16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 20:39
Сиёсат 👁 322

АМУДАРЁДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЎТАРИНКИ РУҲДА НИШОНЛАНДИ

АМУДАРЁДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЎТАРИНКИ РУҲДА НИШОНЛАНДИ

Ватанимизнинг хавфсизлиги, юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда таъминланмоқда. Миллий армиямизда хизмат қилиш Ўзбекистон фуқаролари учун нафақат конституциявий бурч, айни пайтда том маънодаги шон-шараф ишига айланганлиги ҳам айни ҳақиқат. Юртимизда 14 январда нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни эса чин маънода умумхалқ байрамига айланган. Бу байрамнинг мавқеи, маъно-моҳияти улуғ ва юқори бўлиб, айни чоғда бутун халқимизга, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодга бирдай тааллуқлидир. Шу боис ёш авлод қалбида Қуроллик кучларимиз, Миллий армиямизга ҳавас ҳамда ифтихор туйғулари, фуқароларимизнинг онг-у тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш мақсадида ушбу байрам муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб турли тадбирлар ўтказилади. Ватан ҳимоячилари куни Амударё туманида ҳам ўзгача руҳда нишонланди.

14 январь куни туманда Ўзбекистон Республикаси Қуролли  Кучларининг 29 йиллигига бағишлаб “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” номли катта байрам тадбири ўтказилди. Тумандаги 9-сонли мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган ушбу байрам тадбирида дастлаб ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилди.

Мактабнинг томошалар залида давом эттирилган тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Азизбек Жанузаков, ДХХ чегара қўшинларига қарашли қисмлар ҳарбий хизматчилари ҳамда туман  ҳокимлиги масъул ҳодимлари, фахрий жангчилар, туман Мудофаа ишлари бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳарбий қисмларда намунали хизмат қилиб қелаётган аскарлар қатнашдилар.

Байрам тадбирини туман ҳокими Султонбой Йўлдашев табрик нутқи билан очиб берди. Туман ҳокими барчани байрам билан қутлаб, мамлакатимизда ҳукмрон бўлган тинчликнинг энг катта бойлик эканлигини, Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани, ҳарбий хизматга ёшларимизнинг қизиқиш ва интилиши тобора ортиб, Ватан ҳимояси шон-шараф ишига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Умрини Ватан ҳимоясига бахшида қилган, она диёримиз сарҳадларини, эрк ва озодлигимизни ишончли қўриқлаётган аскар-зобитлар, жасур ҳарбийларимизнинг эл-юрт осойишталигини сақлашдаги фидойилигини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмаслигини айтиб ўтди.

Байрам тадбирида сўзга чиққан туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Азизбек Жанузаков ҳам Ўзбекистонимизни, Ватанимизни доимо қўриқлаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлигини, ёш авлод қалбида юртга чексиз меҳру-муҳаббат, ватанпарварлик, бурч ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш долзарб масалалардан бири эканлигини айтиб ўтди. Амударё тумани ҳудудидаги ДХХ чегара қўшинларига қарашли 92-02 ҳарбий қисм командири Элёр Жумабоев ҳам табрик нутқида Миллий Армиямиз тинчликдек улуғ неъматнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда нуроний отахон Бекман Аллаберганов, айни пайтда ҳарбийлик бурчини сидқидилдан адо этаётган аскар онаси Солия Жумабоева, Ёшлар агентлиги туман бўлими фаоли Нигора Саидмуродовалар ҳам шарафли касб эгалари бўлган ҳарбийларни ва бутун халқимизни байрам билан табриклади. Шундан сўнг, туман Мудофаа ишлари бўлими ходимларига ва фахрий жангчилари туман хокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” номли катта адабий-мусиқий дастур намойиш этилди.

Дастур давомида ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар, композицион саҳна кўринишлари томошабинларга байрамона руҳ, хуш кайфият бахш этди.

Байрам тадбири тугаганидан сўнг, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи  Азизбек Жанузаков, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов ҳамда бошқа масъуллар узоқ йиллар соҳада хизмат қилган фахрий ҳарбий хонадонига ташриф буюриб, байрам билан табриклашди ва совғалар беришди.

Шунингдек, туман ҳудудидаги вафот этган ҳарбийларнинг хонадонларига ҳам бориб, оилалари ҳолидан хабар олинди. Уларнинг барчаси масъуллар ташрифидан, эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда хурсанд бўлиб, миннатдорчиликларини билдирдилар.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019