18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 17:52
Жамият 👁 977

ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИКЛАРИ ХОРИЖДА ҲАМ КАФОЛАТЛИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАЙДИ

ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИКЛАРИ ХОРИЖДА ҲАМ  КАФОЛАТЛИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАЙДИ

Мамлакатимизда аҳоли сони ортаётган бир пайтда янги иш ўринларига тобора кўп эҳтиёж сезилаётгани туфайли давлатимиз томонидан бандликни таъминлашга, муносиб иш ўринлари ва шароитларни яратишга, аҳолининг реал даромадларини оширишга қаратилган қатор ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

Бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, республика меҳнат бозори инфратузилмасини яхшилаш, пировардида аҳоли даромадлари ва турмуш сифатини юксалтириш мақсадида Ҳукумат томонидан “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Қонун асосида хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг принциплари ва Қонуннинг амал қилиш доираси аниқ кўрсатиб берилган. Қонуга кўра хусусий бандлик агентликлари юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тузилади ва Давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари хизматларининг асосий турлари ҳам кўрсатилган. Бу хизматларга иш қидираётган шахсларга юртимиз ҳудудида мос келадиган иш топиш, иш берувчилар учун кадрларни танлаш, чет элда иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш, меҳнат бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш кабилар киради.

Ундан ташқари, иш қидирувчиларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрлар ҳам ҳужжатдан ўрин олган. Чет мамлакатларда меҳнат бозорини ўрганиш, иш берувчиларни топиш, улар билан музокаралар юритиш, бу борада шартномалар тузиш ана шу қоидалар сирасига киради.

Мазкур Қонун чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини ҳам қатъийлаштирди. Яъни, республика ҳудудидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга хизмат кўрсатиш учун агентлик Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига 50 минг АҚШ доллари миқдорида заҳира маблағларини киритади ва бу бўйича ўз фаолиятини Қонунга мувофиқ амалга оширади.

Агентликнинг аҳолини чет элда иш билан таъминлаш бўйича фаолияти Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади. Вазирлик бундай агентликлар реестрини юритади, лицензия беради, уни қайта расмийлаштиради, амал қилишини тўхтатади, қайта тиклайди ва бекор қилади. Қонунда вазирликнинг лицензия бериш билан боғлиқ сиёсатининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур Қонуннинг амалиётга татбиқ қилиниши натижасида аҳолини иш билан таъминлаш жараёнида рақобат муҳити вужудга келади, бу билан боғлиқ хизмат сифати ошади. Иш берувчиларга ҳам, иш қидираётган шахсларга ҳам бандликни таъминлаш жараёнида кенг имкониятлар яратади. Шу билан бирга фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш билан боғлиқ муносабатларда жисмоний шахсларнинг ноқонуний фаолиятларига чек қўйилади.

Энг муҳими, фуқароларимиз бўш иш ўринлари тўғрисида очиқ ва ҳаққоний маълумотга эга бўладилар. Бу эса соҳада коррупциявий ҳолатларни бартараф этишда жуда катта аҳамият касб этади.

Муқаддас БЕКНАЗАРОВА,

O’zLiDep туман Кенгаши аппарат раҳбари,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026