16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:54
Жамият 👁 5,400

ОИЛАВИЙ ВА ШАХСИЙ НАМУНА

ОИЛАВИЙ ВА ШАХСИЙ НАМУНА

Манғит шаҳрининг "Дурунки” маҳалласида яшовчи Амангул Қаюпованинг бизнинг элимизга келин бўлиб тушганига 33 йил тўлмоқда. У асли қорақалпоқ қизи бўлиб, Республикамизнинг Қонликўл туманидаги Қуламет жиров овулида туғилиб ўсди. 8 йиллик мактабни тамомлагач, Хўжайли шаҳридаги педагогика билим юртида таҳсил олиб, бошланғич таълим ўқитувчиси мутахассислигини эгаллади. Унинг кейинги ҳаёти Манғит шаҳри билан боғланиб кетди. Педагогик фаолияти эса шаҳардаги 36-сонли мактаб жамоасида бошланди. Педагогик фаолиятининг дастлабки йилларида таниқли педагог, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи, раҳматлик Оймон опа Бобожонова ёш ўқитувчига ўзининг бой тажрибаларини, бошланғич синф ўқувчиларини ўқитиш услубларини сира эринмасдан ўргатиб борди. Натижада ёш ўқитувчи Амангул Қаюпова қисқа фурсатда етакчи ўқитувчилар сафидан жой олди.

– Устозим Оймон опа Бобожонова менга онам каби меҳрибонлик қилди, билим ва тажрибаларини сахийлик билан ўргатди. Бу қалби дарё, бағрикенг, фидойи инсоннинг шогирдлари жуда кўп эди. Мен шуларнинг бири бўлганимдан фахрланаман ва устозимдан бир умр миннатдорман, -дейди Амангул Қаюпова тўлқинланиб.

Амангул Қаюпова оилавий жиҳатдан ҳам бахтли инсон бўлиб, унинг Матёқубовлар оиласига қўйган қадами қутлуғ бўлди. Шу боис, мана 33 йилдирки, турмуш ўртоғи Кўклан Матёқубов билан аҳил-иноқ ҳаёт кечириб келмоқда. Ҳакимбой, Ҳамида, Ҳамро ва Холида каби солиҳ фарзандларни камолга етказишди. Ўғилқизлари касб-ҳунарли. Ўғиллари ота касбини тутиб, электр-газ пайвандловчи бўлиб етишишди.

– 5 нафар неварам бор. Данагидан мағзи ширин, деганлари рост экан. Неваралар билан оиламиз обод. Ўғилларим Ҳакимбой, Ҳамро касбимни ерда қолдирмай, давом эттиришмоқда. Мен бундан жуда хурсандман, дейди оила сардори Кўклан Матёқубов биз билан суҳбатда.

Ҳа, "Дурунки” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гавҳар Мингбоеванинг Матёқубовлар оиласини намунали, тинч-тотув ва аҳил оила деганича бор экан. Мен ҳам мазкур оила даврасида бўлиб, бунга амин бўлдим.

Амангул Қаюпова мактабда ўқитувчилик даврида жамоат ишларида, турли тадбирларда ва кўрик-танловларда фаол қатнашди. У етакчи педагог-ўқитувчи ва фаол жамоатчи бўлгани учун 2001 йилда мустақиллигимизнинг 10 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланган. Бу кўкрак нишони ўша йили биринчи марта таъсис этилган эди.

Амангул Қаюпова маҳалла ҳаётида ҳам фаол қатнашиб келмоқда. У маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Яраштириш комиссияси” аъзоси, маҳалла аёл-қизлар бошланғич ташкилоти етакчиси бўлиб фаолият кўрсатмоқда. У маҳалла фаоллари билан биргаликда оилаларда маънавий-ахлоқий соғлом муҳитни ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёш оилаларнинг тинчтотув ва аҳиллигига эришиш, фарзанд тарбиясига эътиборни кучай-тириш, эрта никоҳларнинг олдини олиш каби жамият учун фойдали ишларда жонбозлик кўрсатмоқда. Бу ишлари билан Амангул Қаюпова жамиятда маънавий муҳит барқарорлигига, маҳаллада тинчлик-тотувликни таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

Қобул ШОМУРОДОВ,

газетанинг жамоатчи мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019