18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 16:45
Жамият 👁 1,205

НОҚОНУНИЙ ТУРАР ЖОЙЛАРГА КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИШ БЎЙИЧА АКЦИЯ ДАВОМ ЭТМОҚДА

НОҚОНУНИЙ ТУРАР ЖОЙЛАРГА КАДАСТР ҲУЖЖАТЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИШ БЎЙИЧА  АКЦИЯ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Маълумки, шу йилнинг 21 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон Қарори қабул қилинган эди. Мазкур Қарорга мувофиқ келаси йилнинг май ойига қадар Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик акция ўтказилмоқда.

Айни пайтда акция белгиланган тартиб-таомилларга кўра ўтказилмоқда. Туманимизда ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи эътироф этилиши бўйича 300 нафар фуқаро мурожаат этган бўлиб, шу кунга қадар 70 нафар фуқарога мулкни эътироф этиш бўйича қарор чиқариб берилди ва мурожаат қаноатлантирилди. 38 нафар фуқаронинг аризаси эса 461-сон қарор талабларига тўғри келмаганлиги сабабли рад этилди. Қолган фуқароларнинг аризалари кўриб чиқилмоқда.

Белгиланган тартибга кўра мулк ҳуқуқи эътироф этилиши учун фуқаро давлат хизматлари маркази орқали туман ҳокимининг номига ариза билан мурожаат қилади. Аризага мурожаат этувчининг паспорти нусхаси, оила аъзолари ҳақида, шунингдек, ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари илова қилинади.

Давлат хизматлари маркази ходими ҳужжатларни қабул қилиб олганидан кейин ҳужжатлар пакети ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман филиалига юборилади.

Филиал вакили уч иш куни мобайнида жойига чиққан ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиб, унинг планини шакллантиради, уни ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман комиссиясининг аъзоларига юборади.

Комиссия аъзолари 5 календарь кун мобайнида иморатни жойига борган ҳолда ўрганадилар ва филиалга ўз хулосаларини тақдим этадилар.

Далолатномада ўзбошимчалик билан қурилган иморатни эътироф этиш мумкинлиги кўрсатилган бўлса, шу куниёқ энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида йиғим тўлаш учун ҳисобварақ-фактура шакл-лантирилади. Мурожаат этувчи 4 иш куни мобайнида тўловни амалга оширади.

Комиссия далолатномада ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмаслиги тўғрисида хулосага келган бўлса, шу куниёқ рад этиш асослари кўрсатилган тегишли хатни давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этувчига юборади.

Рад этиш ҳақидаги хатда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган фуқаро бир марталик акция муддати тугагунга қадар ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан ҳуқуқни эътироф этишни сўраб яна мурожаат қилишга ҳақли.

Комиссия қароридан норози бўлган тақдирда қарор устидан юқори турувчи вилоят ёки республика даражасидаги комиссияга ёхуд судга шикоят қилиш мумкин.

Бир марталик акциянинг амал қилиш муддати тугагандан кейин ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкинлиги тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормалари бекор қилинади. Шундай экан, акциянинг амал қилиш муддати давомида – келаси йилнинг май ойига қадар туманимиз фуқаролари ўзбошимчалик билан қурилган иморатларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишни сўраб, туман Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Жасур Норимов, Қорақалпоғистон Республикаси ер тузиш ва

кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг

туман филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи.

Нафиса ХУДОЙБЕРГАНОВА,

туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026