18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 19:08
Жамият 👁 817

ЎҒРИЛИК ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

ЎҒРИЛИК ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Орамизда шундай инсонлар ҳам борки, улар ҳалол меҳнат билан эмас, балки енгил-елпи, нопок ҳаракатлар билан даромад топишни, ҳатто бойиб кетишни ҳам орзу қиладилар.

Ҳамюртимиз Расулов Сардор Баҳром ўғли (исм, фамилиялари ўзгартирилган) қирчиллама йигитлик ёшига етганида ҳам тенгқурлари қатори далада ёки корхона ва ташкилотларда меҳнат қилиб даромад топишни, шу йўл билан оиласини боқишни ният қилмади. Ётса ҳам, турса ҳам унинг хаёлида осонгина пул топиб, бойиб кетиш орзуси пайдо бўлди, холос. Мана шундай хунук орзу-ҳавас уни жиноят ботқоғига етаклади.

У қишлоқда яшаганлиги боис одамларнинг қорамоллари кундузи ҳам, тунда ҳам далада, экиндан бўшаган майдонларда боғлиқ туришини яхши биларди.

У дастлабки “фаолияти”ни 2017 йилнинг 25 июнь тонгида кўз остига олиб қўйгани – ҳамқишлоғи М.Холбоевнинг баҳоси 2 млн. 700 минг сўмлик бир бош қорамолини ўғирлаб Манғит мол бозорига етаклашдан бошлади. Бозорда у молни фуқаро И.Еримбетовга 1 млн. 400 минг сўмга “пуллади”.

Ўрганган кўнгил ўртанса ҳам қўймас, деганларидек, Сардор Расулов ўз “фаолияти”ни яна давом эттиришга қарор қилди ва 2017 йилнинг 3 сентябрь тонгида ҳамқишлоғи Қ.Матёқубовнинг баҳоси 2 млн. 500 минг сўм турадиган бир бош молини Манғит чорва бозорига етаклади.

Аммо бу қорамол Сардорнинг шум ниятини сезди шекилли, унга бўйсунмасдан қочиб кетишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб бу гал Сардор ўз ниятига эриша олмади.

Орадан кўп ўтмай Сардор Расулов яна “ов”га чиқди. У 2017 йилнинг 7 сентябрь тонгида яна бир ҳамқишлоғи А.Каримовга тегишли бўлган, баҳоси 1 млн. 500 минг сўмлик бир бош қорамолни Манғит мол бозорига етаклади. У бу молни фуқаро Х.Худоёровга бир миллион сўмга сотиб юборди.

“Кўза кунда эмас, кунида синади” деганлари ҳақ гап экан. Кунлардан бир куни ўғриликни ўзига касб қилиб олган Сардор Расуловнинг ғайриқонуний фаолиятига чек қўйилди. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ўғирлик йўли билан даромад топиб, оиласини боқишни ва шу йўл билан бойиб кетишни орзу қилган Сардор Расуловнинг жиноят иши 2018 йилнинг 24 январь куни Жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ мажлисида кўриб чиқилди.

Жиноятга жазо муқаррар, дейишади. Шу боисдан ҳам суд фуқаро Расулов Сардор Баҳром ўғлининг жиноий ҳаракатларига муносиб баҳо берди.

З.ИДИЕТУЛЛАЕВ,

туман прокурорининг ёрдамчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026