18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 19:08
Жамият 👁 1,115

“ДОНО БИЛИМДОНЛАP” PЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

“ДОНО БИЛИМДОНЛАP” PЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

“Доно нашриёти” масъулияти чекланган жамияти, болалар ва ўсмирлар учун чоп этиладиган журналлар таҳририятлари жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат, садоқат билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратиб, бу борада ҳамкор ташкилотлар билан турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Pеспублика халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги билан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган адабиёт йўналишидаги “Доно билимдонлар” республика танлови шулар жумласидандир.

Ўқувчи-ёшлар орасида она тили ва адабиётига бўлган қизиқишни ошириш, давлат тилига ҳурмат руҳини юксалтириш,китобхонлик маданияти, нотиқлик санъати, жамоа бўлиб ишлаш кўникмаларини юксалтириш мақсадида ташкил этилаётган ушбу танлов тўрт босқичда – аввало синфлараро, (синф жамоаси туман, шаҳар босқичига тавсия этилади), кейинчалик туман, вилоят ва республика босқичларида ўтказилади. Ҳар гуруҳда 5 нафардан ўқувчи иштирок этади.

Танлов 5 та шарт бўйича ўтказилади. Биринчи шартда 5-9-синфлар адабиёт дарсликлари асосида ҳар бир жамоа учун 5 та тест саволлари тарқатилади. Жавоблар учун 5 дақиқадан вақт ажратилади. Иккинчи шартда берилган аралаш ҳарфлардан яширин сўз топилиши керак. Топилган сўздаги ҳарфлар иштирокида ва фақат шу ҳарфларни такрор қўллаб, янги сўзлар ҳосил қилиниши керак. Ҳар бир ҳосил қилинган янги сўз 2 балл тизимида баҳоланади. Калит сўзни тополмаган жамоадан 5 та сўз олиб ташланади. Энг кўп сўз топган жамоа ушбу шартда ғолиб ҳисобланади. Учинчи шартда ўқувчилар фақат дарсликка киритилган шоирларимиз ижоди (шеър, ғазал, ва рубоийлар)дан ёддан ифодали ўқиб беришлари керак. Тўртинчи шартда саҳна кўриниши, монолог, қўшиқ, рақс ва бошқаларни (шеър ҳисобга олинмайди) маҳорат билан ижро этишлари, ўқувчиларнинг чиқишлари 10 дақиқадан ошмаслиги керак. Бешинчи шарт эса “Ким кўп шеър билади?” деб номланади. Ушбу шартда ўқувчилар миллий шеъриятимизнинг истаган вакиллари шеърларидан 4 мисрадан ёддан ифодали ўқишлари, бундан аввалги иштирокчи ўқиган шеър қайси ҳарфдан тўхтаган бўлса, навбатдаги иштирокчи шу ҳарфдан бошланадиган мисра билан шеърхонликни давом эттириши керак. Муаллифи маълум бўлган шеърлар ҳисобга олинади. Ўқувчиларнинг ўз ижод намуналари ёки ноаниқ шеърлар ҳисобга олинмайди. Бир шеърни такрор ўқиган ёки беш сониядан ортиқ тўхтаб қолган қатнашчи ўйиндан чиқади, охирида қолган иштирокчи ғолиб ҳисобланади.

Танловнинг мактаблардаги синфлараро босқичи ғолиблари эсдалик совғалари билан, туман босқичи ғолиблари 1 млн. сўмлик сертификат ва диплом, “Миллий энциклопедия” тўплами билан, вилоят босқичи ғолиблари 3 млн. сўмлик сертификат ва диплом, 5 та велосипед, республика босқичи ғолиблари (ушбу босқичда вилоят босқичида фақат биринчи ўринни эгаллаган ғолиб жамоалар иштирок этади) “Дамас” автомашинаси билан тақдирланади.

Шунингдек танловнинг туман, вилоят, республика босқичида иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ҳам муносиб тақдирланадилар.

Шу йилнинг 20 декабрида мазкур танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Малакали мутахассислардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг иқтидори ва билимини одилона баҳолаб бордилар.

Қизғин кечган беллашувлар натижасига кўра, 76-сонли мактаб жамоаси биринчи, 29-сонли мактаб жамоаси иккинчи, 12-мактаб жамоаси учинчи ўринларни қўлга киритдилар.

Айтиш жоизки, таълим тизимида илк бора ўтказилаётган “Доно билимдонлар” республика танлови ўқувчилар орасида улкан қизиқиш уйғотмоқда.

Ойгул Pажабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026