16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:08
Сиёсат 👁 553

ТЕНГЛИК, ОШКОРАЛИК, ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

ТЕНГЛИК, ОШКОРАЛИК, ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Жаҳон ҳамжамиятида ўз мавқеини эгаллаб, барча соҳаларда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган, дунёда том маънода янги қиёфада намоён бўлаётган мустақил Ўзбекистонда муҳим сиёсий воқелик – бугун, яъни 22 декабрь куни вакиллик органларига сайловлар ўтказилмоқда.

Туманимизда ҳам бу муҳим сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 4-Амударё округ сайлов комиссияси томонидан сайлов компаниясига старт берилган 2019 йил 20 сентябрь санасидан бошлаб ушбу муҳим сиёсий жараённи муваффақиятли ташкил этиш ва сайлов кунини демократик тарзда, ошкоралик руҳида ўтказиш мақсадида янги таҳрирдаги сайлов Кодексида белгиланган янги, илғор амалиётни жорий этган ҳолда иш олиб борилди. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 10-, 22-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 4-Амударё округ сайлов комиссияси қарорига мувофиқ Амударё ва Беруний туманлари ҳокимларининг тақдимномаси асосида 4-Амударё сайлов округи ҳудудида 42 та Ягона сайлов участкалари тузилиб, барча сайлов участкаларининг сайловчиларни қамров ҳудудлари белгиланди.

Сайлов участкаларининг марказлари асосан таълим муассасалари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида жойшлаштирилиб, барча Ягона сайлов участкаларининг тўлиқ электр энергияси, иситиш тизимлари, замонавий ахборот технологиялари билан таъминишига алоҳида эътибор берилди. Шунингдек, сайлов участкалари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат рамзлари, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар, адабиётлар, матбуот нашрлари, сайлов тарғиботига оид рангли баннерлар, сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда 5 та сиёсий партиянинг сайловолди ҳаракат дастурлари билан безатилди.

Сайлов компаниясининг муваффақиятли ўтишини таъминлаш мақсадида  округ ҳудудидаги барча участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари, котиб ва аъзолари учун ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилиб, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан ўз вақтида таништирилди. 5 та сиёсий партиядан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишда холислик, ошкоралик ва шаффофлик тамойилига амал қилинди. Сайловга тайёргарлик жараёнида партиялар томонидан ҳаракат дастурлари ва номзодлар тарғиботини амалга оширишлари учун тенг шароитлар яратиб берилди.

Янги таҳрирдаги Сайлов Кодексига асосан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этгани учун озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлиб турган ёки вақтинча ҳибсда сақланаётган шахсларда ҳам сайлов ҳуқуқи вужудга келди. Туманимизда ҳам вақтинча яъни судгача ҳибсда сақланаётган шахсларнинг овоз беришлари учун шароит яратилиб, кўчма сайлов қутилари ташкил этилди.

4-Амударё округ сайлов комиссияси томонидан сайловларни ташкил этиш, халқимизнинг сайлов ҳуқуқини тўлақонли рўёбга чиқариш бўйича олиб борилган ишлар кўлами шуни кўрсатадики, жорий йилги сайловлар мутлақо янги сиёсий шароитда, партиялараро кучли рақобат асосида, ғоялар ва дастурлар курашига бой  вазиятда ўтмоқда.

Буни сайловда шод-у хуррамлик билан иштирок этаётган сайловчиларнинг кўтаринки кайфиятларида, сайловга оид ҳуқуқий кафолатларнинг амалда таъминланаётганида ҳам яққол кўриш мумкин.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019