16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:14
Фан ва таълим 👁 358

ЎҚУВЧИ ИМЛОДА ХАТО ҚИЛМАСИН, ДЕСАНГИЗ....

ЎҚУВЧИ ИМЛОДА ХАТО ҚИЛМАСИН, ДЕСАНГИЗ....

Бугунги кунда она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари олдида турган энг катта муаммолардан бири ўқувчиларнинг саводхонлиги масаласидир. Албатта, кейинги даврларда компьютерда терилган ёзувларга талаб юқори,  қўл ёзмаларга эҳтиёж кам.  Лекин саводхон инсонгина компьютерда ҳам имло хатосиз ёза олади.  Таассуфки,  баъзан китоблар,  интернет саҳифаларидаги имло хатоларини кўриб, таъбимиз бузилади.  Шунинг учун ҳам мактабларда саводхонликка талабни кучайтиришимиз керак.  Қолаверса,  ёзувни қунт билан, чиройли ва хатосиз ёза оладиган ўқувчи ҳаётда ҳам ҳар бир нарсага масъулият ва ҳафсала билан қарайди, деб ўйлайман.  Ўз тилини мукаммал билган ўқувчи бошқа фанлардан ҳам яхши ўзлаштиради.  Мантиқий фикрлаш орқали исталган саволга жавоб топа олади.  Ўқувчиларимга доим шуни таъкидлайманки,  агар сўзларнинг луғавий маъносига эътибор бериб,  мантиқий фикрласангиз,  ўзбек тилида ҳар бир саволнинг ичида жавоб борлигини топа оласиз.  Масалан,  “Судралиб юрувчилар синфига кирувчи ҳайвонларни топинг?” – дейилса,  дарҳол хаёлимизга илон,  калтакесак каби судралувчи ҳайвонлар киради.  Ёхуд “Эгалик қўшимчалари деб нимага айтилади?” – деб сўралса,  ўзимиз таърифни келтириб чиқарамиз:  учала шахсдан бирига эгалик,  қарашлилик,  тегишлилик маъноларини билдирган қўшимчаларга эгалик қўшимчалари дейилади...

Баъзи ўқувчиларнинг оғзаки нутқи,  баъзиларнинг ёзма нутқи яхши ривожланган бўлади.  Бу  асосан,  ўқувчиларнинг феъл-атворига боғлиқ деб ўйлайман.  Тортинчоқ,  журъатсиз ўқувчилар билганини ҳам айтишга уялишади  ёки хато айтиб қўйсам, деб чўчишади. Файласуфларимиздан бири “энг катта хато – бу тажрибадан воз кечишдир”, – деган эди. Ўқувчиларга ҳам шуни қайта-қайта уқтириш керакки,  қандай бўлмасин ўйлаган фикрингизни айтишдан,  ният қилган ишингизни бошлашдан чўчиманг,  балки ҳаммаси тўғридир.  Агар хато бўлса ҳам ҳафсалангиз пир бўлмасин,  доимо ўзингизга ишонч билан ўқинг,  ўрганинг ва олдинга интилинг.  Доно халқимизнинг “интилганга толе ёр” мақоли ҳаётий шиорларингиздан бири бўлсин! – дейишдан чарчамаслик керак.  

Ўқувчиларнинг оғзаки нутқида энг кўп учрайдиган хатоларни шартли равишда қуйидаги турга ажратиш мумкин:  диалектал,  орфоэпик,  вулгар,  фонетик,  аффиксал,  механик,  тиниш белгиларидаги  услубий хатолардир.

Уяли телефон ва компьютер ҳаётимизни эгаллаб олган тезкор замонамизда бадиий асарлар ва матбуот саҳифаларини варақлайдиган ўқувчилар жуда кам.  Шу сабабли баъзи тушунчаларнинг моҳиятини англамасдан тузилган жумлалар,  савияси паст ёки умуман хато фикрлар ҳам учраб туради.  Бу каби услубий хатоларнинг олдини олиш учун мен ўз дарсларимда ҳар бир диктант ёки баён матнини,  иншо мавзуларини қизиқарли,  муаммоли,  фалсафий матнлар бўйича танлашга ҳаракат қиламан.  

Ўқувчининг саводхонлигига эришиш анча узоқ вақтни,  ўқувчидан ҳам,  ўқитувчидан ҳам катта меҳнат ва сабр-тоқатни талаб қилувчи жараён.  Бунинг устига доно халқимиз “тугмадек ақли бўлмаса, туртма ақлдан не фойда “, - деб бежиз айтмаган.  Асли ўқувчининг ўзи ҳам интилмаса,  ҳаракат қилмаса,  ўқитувчининг барча меҳнатлари бесамар кетади.  Яхшиямки,  бундайлар гуруч ичидаги курмакдек кам.  Айтиш жоизки,  оила ва мактаб ҳамкорлиги кўнгилдагидек бўлсагина биз кўзлаган мақсадимизга эриша оламиз.  

Ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини,  кўпинча,  “мактаб кўзгуси” деб таърифлашади. Мен эса унга қўшимча қилиб: “ўқувчилар саводхонлигининг асосчиси” деган бўлардим.  Чунки она тили ва адабиёт фани ўқитувчисининг асосий вазифаси ўқувчини хатосиз ва чиройли ёзишга,  тилни ҳар томонлама чуқур эгаллашга ҳамда гўзал хулққа ўргатишдан иборат. Мана шундай масъулиятли ва машаққатли касб эгалари бўлмиш она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларига саводхонлик учун курашни сусайтирмасдан, она тили дарсида ҳар бир ўқувчидан “ҳуснихат” дафтари тутишни талаб қилиши,  машқ дафтарларини кузатиб, имлоси ўзгараётган ўқувчиларни мақташни,  бошқаларга ўрнак қилишни унутмаслигини маслаҳат берардим.

Уқитувчиларимиз ўқувчиларининг имло саводхонлигини оширишфни истар экан,  умрбоқий ҳақиқат – уларни бадиий китоб ўқишга ундашдан чарчамаслиги керак.  Шундагина ўқитувчиларимиз бунинг самарасини ўқувчиларининг равон нутқи ва хатосиз ёзувларида кўриш бахтига эришишади.

Инобат РАЖАБОВА, 17-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019