16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:43
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,185

ЕРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ: ДОЛЗАРБ МАСАЛАГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

ЕРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ:  ДОЛЗАРБ МАСАЛАГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тизимда бозор механизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор ошириб бориш мақсадида муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрда “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ва 2017 йил 10 октябрда “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Мана шу Фармон ҳамда Қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида суҳбатлашиш учун туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Файзулла Саъдуллаевни таҳририятга таклиф қилдик.

– Файзулла, айтингчи, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармони ва 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарори қабул қилингунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасида қандай муаммо ва камчиликлар кузатилган эди?

– Президентимизнинг мазкур Фармонида кўрсатилганидек, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон фермерлар Кенгаши ўз зиммасига юклатилган вазифаларни етарли даражада бажара олмади.

Аҳоли ихтиёридаги томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги паст даражада қолган. Узоқ йиллар фойдаланилмаган томорқа ер эгаларининг ерга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириш бўйича тизимли иш олиб борилмаган.

Фермерлар асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб, уларни қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш каби кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйишда мавжуд имкониятлардан фойдаланмаган.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатишда зарур инфратузилмалар яратилмаган ҳамда бозор механизмлари етарли даражада шаклланмаган.

Президентимизнинг мазкур Фармонида шу ва бошқа камчиликларни тугатиш ва мамлакатимиз ҳаётида янги даврни бошлаб берган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини кўпайтиришга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартириш мақсадида устувор вазифалар белгилаб берилди.

– Ердан фойдаланиш тартиб-қоидаларига риоя қилмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қандай чоралар кўрилади?

– 2018 йилдан бошлаб фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб борилади ва ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Ҳар йили 1 февралгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари билан биргаликда уйма-уй юриб, ҳудуддаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини хатловдан ўтказади.

Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ёки уни ободонлаштирмаган ер эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг уч баробар оширилган миқдори қўлланилади.

2018-2021 йилларда фермер хўжаликлари босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилади. 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ердан фойдаланиш бўйича ҳаракатлари фермерлар Кенгаши ўрнида ташкил этилган туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан назорат қилиб борилади.

– Фермер, деҳқон хўжаликларига ва томорқа ер эгаларига Сизнинг ташкилот томонидан қандай ёрдамлар кўрсатилади?

– Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳузурида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилаяпти. Эндиликда ушбу марказ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга консалтинг хизматларини кўрсатади. Яъни, ҳуқуқий, иқтисодий, технологик соҳаларда маслаҳатлар беради ва бизнес-режалар тузишда кўмаклашади.

Шунингдек, ушбу марказ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда реализация қилишда ҳам воситачилик хизматларини кўрсатади.

Комплекс хизмат кўрсатиш маркази фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, уруғ ва кўчатлар, таралар, техника ва бошқа воситаларни етказиб беришда, банк кредитлари, халқаро ва хорижий молиявий ташкилотларнинг кредит ва грантларини жалб қилиш бўйича маслаҳат бериш хизматларини кўрсатади, қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича белгиланган тартибда қайта тайёрлаш, малака ошириш курсларини ташкил этади, ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, экспорт қилиш ва хизмат кўрсатишда кооперация муносабатларини ташкил қилиш бўйича хизматлар кўрсатади.

– Қарорда барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларида уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича прогноз ҳажмлар белгиланиши кўрсатилган. Бу масала бўйича туманимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Бу масала бўйича туман ҳокими 2017 йил 27 декабрь куни “Туманда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш ва мониторингини юритиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Ушбу қарорга асосан туманда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ерларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, яъни ерларни хатловдан ўтказиш, экинларни жойлаштириш прогноз ҳажмларини белгилаш, самарасиз ва умуман фойдаланилмаётган томорқа ер эгаларини аниқлаш бўйича туман штаби ташкил этилди. Шунингдек, бу масала бўйича ҳар бир секторда ва овул ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.

Мана шу ишчи гуруҳлар таклифларига асосан 2018 йилда туман бўйича 407 гектар майдонда тўқсонбости, 1470 гектар майдонда эртаги ва 3338 гектар майдонда ўртаги экинлар жойлаштирилиши белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, муҳтарам Президентимизнинг юқорида номланган Фармон ва Қарори мамлакатимиздаги барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг фаолиятини янада такомиллаштириб, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида туб бурилишларни амалга оширишга қаратилган муҳим хужжатлардир.

Мазкур Қарор ва Фармондан келиб чиқиб, олдимизга қўйилган вазифаларни тўла ва самарали амалга ошириш йўлида бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз.

– Суҳбатимизда иштирок этганингиз учун раҳмат, саломат бўлинг.

Суҳбатни журналист Алламберган Жуманиёзов ёзиб олди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019