17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 22:14
Жамият 👁 1,079

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТНИ ЯХШИ ЙЎЛГА ҚЎЙГАН МАҲАЛЛА РАИСИ ТАҚДИРЛАНДИ

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТНИ ЯХШИ ЙЎЛГА ҚЎЙГАН МАҲАЛЛА РАИСИ ТАҚДИРЛАНДИ

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб номланган 2017 йилда маҳалла тизими ходимлари зиммасидаги вазифалар салмоғи янада ортди.

Манғит шаҳридаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебо Ражабова йил давомида маҳалла аҳли, айниқса, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек ёш оилалар билан доимий мулоқот олиб боргани боис , кўплаб муаммолар жойида ҳал этилди. Йил давомида бевосита оила муаммоларига бағишланган жонли мулоқот тарзидаги маданий-маърифий тадбирлар ўтказилишига йиғин раисининг шахсан ўзи бош-қош бўлди. Ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида маҳалла офисида “Маҳалла кутубхонаси” ташкил этилди. 10 та оилада ажрашишларнинг олдини олишга эришилди. Маҳалла ҳудудидаги ўқув муассасалари, идора ва ташкилотлар, хусусий корхоналар раҳбарларининг вақти-вақти билан ҳисоботларини тинглаб бориш, оила-мактаб-маҳалла ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

- 2017 йил давомида умуман оилавий ажрашишлар бўлмади, - дейди Зебо Ражабова. – Маҳалламизда “Қайноналар мактаби” фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар бир оила доимий назоратда.

Маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳаётини изга солиш, ҳар бир оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга алоҳида эътибор билан қаратилади. Ўтган 2017 йил давомида 75 та оилага моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. 2 та оила эса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кўмаги билан 4 фоизли имтиёзли кредит, 3 та оила маиший техника анжомлари соҳиби бўлишди. 3 нафар аёл-қиз эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

“Янгиобод” маҳалласи аҳли ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар , маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатидаги ташаббускорлик фаолияти, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида маҳалла институтини янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебо Ражабова Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

- Маҳалла – ҳар биримиз учун оиламиз каби муқаддас, - дейди Зебо Ражабова. – Сабаби фарзандларимиз хулқ-атвори оиладан кейин маҳалла муҳитида шаклланади. Маҳалла ҳаёти тинч, осуда, фаровон бўлса, фарзандларимиз етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишади.

Суратда: “Янгиобод” МФЙ раиси Зебо Ражабовага Амударё туман ҳокими муовини, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова фахрий ёрлиқ топширмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026