18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 14:15
Жамият 👁 1,481

“Чойкўл”лик хотин-қизлар ҳамиша фаол

“Чойкўл”лик хотин-қизлар ҳамиша фаол

Бугунги аёл – жамиятнинг энг фаоли. Аёл – тадбиркор, олима, шоира-ю адиба, фикрлари ўктам сиёсатчи. Ёш авлод тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги борасидаги ишларда ҳамиша фаол.

Шу кунларда туманимиздаги идора ва ташкилотларда, ўқув муассасаларида, овул ва маҳаллаларда фаолият олиб бораётган бошланғич хотин-қизлар ташкилотларининг умумий йиғилишларида фидойи аёл-қизларимизнинг жамиятда тутган ўрни, демократик ислоҳатларни амалга ошириш жараёнларидаги фаол иштироки мамнуният билан тилга олинмоқда.

17 сентябрь куни “Чойкўл” овулидаги аҳоли дам олиш маркази биносида бўлиб ўтган “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини бошланғич хотин-қизлар ташкилотининг умумий йиғилиши ҳам очиқлик ва ошкоралик руҳида ўтди. Ташкилот аъзоларининг фаоллиги йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича музокараларда яққол акс этди.

Бўлиб ўтган умумий йиғилиш кун тартибига ҳавола этилган асосий масала – Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ижросини таъминлаш борасида “Чойкўл овул фуқаролар йиғини бошланғич Хотин-қизлар ташкилотининг вазифалари тўғрисида” бошланғич Хотин-қизлар ташкилоти раиси Зулайҳо Аллаберганова ҳисобот маърузаси қилди.

У ўз маърузасида бошланғич Хотин-қизлар ташкилоти томонидан “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи кўпни кўрган онахонлар, фаол аёл-қизлар иштирокида олиб борилаётган кенг қамровли, тарғибот тадбирларига алоҳида тўхталиб ўтди. Ёш авлод тарбияси, оилалар мустаҳкамлиги, она ва бола саломатлиги, аёл-қизлар ўртасида тадбиркорлик, касаначилик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли банк кредитлари асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш, гиёҳвандлик ва диний экстремизмнинг, оммавий маданиятнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга кенг тўхталиб ўтди.

Ҳисобот маърузаси юзасидан музокараларда туман Хотин-қизлар қўмитаси бошқарув Кенгаши аъзоси, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева, “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини раиси Комилжон Зорлиқовлар иштирок этишиб, овул хотин-қизлари ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар билан бирга ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд эканлигини таъкидладилар ва бошланғич хотин-қизлар ташкилоти фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.

Шундан сўнг, йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала – “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси”нинг янги таҳрирдаги Низоми лойихаси бўйича ташкилот аъзолари томонидан билдирилган таклифлар ҳамда ташкилий ва бошланғич хотин-қизлар ташкилоти фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда “Чойкўл” овул фуқаролар йиғини бошланғич Хотин-қизлар ташкилоти раислигига бир овоздан Зулайҳо Аллаберганова сайланди. Шунингдек, туман хотин-қизлар қўмитаси конференциясига кўрсатилган делегат номзоди ҳам йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланди.

Умумий йиғилиш ишида туман ҳокими муовини, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими раҳбари Гулшод Юсупова ҳамда туман Хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари ҳам иштирок этдилар.

Марям Аҳмедова бошланғич Хотин-қизлар ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар, демократик ислоҳотлар жараёнларида фаол хотин-қизларнинг роли, жамиятимиздаги салбий ҳолатларни бартараф этиш, диний экстремизм, оммавий маданиятнинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишда ҳамда ёш авлод таълим-тарбиясида кўпни кўрган онахонлар билан фаол ва жамоатчи аёлларнинг тутган ўрни ҳақида қимматли фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Умумий йиғилиш якунида “Чойкўл” аҳоли дам олиш Маркази санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

(Махсус мухбиримиздан).

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026