17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 23:40
Жамият 👁 1,339

“БИЗНИНГ САВДО РАСТАЛАРИМИЗДА СИФАТСИЗ ГЎШТ СОТИЛМАЙДИ”

“БИЗНИНГ САВДО РАСТАЛАРИМИЗДА СИФАТСИЗ ГЎШТ СОТИЛМАЙДИ”

Ҳар қандай мамлакат ижтимоий ҳаётида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлан талабини қондириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш халқ фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омили саналади.

Давлатмиз мустақилликка эришган илк кунлариданоқ ушбу соҳага қаратилган улкан эътибори, қишлоқ хўжалигида олиб борилган ислоҳотларнинг самараси бугун ҳаётимизда ўз ифодасини топмоқда. Яъни аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларимизда нарх-навонинг барқарорлигини сақлашдек муҳим ижтимоий масала ҳал этилмоқда.

Айни кунларда юртимизнинг, туманимизнинг бозорларига борган киши худди ёз пишиқлиги давридагидек хоҳлаган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини саралаб олиш имконига эга, тўкинлик, маъмурликка беихтиёр шукрона айтади, шу тотли неъматларни бунёдга келтираётган инсонларни дуо қилади.

Халқимизнинг ҳалол ризқи сотилаётган шундай пештахталардан баъзи нобакор инсонларнинг шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳолатлари ҳам содир бўлаётганлигидан оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлган туманимиз аҳолиси орасида ҳам турли фикр-мулоҳазалар уйғонаётганидан кўз юмолмаймиз. Бу ердан гап “Шаршара” колбаса цехида эшак гўштини мол гўштига аралаштириб, маҳсулот тайёрлаш ҳолати, Тошкент шаҳри бозорларига уюшган жиноий гуруҳнинг ҳар ойда 5 тоннадан 15 тоннагача ўлимтик ва касалланган моллар гўштига ишлов бериб савдога чиқариб келгани ҳақида бораяпти.

Шуларни эътиборга олиб, бу борадаги туманимиздаги аҳвол билан газетхонларни таништириш мақсадида туман Ветеринария бўлими бошлиғи Рустам Худоёровни суҳбатга чорладик:

- Туман Ветеринария бўлими томонидан аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида асосан туманимизда йирик шохли моллар гўшт учун сўйилмоқда. Сўйиладиган моллар одам ва ҳайвонлар учун хос бўлган касалликларга қарши сўйишдан олдин ветеринария кўригидан ўтказилади, яъни бунинг учун сўйиладиган қорамолларнинг қони олиниб, бруцеллёз касаллигига текширилади. Ундан кейин сўйиладиган қорамолларнинг ветеринария мутахассислари томонидан тана ҳарорати ўлчанади. Урғочи қорамолларнинг бўғоз-қисирлиги аниқланади ва ижобий натижа олингандан кейин махсус кушхона ёки сўйиш майдончасида сўйишга рухсат этилади. Махсус кушхона ёки сўйиш майдончасида сўйилгандан кейин ветеринария мутахассислари томонидан қорамолнинг ички органлари ветеринария кўригидан ўтказилади. Бунда талоқ, жигар, қорамол калласи ва мускулли гўштларда текширишлар ўтказилади. Бу вақтда органларда ўзгариш бўлмаса, гўшт тамғаланиб, сотиш учун ветеранария шифокори томонидан маълумотнома берилади. Агарда юқорида кўрсатилган органларда ўзгаришлар бўлса, гўшт қайта текширишдан ўтказилади ва яроқсиз деб топилган гўшт йўқ қилиб ташланади.

Гўшт сотиш дўконлари 2 та хонадан иборат, яъни сотиш ва нимталаш хоналари бор. Гўшт сотиш дўкони ветеринария-санитария талабларига жавоб бериши назорат қилиб борилади. Бунинг учун гўшт дўкони тоза бўлиши, қўл ювиш ускунаси бўлиши, сотувчи ва ходимлар тиббиёт кўригидан ўтган бўлиши ҳамда махсус кийимда бўлиши керак.

Туманимизда қишлоқ хўжалик ҳайвонларини одам ва ҳайвонлар учун хос бўлган касалликлардан ҳимоя қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария Қўмитаси томонидан белгилаб берилган режа асосида ветеринария тадбирлари олиб борилмоқда. Асосан ўтган 2017-йил давомида 34640 бош қорамол ўта хавфли касалликлар ҳисобланган бруецллёз касаллигига серологик текширилди. 21400 бош қорамол туберкуллёз касаллигига аллергик текширилди, қутуриш касаллигига профилактик эмлаш 10620 бош қорамолда, оқсил касаллигига профилактик эмлаш 53206 бош қорамолда, куйдирги касаллигига профилактик эмлаш 125998 бош қорамолда, қорасон касаллигига профилактик эмлаш 14850 бош қорамолда ўтказилди ва бундан ташқари юқумли касалликларга қарши диагностик, капрологик текширишлар ўтказилди.

Туман ветеринария бўлими томонидан олиб борилаётган ветеринария тадбирларининг самарадорлиги сабабли ҳудудимизда қишлок хўжалиги ва уй ҳайвонлари орасида юқумли касалликлар қайд қилинмади. Бундан кейин ҳам ветеринария мутахасислари томонидан белгиланган режа асосида ишлар олиб борилади ва бозорларимиз расталарида сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотилишига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

 

Р.ХУДАЯРОВ, Ветеринария бўлими бошлиғи.

Ойгул Ражабова ёзиб олди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026