18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 10:51
Жамият 👁 1,148

ГАЗЕТА – ЭЛЛИК ЙИЛЛИК ҚАДРДОНИМ

ГАЗЕТА – ЭЛЛИК ЙИЛЛИК ҚАДРДОНИМ

Мен туманимиз ойнаси – “Амударё ҳақиқати” – бугунги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси билан салкам 60 йилдан бери ошнаман. Чунки “Амударё ҳақиқати”нинг ҳақиқий мухлисига айланганимда 8-9 ёшли қизалоқ эдим.

Аввал мактабда, кейинчалик олий ўқув юртида таҳсил олган кезларимда ҳам туман газетасининг ҳар бир сонини алоҳида меҳр билан кутиб олардим. Талабалик йилларимда эса дўстларим, ота-онам почта конвертларида газетанинг янги сонларини жўнатиб турардилар.

Менинг илк мақолаларим ҳам 1960-70 йилларда туман газетаси орқали ёруғликка чиққан. Узоқ йиллар тумандаги қурилиш ташкилотларида қурувчи-муҳандис бўлиб ишладим. Ишда ҳам, ўқишда ҳам, ҳатто оила даврасида ҳам мен учун туман газетаси энг яқин дўст, маслаҳатгўй бўлиб келмоқда.

Мен газетанинг бундан 30-40, қўйингки, 10-15 йил олдинги қиёфаси билан бугунги салоҳиятини солиштириб кўриб, тўғриси, туманимизда мустақилликнинг сўнгги 8-10 йили давомида шиддаткор замон билан баравар тараққий этаётган, ҳатто ўз номи, халқимиз ҳаётида тутган ўрни билан туманимизнинг ҳақиқий “Тараққиёт кўзгуси”га айланиб улгурганидан қувониб кетаман. Ҳақиқатдан ҳам газета давр талаб қилган тараққиёт пиллапояларидан дадил юксалиб, бугунги замон тезкор матбуоти талаблари даражасидаги оммавий нашрга айланди.

Мен газетанинг деярли ҳар бир сонини севиб ўқийман ва газетанинг 50 йиллик обуначисиман. Шуни қувонч билан айтаманки, amunews.uz мустақил интернет нашрини ҳам интернет тармоғи орқали ўқиш, ўзим учун муҳим бўлган мавзулардаги мақолаларни юклаб олишнинг ҳам уддасидан чиқаман. Туман матбуоти билан ошнолик менга замонавий ахборот технологиялари билан ишлашни ҳам ўргатди. Мен бундан хурсандман.

Туманимиз матбуоти жадал ривожланмоқда. Бугунги кунда “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг илова нашри “Менинг оилам” газеталари ҳамда “Жайхун садоси” интернет радиоси эшиттиришлари, Амударё телевидениеси кўрсатувлари кириб бормаган хонадон йўқ туманимизда.

Амударё телевидениеси кўрсатувлари ҳам мазмуни ва жуғрофий қамрови жиҳатидан тобора кенгайиб, сифати яхшиланиб бораётгани қувонарли. Мен малакали ва интилувчан муҳаррир Ғуломжон Эшниёзов, журналистлардан Алламберган Жуманиёзов, Ойгул Ражабова, Робия Йўлдошевалар ва Озода Худойбергановаларнинг ҳар бир мақоласини катта қизиқиш билан ўқиб бораман. Албатта, ўзим ҳам мақолалар ёзиб тураман.

27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари кунини ҳар гал ўз байрамимдай кутиб оламан ва байрамона қувончларимни ҳамиша ижодкорлар билан бўлишгим келади. Шу боис, туманимиз матбуоти фидойилари бўлган журналистларни, “Тараққиёт кўзгуси” газетасининг жамоатчи мухбирларини 27 июнь – касб байрамлари муносабати билан самимий муборакбод этаман. Халқимиз маънавий-маърифий ҳаётини юксалтиришдек хайрли ишларида, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги эзгу ва шарафли вазифаларни адо этишда мустаҳкам соғлик, синмас қатъият, ирода ва жўшқин ижод тилайман.

Ойимжон ЎРОЗАЛИЕВА, Беруний МФЙ фаоли, меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026