16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 13:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,140

ЭНДИ ФЕPМЕPЛАP ҒАЛЛАДАН ЮҚОPИ ҲОСИЛ ОЛИШДАН МАНФААТДОP БЎЛАДИ(+видео)

ЭНДИ ФЕPМЕPЛАP ҒАЛЛАДАН ЮҚОPИ ҲОСИЛ ОЛИШДАН МАНФААТДОP БЎЛАДИ(+видео)

Мамлакатимизда ғалла етиштиришни кўпайтириш, ғалла майдонлари ҳосилдорлигини оширишга, шу баробарида юртдошларимизни мўл ва сифатли нон, нон маҳсулотлари, ун билан таъминлаш, ғалла экспортини кўпайтириб, иқтисодиётимиз юксалишини таъминлашга эътибор кун сайин кўчайтирилмоқда.

Сир эмас, ўтган йиллар мобайнида республикамизнинг барча ҳудудларида ҳам экиш ишлари сифатсиз амалга оширилганлиги, ғалла ниҳоллари тарбияси учун талаб этиладиган моддий-техник ресурслар билан ўз вақтида таъминланмагани ва айрим агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилмагани туфайли жуда кам ҳосил олиниш ҳоллари ҳам кузатилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 27 ноябрдаги “Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 959-сонли қарори энди ғаллачиликдаги бунингдек лоқайдликларга чек қўйишга асос бўлади.

Қарорда  суғориладиган ерларда 30 центинер ва ундан ҳам ҳосил олинганда кескин чоралар кўрилиши белгиланган. 40 центнердан кам ҳосил олиниши “ерга бўлган хиёнат” деб баҳоланиши ва ижара шартномаси бекор қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Эндиликда қарорга мувофиқ ғалла майдонларидан 30 центнер ва ундан кам ҳосил олинганда фермер хўжаликларга ягона ер солиғи ҳисоблашда солиқ ставкаларига 2 баравар, 31 дан 40 центнергача ҳосил олинганда 1, 5 баравар кўп солиқ тўланиши белгиланди.

Шунингдек, фермер хўжаликларда ғалланинг ўртача харид нархига етиштириладиган центнерга қараб устама пул қўшилади. Аксинча 30 центнердан кам ҳосил олинганда харид нархидан 25 фоиз кам ҳақ тўланади.

Лўнда қилиб айтганда, қарор мақсад-моҳияти ғалла экиладиган майдонлардан фермерларни юқори ҳосил етиштиришга, мўл ҳосил олинганда рағбатлантиришга хизмат қилади.

Шу йилнинг 1 декабрида Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган йиғилиш ана шу қарор моҳиятини фермерлар, деҳқонларга тушунтиришга қаратилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Pеспубликаси Бош прокурори ўринбосари P.Pахматов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси ўринбосари С.Хўжаметов, Ўзбекистон Pеспубликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқарма бошлиғи М.Матчонов, туман ҳокими С.Йўлдашев, туман прокурори Ж.Мутфуллаев, туман ИИБ бошлиғи Д.Ибрагимов ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона-ташкилотлар раҳбарлари, соҳа мутахассислари, фермерлар иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими С.Йўлдошев очди ва олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрда қабул қилган “Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ғаллакорларнинг ерга бўлган муносабатини тубдан ўзгаришига асос бўлиши таъкидланди. Экин ҳосилдорлигини оширган деҳқонларнинг моддий манфаатдорлиги таъминланиши, акс ҳолда эса аввало фермер зиён кўриши тушунтирилди.

Туманимизда жорий йил кузида 2019 йил ҳосили учун 423 та фермер хўжаликларида жами 3350 гектар майдонга ғалла экилди ва тўлиқ ниҳол олишга эришилди. Айни кунларда барча далалардан юқори ҳосил олиш учун тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, амалий ишлар қилинмоқда.

Ойгул PАЖАБОВА.

 

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019