20.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.10.2026, 11:03
Мақолалар 👁 394

ХОЛИМБЕГДА ШУНДАЙ ОИЛА БОР

ХОЛИМБЕГДА ШУНДАЙ ОИЛА БОР

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида ҳосилдор, юқори даромад берадиган қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш орқали ички истеъмол ва экспорт учун маҳсулот етиштиришни кўпайтириш – қишлоқ аҳолиси моддий манфаатдорлигини ошириб, турмуши сифатини яхшиламоқда.
Агар туманимиз овулларини кезсангиз, бири-биридан обод, замонавий таъмирланган ва ораста ҳовлиларга кўзингиз тушади. Йўл бўйларига, ҳовлилар атрофларига экилган анвойи  гуллар, мевали, маназарали дарахтлар ҳудудлар кўркига кўрк қўшиб турибди.
Холимбег овулидаги таълим фахрийси Адамбой Шомуродов хонадонига ташриф буюрган киши томорқасида, ҳовлиси атрофида ҳалол меҳнатларидан бунёдга келган боғни, турли экинларни кўриб, қойил қолиши тайин. Айни пайтда 61 ёшни қаршилаётган Адамбой Шомуродов узоқ йиллар мактабда ўқувчиларга  меҳнат таълимидан дарс берди. Аёли Янгилжон Вафоева эса овулдаги мактабгача таълим ташкилотида кичкинтой  болажонларга бошланғич мусиқа таълимини ўргатди. Педагоглар ўзларининг мутахассислиги бўйича иши уч нафар қиз, икки нафар ўғилларининг тарбиясидан ортиб, ҳовлиси атрофини, томорқасини ҳам даромад манбаига айлантирди. Фарзандлари кўмакчи бўлиб қолишгач, 1,5 гектар боғни ҳам  ижарага олиб, мўл ҳосил етиштиришмоқда.
Олинган даромадлар яхшиликка сарфланаяпти. Катта ўғил Қаҳрамон 17-сонли мактабда хўжалик ишлари мудири бўлиб ишлайди. Роҳатой, Барчиной, Баҳодир, Нафосатлар Нукус давлат давлат педагогика институтида контракт асосида таҳсил олиб, турли мактабларда ишлашаяпти.
Оилада ўғиллар, келинлар ва 6 нафар невараларнинг катталари ҳам Адамбой Шомуродов, Янгилжон Вафоеваларнинг ҳақиқий кўмакчилари.
Уларнинг томорқасида экинларнинг дид билан жойлаштирилгани, барча экинларнинг баравж ўсаётгани қаровсиз бир қарич ер ҳам йўқлиги киши диққатини тортади. Адамбой Шомуродовнинг айтишича, деҳқончиликда ернинг тилини тушуниш, ишнинг кўзини билиш жуда муҳим. Балки бунинг уддасидан чиққани учундир, уларнинг томорқасида етилган картошка, сабзи аллақачон истеъмолга яраб, сотишга ҳам ортаяпти. Пиёз, бодрингларни бозорга чиқаришганига эса бир ойча бўлди.
Бир ярим гектарлик боғда узум, олма, ўрик, олча, нашвати, анор, гилос каби ўндан ортиқ турдаги мевали дарахтларнинг ҳам эртаги, ҳам кечки навлари бор. Ҳозир улар ўрик, олча, эртаги олмаларини бозорда сотишаяпти. Улар тили билан айтганда, боғ – нақ мўмай даромад кони. Фақат – меҳнатдан қочмаслик керак.
Ҳа, инсон жамики гўзалликларнинг, неъматларнинг бунёдкори. Ана шундай фидойи меҳнат инсонни улуғлайди, қадр-қимматини оширади, ҳаётини безайди.
Бу ҳамжиҳат, оғизбирчиликли оила ҳам ҳалол меҳнатдан обод, фаровон. Иккита замонавий енгил автомашина, 3 тонна юкка мўлжалланган “Мерседес” русумли юк машинаси, шинам икки ҳовли, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган дўконлари бор.
Улар деҳқончиликдан ташқари, парранда, қорамол боқишдан ҳам анча даромад топишади, уйларида тўрт йилдан бери ўстираётган хонаки лимонларининг бу йилги меваси анча салмоқли.
Уларнинг хонадонида бўлиб, буларнинг ҳаммасини кўздан кечирган кишининг кўнглига “барига қандай улгуришар экан”, деган ўй келиши шубҳасиз. Бунга оила аъзоларида жавоб тайёр: “кўнглида истак, иштиёқ бўлса, инсон кўп ишларга қодир”.
Тилагимиз: юртимизда ана шундай оилалар кўпаяверсин.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026