16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:25
Сиёсат 👁 5,784

Ватан ҳимояси - олий бурч

Ватан ҳимояси - олий бурч

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги "Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-4174-сонли Фармойишига мувофиқ, "Ўзбекистон – ягона Ватаним” шиори остида ўтказилаётган ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари чуқур ҳарбий-тарбиявий, ғоявий-сиёсий ва маърифий-маънавий аҳамият касб этмоқда.


Аслида ватанпарварлик тарбиясининг бошланғич нуқтаси оиладан, ота-онага ва барча оила аъзоларига бўлган меҳр-муҳаббатдан бошланади, ўзаро самимий муомала ва муносабатларда шаклланиб, сайқал топади. Армия эса ҳар бир йигит учун чинакам тобланиш мактабидир. Мураккаб ҳарбий тактик машғулотлар аскарни ҳам жисмонан, ҳам руҳан тоблаб, мустаҳкам иродали, сабр-тоқатли, жасоратли, чаққон, маҳоратли ва кучли шахс сифатида шакллантиради. "Ёш аскарга армия нима беради?”, - деган саволга энг яхши ва тўла жавоб ана шудир.

Муддатли ҳарбий хизматга эса ҳамма ёш йигитлар ҳам олинавермайди. Ташқи кўринишидан қадди-қомати келишган, чиройли бўлиши мумкин. Лекин биринчи навбатда тиббий кўрик текширувларида нуқсон бўлмаслиги, ўрта таълим мактаби доирасидаги билими талаб даражасида бўлиши зарур. Шунингдек, психологик текширувлардан муваффақиятли ўтиши, интеллектуал салоҳиятли, жисмоний тайёргарлиги етарли бўлган навқирон йигитларга муддатли ҳарбий хизматни ўташлари учун йўлланма берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 ноябрдаги "Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонигамувофиқ, 2009 йил бошидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга йилига бир марта - бир йил муддатга чақириш амалга киритилди. Шу билан бирга муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ва тест синовларини муваффақиятли топширган аскарларга олий ўқув даргоҳларига кириш учун имтиёзли тавсиянома берилиши аскар йигитларнинг руҳиятини кўтариб, кучига-куч, ғайратига-ғайрат қўшиб, ўзлари танлаган олий ўқув даргоҳларига ўқишга киришлари учун қўшимча имкониятлар яратди. Бу эса келгусида уларнинг мустақил ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топиб кетишлари учун катта ёрдам бўлади.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг иккинчи муқобил тури – сафарбарлик чақирув резервидаги бир ойлик хизмат турини ўташ ҳам ҳар бир соғлом йигит учун мажбурийдир. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақирув резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 99-сон қарорининг ижросини таъминлаш бўйича кўламдор ташкилий-сиёсий ва тушунтириш-тарғибот ишлари туманимиздаги барча ўзини-ўзи бошқариш органларида, меҳнат жамоаларида, ҳуқуқ-тартибот идораларида, таълим муассасаларида, кенг жамоатчилик орасида фаоллик билан олиб борилмоқда. Бу тинимсиз саъй-ҳаракатларимиз ва тушунтириш-тарғибот ишларимиз ўз самарасини бермоқда.

Кузатишимча, бизнинг туманимиз миллий ҳарбий офицер ва сержант кадрлар тайёрлаш бўйича энг етакчи ўринлардан бирида туради. Айни даврда 40 нафарга яқин офицер ва 100 нафардан ортиқ сержант кадрлар мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги таркибидаги барча ҳарбий округларнинг ҳарбий қисмларида давлатимиз олдидаги қасамёдларига содиқ қолган ҳолда ўз бурчларини сидқидилдан адо этмоқдалар. Қипчоқлик полковник Мирзо Қутлимуродов Тошкент ҳарбий округида, "Тўлқин” қишлоғилик подполковник Илҳом Эрдошев Самарқандда Марказий ҳарбий округида, манғитлик подполковник Давронбек Хидирбоев чегара қўшинларида, куюккўпирлик подполковник Мухтор Юсупов Жанубий Ғарбий ҳарбий округда, Бобур овулидан подполковник Анвар Қўшназаров Жанубий-Ғарбий ҳарбий округда, тўлқинлик майор Қурбонбой Эрдошев Шарқий ҳарбий округда (Фарғона), тўлқинлик майор Зариф Йўлдошев Тошкент ҳарбий округида, оқ олтинлик майор Нурбек Норбоев Жанубий-Ғарбий ҳарбий округида, манғитлик майор Тоҳир Қурбонов Тошкент ҳарбий округида, қиличбойлик майор Эргаш Шомуродов Тошкент ҳарбий округида, тўлқинлик капитан Ботир Ҳайитбоев Жанубий-Ғарбий ҳарбий округида, сидқидилдан хизмат қилиб, Куролли Кучларимизнинг янада қудратли, давлатимиз чегаралари кўриқланиши янада ишончли бўлиши учун, Ватанимизда тинчлик ва осойишталик барқарорлиги йўлида билим ва маҳоратларини ишга солмоқдалар.

Шуниси диққатга сазоворки, ака-ука Эрдошевлар ва Халиллаевлар – оилавий ҳарбий офицер ва сержантлардир. Улар "Тўлқин” овулидан чиққанлар. Бир овулдан етишиб чиққан йигирма нафар офицер ва сержантлар турли ҳарбий округлар таркибидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилмоқдалар.

Сўнгги уч йил ичида туманимизда етти нафар йигит олий ҳарбий билим юртларига ўқишга киришди. 2013 йилда 4 нафар йигит – холимбеглик Миржалол Оқмонов ва куюккўпирлик Низомжон Ўрозбоевлар Чирчиқ олий ҳарбий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртига, манғитлик Сирожиддин Қозоқбоев Тошкент ахборот технологиялари университетига, чойкўллик Исломбек Каримов Самарқанд олий ҳарбий автомобиль-қўмондонлик-муҳандислик билим юртига ўқишга кириб, курсант бўлдилар.

Шунингдек, 2011 йилдан эътиборан курсант бўлган қиличбойлик Руслан Йўлдошев Чирчиқ олий ҳарбий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида, куюккўпирлик Шерзод Ўрозимбетов Самарқанд олий ҳарбий автомобиль-қўмондонлик-муҳандислик билим юртида, 2012 йилдан эътиборан курсант бўлганманғитлик Достон Давлатбоев ҳам Самарқанд олий ҳарбий автомобиль-қўмондонлик-муҳандислик билим юртида билим олишмоқда.

Ёшларни Қуролли Кучларимизнинг ҳаракатлантирувчи бўғини бўлган сержантликка тайёрлаш ва уларнинг ўқишларини ташкил этиш шу куннинг энг долзарб вазифасидир. Бу долзарб вазифа нафақат туман мудофаа ишлари бўлими ходимларининг, балки барча босқичдаги таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчиликнинг масъулиятли вазифасидир. Негаки, мамлакатимиз мудофаа қудратини ошириш, юртимизда барқарор тинчликни таъминлаш ва кафолатлаш умуммилий ишимиздир.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 22 йиллиги – 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами нафақат биз ҳарбийлар байрами, балки умумхалқ байрами бўлиб, юртимизда тинчлик, барқарор тараққиёт, ободлик ва фаровонлик байрами ҳамдир.

Барчангизни мана шу умумхалқ байрами билан қизғин муборакбод этаман!

Фахриддин МУСУЛМОНОВ,

туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор.

(Фото - uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019