16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:20
Сиёсат 👁 3,047

Сайловлар - «халқ ҳокимиятчилиги» Конституциявий принципини амалга ошириш воситасидир

Сайловлар - «халқ ҳокимиятчилиги» Конституциявий принципини  амалга ошириш воситасидир

«Халқ ҳокимиятчилиги» принципи ҳар қандай демократик давлат Конституциявий тузумининг асосий принципи.

Ушбу принцип Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида ўз ифодасини топган, яъни унда белгиланишича халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир.

Конституциянинг 32-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Фуқароларимизнинг ўз вакиллари бу - депутатлардир. Яъни, фуқаролар сайловлар орқали ўз хоҳиш-иродаларини амалга ошириб, ўзлари сайлаган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини бошқаришда иштирок этишга бўлган сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқаради.

Барчамизга маълум бундан олдинги сайловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2009 йил 17 сентярбдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисидаги» Қарорига асосан 2009 йилнинг 27 декабрь санасида ўтказилган эди.

2012 йил 9 апрелдаги «Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида»ги ЎРҚ-320-сон Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига мувофиқ Давлат ҳокимияти вакиллик органларига бу йилги сайловларни ўтказиш санаси 2014 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси этиб белгиланди.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида амалга оширилади.

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида беш йил муддатга ўтказилади. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар.

Ҳар бир фуқаро - сайловчи бир овозга эга.

Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига депутатлар сайлашда - ўттизтадан кўп бўлмаган ҳудудий сайлов округи тузилади. Ҳар бир сайлов округидан тегишли халқ депутатлари Кенгашига битта депутат сайланади.

Сайлов юзасидан сайлов кампанияси бошланганлиги депутатларнинг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари эгадирлар.

Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва сайловга қирқ беш кун қолганида тугалланади.

Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар сиёсий партияларнинг тегишли туман, шаҳар органлари томонидан ҳамда фуқаролар йиғинларида (вакиллари йиғилишларида) кўрсатилади.

Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда жойлашган ҳар бир сайлов округидан биттадан депутатликка номзод кўрсатишга ваколатлидир. Агар тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округи ҳудудида фуқароларнинг икки ва ундан ортиқ ўзини-ўзи бошқариш органи жойлашган бўлса, депутатликка номзод фуқаролар вакилларининг йиғилишларида кўрсатилади. Йиғилишда иштирок этадиган вакиллар меъёрини тегишли туман, шаҳар сайлов комиссияси белгилайди.

Депутатликка, қоида тариқасида, тегишли вилоят, туман ёки шаҳар ҳудудида ишловчи ёки яшовчи фуқаролар номзод этиб кўрсатилади. Бир шахс тегишли халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи фақат битта сайлов округидан депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин. Депутатликка номзодлар танлаш тартибини сиёсий партияларнинг ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўзлари белгилайдилар. Бунда хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозим.

Сиёсий партиялар фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни депутатликка номзод этиб кўрсатади, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари эса шахсларни у ёки бу партияга мансублигидан қатъи назар, депутатликка номзод этиб кўрсатишга ҳақлидир.

Қуйидагилар, яъни содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар, сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшамаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизматининг, Ички ишлар вазирлигининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари, диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайдилар.

Судьялар ва прокуратура органларининг мансабдор шахслари депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисида ариза берган тақдирдагина депутатликка номзод этиб рўйхатга олинадилар.

Овоз бериш махсус ажратилган биноларда ўтказилиб, бу биноларда яширин овоз бериш учун етарли миқдордаги кабина ёки хоналар жиҳозланган, сайлов бюллетенлари бериш учун жой ажратилган ва сайлов қутилари қўйилган бўлиши лозим. Овоз бериш биносида бошқа ҳеч қандай сиёсий тадбир ўтказилишига рухсат этилмайди. Бинони жиҳозлаш ва унда зарур тартибни сақлаб туриш масъулияти участка сайлов комиссияси зиммасида бўлади.

Овоз бериш сайлов куни соат 6 дан соат 20 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни кечи билан сайловга ўн кун қолганида хабардор қилади.

Ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаниш муассасаларида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш жойларида тузилган сайлов участкаларида, башарти, рўйхатга киритилган барча сайловчилар овоз бериб бўлган бўлса, участка сайлов комиссияси исталган вақтда овоз бериш тугаганлигини эълон қилиши мумкин.

Овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.

Бирор-бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари сайловчининг шахси, фуқаролиги ва турар жойини тасдиқловчи ҳужжатга асосан сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.

Шерзод Абдуллаев,

туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси.

(Фото - http://news.uzreport.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019