16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:23
Фан ва таълим 👁 604

ИШЧИ ГУРУҲ ТУМАНИМИЗ МАКТАБЛАРИДАГИ ЎҚУВ-ТАРБИЯ АҲВОЛИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА, МЕТОДИК ЁРДАМ БЕРМОҚДА

ИШЧИ ГУРУҲ ТУМАНИМИЗ МАКТАБЛАРИДАГИ ЎҚУВ-ТАРБИЯ  АҲВОЛИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА, МЕТОДИК ЁРДАМ БЕРМОҚДА

Муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёев шу йил 23 августда халқ таълими соҳасини ривожлантириш, ўқитувчи мавқеини ва жамиятдаги нуфузини ошириш юзасидан ўтказган  видеоселектор йиғилишида таълим тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш қилиш бўйича Халқ таълими вазирлигига  бир қанча вазифалар топширган эди.

Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида республика ишчи гуруҳи тузилиб, улар мактаблардаги таълим-тарбия аҳволи, ўқув қўлланмалари билан таъминланиши, педагогларнинг  касбий маҳорати ва билими, ўқув муассасаларининг қурилиб фойдаланишга топширилиши, таълим жараёнларида ҳокимлар ва секторлар раҳбарларининг масъулияти каби таълим жараёнига таъсир кўрсатувчи бир қанча факторлар бўйича ўрганишлар ўтказмоқдалар.

Ишчи гуруҳ таркибида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон Республикалари Халқ таълими вазирликлари масъул ходимлари, олий таълим муассасалари ректорлари, профессор ўқитувчилари бор. Улар республикамизнинг шаҳар ва туманларидаги  мактабларда  18 ноябрдан 30 ноябргача “Бутун кучни  халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиори остида ўтказаётган ўрганишлари жараёнида  Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг “Маҳорат дарслари”, шунингдек “Ҳоким соати”, “Вазир соати” ва бошқа соҳалар вакиллари билан учрашувлар ҳам ташкил этилади, педагог касби нуфузини ошириш бўйича ўқитувчиларни моддий-маънавий рағбатлантириш ва 5 ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилади ва мактаблардаги ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш мақсадида методик ёрдам кўрсатилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари - Республика маънавият ва маърифат маркази раиси ўринбосари А.Юсупов, Ўзбекистон Республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали директори М.Мамбетов, Халқ таълими вазирлиги методисти Х.Халқназаровлар туман Халқ таълими бўлими мудири О.Йўлдошев ҳамроҳлигида 56-сонли ва 31 сонли мактабларда бўлишиб, таълим сифатини ошириш, ўқитувчининг касб маҳоратини оширишдаги асосий вазифалари борасида муассасалар педагогика жамоаларига методик ёрдам бердилар. 76-сонли мактабда эса ўқитувчилар нуфузини ошириш бўйича жамоада олиб борилаётган ижобий ишларни таҳлил қилиш, таълим сифатини ошириш бўйича ўқитувчиларнинг таклифларини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек, 12-сонли мактабда маънавия-маърифий тадбир ўтказилди ва кўчма китоб савдоси ташкил этилиб, мактабга китоблар тўплами совға қилинди. Тадбирда фахрий ўқитувчилар ҳам иштирок этдилар.

Ишчи гуруҳ аъзолари 85-сонли мактаб ўқитувчилар жамоасига дарс жараёнида мультимедия воситаларидан самарали фойдаланиш, ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, ўқитувчи маҳоратини юксалтиришдаги муҳим воситалар хусусида методик ёрдам бердилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали ўқитувчилари Р.Реймова, Р.Ерназарова ва Халқ таълими вазирлиги методисти Ф.Халқназаровлар 31-сонли мактаб 11-синф ўқувчилари учун биология фанидан “Маҳорат дарси” ўтишиб, 16-сонли мактаб ўқитувчиларига дарс жараёнида турли методлардан фойдаланиб, ўқувчилар билимини баҳолаш борасида методик ёрдам бердилар. 40-сонли мактабда ўтказилган “Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда шахсий гигиена” мавзусидаги давра суҳбати жонли мулоқот тарзида қизиқарли ўтди. 76-сонли мактаб жамоасига биология фанини ўқитиш бўйича методик ёрдам берилди.

Ишчи гуруҳнинг таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш жараёнидаги кўрсатаётган методик ёрдамлари, тавсиялари таълимдаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019