16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:53
Жамият 👁 3,052

Ўзбекистонда интернет-журналистика ривожланмоқда

Ўзбекистонда интернет-журналистика ривожланмоқда
Пойтахтимизда "Миллий интернет-журналистикани ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий семинари бошланди.
Тадбир Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар ахборот хизматларининг масъул ходимлари, медиа соҳа экспертлари, марказий, ҳудудий босма ва интернет оммавий ахборот воситалари журналистлари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчи ва талабалари, блогерлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари А.Файзуллаев, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари О.Тошбоев ва бошқалар сўзга чиқди. Улар ушбу тадбир мамлакатимизда интернет-журналистиканинг бугунги аҳволи ва уни ривожлантириш тенденциялари ҳақида фикр алмашиш, веб-нашрларда мақолалар сифатини яхшилаш масаласини кўриб чиқиш, интернет оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, журналистлар билими ва маҳоратини ошириш учун ўзига хос майдон эканини таъкидлади.
Семинарда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, медиа соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш босқичлари, интернет оммавий ахборот воситалари учун кадрлар салоҳиятини оширишнинг долзарб масалалари, шунингдек, Ўзбекистонда онлайн-журналистикани ривожлантиришнинг амалий жиҳатларига бағишланган маърузалар тингланди.
Хусусан, бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани таъкидланди. Бу аҳолининг ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш имкониятини кенгайтиради, барқарор иқтисодий юксалишга эришиш, халқимиз фаровонлигини ошириш, юртимизда тинчлик-барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Бу борада ўнлаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни, Президентимизнинг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиниб, амалга оширилмоқда.
1995 йил 29 апрелда ".uz” домени рўйхатга олинганидан буён унда жойлаштирилаётган веб-сайтлар сони йил сайин кўпайиб бораётгани бунинг амалий натижаларидан биридир. Масалан, 2010 йилнинг февраль ойида мамлакатимиз интернет маконида 10 мингта веб-сайт рўйхатга олинган бўлса, жорий йил сентябрда уларнинг сони 18,3 мингдан ошди. Интернет оммавий ахборот воситалари ҳам жадал ривожланмоқда. Айни пайтда оммавий ахборот воситаларининг 270 дан зиёд тармоғи фойдаланувчиларга ахборот-таҳлил хизматлари кўрсатмоқда. WWW.UZ миллий ахборот-қидирув тизими маълумотларига кўра, мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларининг веб-сайтларига ҳар ойда 820 мингдан ортиқ фойдаланувчи кирмоқда, бир ойда веб-сайтлар ўртача 11 миллион мартадан зиёд кўздан кечирилгани қайд этилган.
– Замонавий медиа-майдон сифатида интернет оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб- қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муҳим ўрин тутади, – дейди фонднинг бош мутахассиси Мадина Рўзматова. – Мисол учун, 65 ахборот-таҳлил, ижтимоий-сиёсий, янгиликлар тарқатадиган босма оммавий ахборот воситасига ўз веб-сайтини яратишга ёрдам берилди. Уларнинг 59 таси газета, бештаси журнал ва биттаси мустақил интернет-нашр сайтидир. Фонд томонидан "Интернет тармоғи базасида етакчи йирик медиа-тузилмалар, ҳудудий туман ва шаҳар таҳририятлари ўртасида ўз вақтида ва сифатли ахборот алмашиш тизимини яратиш” лойиҳасининг амалга оширилгани таҳририятлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасидаги муҳим воқеа бўлди.
Семинар иштирокчилари электрон нашрларнинг ўзига хослиги ва устуворлиги интернетнинг кенг имкониятлари орқали аниқланишини қайд этди. Биринчи навбатда, бу тезкор ахборот етказишдир. Масалан, бир неча дақиқа аввал рўй берган воқеадан тармоқда кўп миллионли аудитория хабардор бўлади.
– Материални сифатли қилиб узатиш интернет оммавий ахборот воситасининг муҳим устуворликларидан биридир, – дейди Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг катта ўқитувчиси Нозима Муротова. – Бу нафақат рангли тасвирлар, балки анимация ва видео-эффектлар, овоз жўрлиги ва бошқа безак воситалари бўлиб, улар биргаликда фойдаланувчиларнинг ахборот олишга бўлган қизиқишини янада оширади.
«Simple networking solutions» масъулияти чекланган жамияти директори Фарҳод Файзуллаевнинг таъкидлашича, ўн миллионлик Ўзбекистон интернет макони аудиториясининг катта қисми ҳар куни ахборот веб-сайтлари хизматидан фойдаланади. Уларга зарур ахборот-таҳлил маълумотларини қулай ва сифатли шаклда тақдим этиш учун янгиликлар тарқатувчи «Daryo.uz» веб-сайти кичкина матнлардан фойдаланмоқда. Бу фойдаланувчиларга вақтни тежаш, воқеа ва ҳодисаларнинг асосий жиҳатлари билан танишиш имконини бераётир. Мобиль қурилмалар учун махсус «Daryo.uz» иловасининг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши фойдаланувчиларга катта қулайликлар яратди.
Экспертларнинг фикрича, бир пайтнинг ўзида ҳуқуқий, техник ва медиа йўналишларда комплекс чора-тадбирларнинг қабул қилиниши самарасида интернет-журналистика самарали ривожланади. Шу муносабат билан интернет оммавий ахборот воситалари фаолиятига нисбатан ёндашувларни қайта кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқларини тартибга соладиган қонунчилик базасини мамлакатимиздаги етакчи олий ўқув юртларининг журналистика факультетларида алоҳида ўқитиш йўналишини ташкил этиш орқали кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш зарур.
Интернет оммавий ахборот воситалари ривожлангани сайин улардан фойдаланувчиларнинг роли ҳам ўзгариб бормоқда. Улар аста-секин ахборот олувчи мақомидан ҳаммуаллиф ва тарқатувчи мақомига ўтмоқда. Семинар доирасида Ўзнет ва миллий ҳамжамиятларнинг ижтимоий тармоқдаги илғор блогларининг тақдимоти ҳам ўтказилади. Ушбу тақдимотларда фуқаро журналистикаси ва блог соҳасини ривожлантириш тенденциялари, ижтимоий тармоқларнинг медиа-макон воқеликларига таъсири таҳлил этилади. Шунингдек, иштирокчилар интернет-журналистиканинг миллий бўғинини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдиради.
ЎзА, Сардор Тожиев, Бобур Обидов
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019