18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 16:45
Жамият 👁 1,053

25 октябрь - Ички ишлар идоралари ходимлари куни

25 октябрь - Ички ишлар идоралари ходимлари куни

Тинч ва осойишта яшаш ҳар бир халқнинг орзу-истагидир. Қайсики юртда осойишталик барқарор бўлса, тараққиёт жадаллашади, турмуш фаровон бўлади. Юртимиздаги  тинчликсевар халқларнинг осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари алоҳида ўрин эгаллайди.

Мамлакатимизда ички ишлар тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Соҳадаги ислоҳотлар энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари,  мулкларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, конституциявий тузумни ҳимоя қилишга, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашга қаратилганлиги билан жуда катта аҳамият касб этмоқда ва бундан бутун халқимиз мамнун бўлмоқда. Ўтказилаётган туб ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари жамият ва давлат ҳамда халқ манфаатларини ҳимоя қиладиган тузилмага айланмоқда.

Ички ишлар органлари тизимида сўнгги йилларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш профилактикаси кабилар бўйича ижобий натижаларга эришилмоқда. Бу борада “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”, “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қабул қилинган қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатлар ҳам муҳим асос бўлмоқда. Айниқса, тарихий аҳамиятга эга бўлган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун даражасида белгиланганлиги, соҳа ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилинишига эътибор қаратилганлиги ходимларни ниҳоятда руҳлантириб, ишдаги самарадорликни янада орттирмоқда.

Ўз навбатида тинчлик-осойишталикнинг барқарорлигини таъминлашга, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ва тараққиётни янада жадаллаштиришга хизмат қилаётган мазкур қонунлар ижроси соҳа ходимлари томонидан изчил амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг таклифига кўра “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” деб белгиланган ҳар пайшанба кунида фуқаролар мурожаати асосида муаммолар ўрганилиб, тезкорлик билан жиноятларнинг олди олинмоқда ва камайишига эришилмоқда. Шунингдек, ҳар чоршанба куни ўтказилиб келинаётган “Ёнғин профилактикаси куни” эса аҳоли, корхона, ташкилот, муассасаларда олиб борилаётган тушунтириш-ташвиқот ишлари натижасида ёнғин ҳодисаларининг олди олинмоқда.

Туманимизда мазкур йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят содир этилиш ҳолатлари 85 тага, яъни 55,1 фоизга, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 44 тага, 44,4 фоизга, аёллар жиноятчилиги 53,3 фоизга, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 100 фоизга камайди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича маҳаллаларда ҳамкорликда олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида эса тумандаги 47 та овул ва маҳаллалардан 21 тасида бирорта ҳам жиноят қайд этилмади.

Ички ишлар бўлимининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан шу кунга қадар 124 минг 325 нафар фуқаронинг паспортлари янги биометрик паспортга алмаштирилди. Туманнинг чекка ҳудудларида яшовчи 72 нафар ногиронлиги бўлган ва кекса ёшдаги фуқароларга ҳам жойига бориб, хизмат кўрсатилди. Қўриқлаш бўлинмаси томонидан ҳам жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган мулклар, 193 та турли объектлар техник кузатув пульти орқали назорат қилинмоқда. Шунингдек, турли техник мосламалар ёрдамида қўриқланиб, уларнинг хавфсизлиги таъминланмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилга нисбатан 42 фоизга камайишига эришилди.

Ўз хизмат вазифасини фидойилик билан бажараётган профилактика инспекторларининг 33 нафари Президентимиз ташаббуси билан бевосита хизмат олиб бораётган ҳудудларда хизмат уй-жойлари ва узоқ муддатга имтиёзли шарт асосида шахсий автомашиналар билан таъминланди. Бу, албатта, жиноятчиликнинг олди олинишига хизмат қилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, ички ишлар бўлими бошлиғига қарашли 3-сектор ҳудудидаги аҳоли дуч келаётган барча муаммолар ҳам жойида ўрганилиб, тезда бартараф этилмоқда. Аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда тегишли қонунлар ижросини таъминлаб, ислоҳотлар самарадорлигини оширишда фаоллик кўрсатиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги асосий вазифа қилиб белгиланган. Бу вазифамизни сидқидилдан адо этиш билан бирга жамиятда қонун устуворлигига эришилишига,  жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиш ҳамда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бизнинг бурчимиздир.

 

Дилшодбек ИБРАГИМОВ, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026