19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 09:15
Жамият 👁 363

64 НАФАР АМУДАРЁЛИК “МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

64 НАФАР АМУДАРЁЛИК “МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал  муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда айрим юртдошларимиз фаол иштирок этиб келишмоқда. Шунингдек, ушбу офатнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб, миллий қадрият ва анъанамизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга ҳисса қўшишмоқда.

Мамлакатимиз Президенти, Муҳтарам Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 26 май куни жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган ана шундай фидойиларни тақдирлаш мақсадида “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш ҳақида Фармон қабул қилган эдилар. Халқимиз саломатлигини асрашда ўз жони, ҳузур-ҳаловатини ўйламай, фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари дастлаб ушбу кўкрак нишонига муносиб кўрилиб, тақдирлангандилар.

Шу йилнинг 14 ноябрида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимларидан, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг ўринбосарларидан бир гуруҳи, жами 64 нафар юртдошларимизга ҳам “Меҳр-саховат” кўкрак нишони топширилди. Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Сағиндиқ Турманов, туман ҳокими С.Йўлдошевлар иштирок этиб, мукофотланганларга кўкрак нишонини топширдилар ва уларни шу муносабат билан қизғин муборакбод этдилар, эл-юртимиз тинч-осойишта, фаровон бўлишидаги улкан хизматлари учун миннатдорчилик билдирдилар. Тақдирланганлардан 49 нафари фуқаролар йиғинлари раислари, 7 нафари уларнинг ўринбосарлари, қолганлари эса туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбар ва ходимлари мукофот эгалари бўлдилар.

Айтиш жоизки, жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали ташкил этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда халқимизга энг яқин ташкилот ҳисобланган ўзини-ўзи бошқариш органлари, яъни фуқаролар йиғинлари муҳим ўрин тутади. Фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш, нуронийларнинг ҳаётий тажрибалари ва билимларидан кенг фойдаланиш, “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойилини ҳаётга татбиқ этишда фаоллик кўрсатиш, хотин-қизларнинг ҳаётидаги турли муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш, аҳолининг иқтисодий ночор қатламини қўллаб-қувватлаб, моддий ёрдам  бериш кабилар ушбу ташкилот томонидан амалга оширилади.  Ундан ташқари, жамиятда миллий қадриятларни, авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган урф-одат, анъаналарни кенг тарғиб қилиш орқали ёш авлодни одоб-ахлоқли, интеллектуал салоҳиятли, маънавиятли қилиб тарбиялашда ҳам уларнинг кўмагидан фойдаланилади.

Айниқса, жорий йилда аҳолини ташвишга солган коронавирус пандемияси даврида одамларни касалликдан ҳимоя қилишда, касалликка чалинганларни моддий-қувватлаб, соғлом ҳаётга қайтаришда, пандемия туфайли даромадидан айрилган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашда овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари вақт билан ҳисоблашмай, фидойилик билан меҳнат қилдилар.

Шу боис ҳукуматимиз эътирофига, “Меҳр-саховат” кўкрак нишонига лойиқ кўрилган фуқаролар йиғинлари раислари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимларига ушбу кўкрак нишонини топшириш маросими улкан тантанага айланиб кетди.

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026