандаги 36-сонли, 38-сонли мактабларда иш фаолиятини давом эттирди. Кейинчалик 1984 йилдан (шу даврда янги қурилган) 40-сонли мактабда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ва мактаб директори лавозимларида 2000 йилга қадар фаолият кўрсатди. Шу даврлар мобайнида Аҳмад ака Машарипов кўплаб шогирдлар тайёрлади. Меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, дастлаб "Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси”, "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” унвонлари билан ҳамда "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” кўкрак нишони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими Вазирлигининг, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди.

Аҳмад ака умр йўлдоши раҳматлик Нурпошша опа билан 7 нафар фарзандни вояга етказишди. Ҳозир неваралари 24 нафар, чеваралари эса 9 нафар бўлишди. Улар ҳам оталарининг изидан бориб, илм йўлини танлашди.

Аҳмад ака оилада фарзандларини китобларга, мутолаага меҳр қўйишга ўргатди. Шундай муҳит яратдики, уларнинг ҳар бири ҳаётни китоблардан ўрганиб, ўзларига муносиб келажак яратдилар ва ўз ўринларини топдилар. Мана шу муҳитдан келиб чиқиб, фарзанди Улуғбек 2001 йилдан тадбиркорликни йўлга қўйди ва китоблар савдоси билан шуғулланиб, кейинчалик унга бутун оилани жалб этди.

– У даврларда китобларга эътибор бироз сусая бошлагандек эди, – дея сўзлайди Аҳмад ака Машарипов. – Мен фарзандим Улуғбекнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватладим. Китоб – инсонлар ҳаётига зиё бўлиб киради. Юртдошларимизга зиё улашиш истагида ташкил этилган фирмамизнинг фаолиятини янада кенгайтирмоқдамиз. "Шарқ”, "Ўзбекистон” каби 6 та нашриёт билан шартнома тузиб, турли  китоблар келтиришни йўлга қўйганмиз. Келажакда "Китоблар олами” мажмуасини ташкил этиб, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларига ўз ҳиссамни қўшишни бурчим деб биламан. Халқимиз, айниқса, ёшларнинг маънавий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари билан таъминласак, уларнинг дунёқараши, тафаккури юксалади ҳамда мамлакатимизда ватанпарвар ва халқпарвар инсонлар сафи янада кенгаяди.

Аҳмад ака Машариповнинг кўнглидаги мана шундай эзгу ниятлари, оиласи, юзлаб шогирдлари ва китоблари бор бисотидир. У мана шу бисотини бебаҳо бойлик деб билади. Бу қарашлари эса унинг ўзи яратган мазмунли ва гўзал ҳаётида акс этади. Аҳмад ака Машарипов шогирдлари, фарзандлари ва эл-юрт эҳтиромига сазовор инсон. Чунки, у ҳаётларга зиё бўлиб кириб, инсонларни маънавият сари етакламоқда!

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026