16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:28
Жамият 👁 288

5 март куни “Ёш қутқарувчилар” кўрик-танлови ўтказилди

5 март куни “Ёш қутқарувчилар” кўрик-танлови ўтказилди

Мамлакатимизда ёшларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун уларни спортга кенг жалб қилиш, спорт билан шуғулланишларига шарт-шароит яратиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш кабиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Pеспубликамиз бўйлаб ҳар йили мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Ёш қутқарувчилар” мусобақаси ҳам ёшлар қалбида инсонпарварлик, ватанпарварлик, ўзгалар тақдирига дахлдорлик туйғулари, масъулият ҳисси мустаҳкамланишида муҳим ўрин тутмоқда.

Туманимизда ҳам ушбу мусобақанинг ҳудудий ҳамда туман босқичлари ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 5 март санасида туманимиздаги ХТБга қарашли 82-сонли умумтаълим мактабида “Ёш қутқарувчилар” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги буйруғига асосан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ўтказилган мазкур мусобақада 28-,6-,84-,11-сонли мактаблар жамоалари ўзаро беллашдилар.
Кўрик-танлов 5 та шарт бўйича ўтказилди. Жамоалар савол-жавоб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, қутқарув арқонидан ўтиш амалий спорти, вақтинчалик палатка қуриш, ёнғин ўчириш эстафетаси каби шартлар бўйича билим ва куч синашдилар.
Ҳар бир шарт бўйича жамоаларни баҳолаб бориш учун Қорақалпоғистон Pеспубликаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Машарипов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Маҳмуд Шерметов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ҳамро Матёқубовлар ҳакамлик қилдилар.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ушбу мусобақани ўтказишдан асосан – умумтаълим муассасалари ўқувчиларини ёнғин ўчирувчи касбига қизиқтириш, фавқулодда содир бўладиган ҳодисаларда биринчи ёрдам кўрсатиш, ўзини ва ўзгаларни қутқариш чораларини ўргатиш, бу бўйича кўникмалар ҳосил қилиш каби мақсадлар кўзланади. Ушбу йўналишда тарғибот-ташвиқот ишларини бажариш, ўқувчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалари ҳамда жисмоний тайёргарлигини ошириш, ёнғин хавфсизлиги хизматига муносиб, жисмонан соғлом ва жасур ўсмирларни тайёрлаш, фавқулодда ҳодисалар чоғида тўғри ҳаракат қила билиш кўникмалари ва маҳоратини мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида ёнғин ўчириш амалий спортини янада ривожлантиришдан иборат.

Мусобақа юқори савияда, баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди. Жамоалар ғолибликни қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли 1-ўринни 84-сонли мактаб жамоаси, 2-ўринни 28-сонли мактаб жамоаси, 3-ўринни эса 6-сонли мактаб жамоаси қўлга киритди.

Кўрик-танлов якунида тадбир ташкилотчилари нутқ сўзлаб, туманимиз ўқувчи-ёшлари хусусида илиқ фикрлар билдирдилар. Шунингдек, бугунги кунда юртимизда ёшлар сиёсатида амалга оширилаётган устувор вазифалар, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси, жамият ҳаётидаги роли ва фаоллиги, соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялаш, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталдилар. Шу баробарида ёшларни шижоат ва ғайрат билан билим марраларини эгаллаб, порлоқ келажак сари олға интилишга чорладилар.

Тадбирда барча иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019