18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 10:38
Жамият 👁 769

Оила қуришда шошма-шошарлик керак эмас

Оила қуришда шошма-шошарлик керак эмас

6 июль куни Куюк кўпир овул фуқаролар йиғинида овул фуқаролари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда “Тўйларни тартибли равишда ўтказиш, янги оилаларни ташкил этишда ёшларнинг белгиланган қоидаларга амал қилишларига эътиборни кучайтириш – маҳалла аҳолисининг муҳим вазифаси” мавзусидаги масала муҳокама этилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан ОФЙ раиси Рашид Ерлапасов сўзга чиқиб, овулда ўтказилаётган тўйларнинг кўпчилик қисми ҳалиям ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликлар билан ўтаётгани ҳақида гапириб, тўйларни ўтказишни тартибга келтириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлади. Шунингдек, овул оқсоқоли ўз сўзида кўпчилик ёшларимизнинг оила қуришда кўпинча шошма-шошарликка, эътиборсизликка йўл қўйишаётгани, шу сабабдан ҳам овулда никоҳдан ўтмай яшаётган ноқонуний оилаларнинг ҳам учраётгани ҳақида афсусланиб гапирди.

Шундан сўнг ОФЙдаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавият ахлоқий қадрятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Т. Каримова сўзга чиқиб, овулдаги таълим муассасаларида ва уюшмаган ёшлар ўртасида оила ва никоҳ ҳақида кўпроқ суҳбатлар ўтказиш лозимлиги ҳақида гапирди.

ИИБ участка профилактика нозири А. Аллаберганов ёш оилаларнинг мустаҳкамлигини, тинчлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг, тўй-маракаларда ҳар хил тартибсизликларнинг олдини олиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, йиғилишда 19-сонли мактаб директори Х. Даулетбоев ҳам сўзга чиқиб, ҳозирги кунда овулда ўтказилаётган тўйлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Кўпчилик тўйларимизда спиртли ичимликлар ҳаддан ташқари кўп ичилаётганлиги сабабли ҳар хил тартибсизликлар содир этилаяпти. Шу сабабдан ҳам тўйларимизни спиртли ичимликларсиз ўтказишимиз керак. Бундай ҳолатлар айниқса ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.

Мен ёшлар тарбиясини яхши йўлга қўйишда, ёшларни оила қуришга тайёрлашда, ёшларимизнинг ҳар хил оқимларга қўшилиб кетишининг олдини олишда ОФЙ, мактаб ва ички ишлар бўлими ҳамкорлигини йўлга қўйиш лозим, деб ҳисоблайман.

Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

А. Жуманиёзов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026