18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 14:16
Жамият 👁 587

ХАЛҚИМИЗ БУГУНИДАН РОЗИ, ЭРТАНГИ КУНИГА ИШОНЧИ БАЛАНД

ХАЛҚИМИЗ БУГУНИДАН РОЗИ, ЭРТАНГИ КУНИГА ИШОНЧИ БАЛАНД

Мен ҳар куни қадим Қипчоқ шаҳарчамиз кўчалари бўйлаб ишга борарканман, кун сайин қиёфаси ўзгариб бораётган қадрдон маконга боқиб, кўнглим яшнаб кетади. “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳақиқатдан ҳам шаҳарчамиз чиройини очиб юбораяпти.

Шундоқ катта гузар йўл бўйида қад ростлаётган маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, пиёдалар учун йўлаклар – ҳамма-ҳаммаси юртимиздаги тинчлик-осойишталик шарофатидан!

Жуда қисқа фурсат ичида шаҳарча марказидаги 11-сонли умумтаълим мактаби биноси тўлиқ жорий таъмирланди ва янги ўқув йилига тахт қилиб қўйилди.

Айниқса, аҳоли 2-сонли МТМ учун бўш турган ҚВП биноси реконструкция қилиб берилганидан мамнун. Чунки 1938 йилда қурилган 2-сонли МТМ биноси анчайин эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. ҚВП биносида реконструкция ишлари учун 1 млрд. 217 млн. сўмлик маблағ сарфланди ва 150 ўринли замонавий МТМ биноси болажонлар ихтиёрига берилди.

Шаҳарчамизда икки қаватли маиший хизмат кўрсатиш мажмуасининг барпо этилиши барчанинг кўнглидаги иш бўлди. Тадбиркор Шароф Ҳайитбоев томонидан бунёд этилаётган тикувчилик цехи, Баҳодир Собиров ташкил этган хусусий дорихона, Даврон Эшмуродовнинг бизнес-режаси асосида қурилаётган мини маркет шаҳарчамиз кўркига-кўрк қўшиб турибди.

Дастур доирасида кам таъминланган 7 та оилага уй-жойларини таъмирлашда беғараз ёрдам берилди. 28 оилага эса уй-жой қуриш учун ер майдонлари ажратилди.

Шаҳарчамизнинг ички кўчаларига тош-шағал ётқизилганидан аҳоли мамнун. Бундан ташқари, аҳолини электр энергияси билан таъминлашдаги камчиликлар ҳам бартараф этилди. 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, қолганлари тўлиқ таъмирланди ва замонавий электр узатиш кабеллари тортилди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 33 метр чуқурликдан сув чиқариб берувчи артезиан қудуқлари қурилиб, сув тозалаб берувчи агрегатлар ўрнатилди.

Шаҳарча фуқаролар йиғини ҳам ўз офисига эга бўлди. Аввал почта-алоқа бўлими жойлашган бино қайта таъмирланиб, ШФЙ маъмурияти офисига айлантирилди.

Хуллас, шаҳарчамиз кун сайин гўзаллашиб, обод ва фаровон гўшага айланмоқда. Бунёдкорлик ишлари эса ҳамон давом этаётир. Ўз ҳаётидан, турмуш тарзидан рози бўлган халқ бунёдкорлик ишларига бел боғлайди, ота маконини, қадами етган манзилларни обод этади. Демак, халқимиз бугунидан рози, эртанги кунига ишончи баланд, орзулари юксак.

Нураддин ХОЛБОЕВ, Қипчоқ ШФЙ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026